Мустақил иш.
Мавзу: Дарё ҳавзасини сув балансини тузиш.
Сув ресурслари деб моддий бойлик ишлаб чикаришда фойдаланилган,фой даланилаётган ва келажакда фойдаланиши мумкин булган табиатдаги боғланмаган сувлар миқдорига айтилади. Сув ресурсларини – умумий ва эксплуатацион турлари мавжуд
Умумий сув ресурси - деб гидросферани умуман ёки уни у ёки бу сув объектини потенциал имкониятини ифодаловчи богланмаган сувлар миқдорига айтилади
Эксплуатацион сув ресурслари - деб гидросферани умуман ёки уни у ёки бу сув объкетини сувини миқдорини ва сифатини бошқариш йўли билан моддий бойлик ишлаб чиқаришда утган даврда фойдаланилган, ҳозирда фойдаланилаётган ва келажакда фойдаланилиши мумкин бўлган боғланмаган сувлар миқдорига айтилади
Сув ресурсларидан оқилона (самарали) фойдаланиш- деб табиат муҳофазаси ҳақидаги барча қонун ва қоидаларга тўла риоя қилган ҳолда улардан фойдаланиш жамиятга фақат ҳозирги кунда эмас, балки тасаввур қилиш мумкин булган узоқ келажакда ҳам энг юқори самара олишни таъминловчи фойдаланишга айтилади. Сув ресурсларидан оқилона (самарали) фойдаланишга сув ресурслардан мукаммал (комплекс) фойдаланилгандагина эришиш мумкин. - Сув ресурсларидан оқилона (самарали) фойдаланишга сув ресурслардан мукаммал (комплекс) фойдаланилгандагина эришиш мумкин.
- Сув манбаларининг ҳамма фойдали хосса ва хусусиятларидан бир вақтда ёки кетма-кет иқтисодий жиҳатдан окилона (самарали) фойдаланиш улардан мукаммал фойдаланиш дейилади.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш деб улар хоссаларини бузилиши ва ифлосланиши, беҳуда сарфланиши ва барвақт камайиб кетишини бартараф қилишга йўналтирилган хуқуқий, ижтимоий, ташкилий, техник ва иқтисодий тадбирлар мажмуасига айтилади. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш деб улар хоссаларини бузилиши ва ифлосланиши, беҳуда сарфланиши ва барвақт камайиб кетишини бартараф қилишга йўналтирилган хуқуқий, ижтимоий, ташкилий, техник ва иқтисодий тадбирлар мажмуасига айтилади. Сув ресурслари тежамкорлиги деб уларни муҳофазаси ҳақидаги қонун ва қоидаларга тўла амал қилган ҳолда бажарилган иш ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига уларни иложи борича кам сарфланишини таъминлашга айтилади. Сув ресурслари тежамкорлиги деб уларни муҳофазаси ҳақидаги қонун ва қоидаларга тўла амал қилган ҳолда бажарилган иш ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига уларни иложи борича кам сарфланишини таъминлашга айтилади. Сув ресурсларини бошқариш деб уларни макон ва вақт давомида тарқалишини ва тақсимланишини (миқдорини ва сифатини) истеъмолчи талабига мослаштиришга (қайта тақсимланишига) айтилади. - Сув ресурсларини бошқариш деб уларни макон ва вақт давомида тарқалишини ва тақсимланишини (миқдорини ва сифатини) истеъмолчи талабига мослаштиришга (қайта тақсимланишига) айтилади.
«Дарё» деб: табиий чуқурликда ҳаракат қиладиган ва доимий сув оқимига эга бўлган ўзанларга айтилади. «Дарё» деб: табиий чуқурликда ҳаракат қиладиган ва доимий сув оқимига эга бўлган ўзанларга айтилади. Дарёлар ирмоқлардан иборат бўлиб, қўшни дарё ҳавзасидан сув айиргич билан ажралган ер юзасининг бир қисми шу тармоқнинг “дарё ҳавзаси” деб аталади. Дарё ҳавзасини умумий сув баланси. Дарё ҳавзасини умумий сув баланси. Кўрилаётган объектнинг умумий сув баланси - табиатдаги сувнинг айланма ҳаракати билан узвий боғлиқ. Бирон манбадан фойдаланиш, колган манбаларни ҳолатига таъсир кўрсатади. Умумий сув ресурси – у ёки бу мақсадларда ишлатилган ишлатилаётган ёки ишлатилиши мумкин булган сув микдорига айтилади. Умумий сув ресурси – у ёки бу мақсадларда ишлатилган ишлатилаётган ёки ишлатилиши мумкин булган сув микдорига айтилади. Эксплуатацион сув ресурси - ишлатилган ишлатилаётган ёки маълум ҳисобий даврда улар миқдори ва сифатини бошқариш йўли билан ишлатилиши мумкин бўлган сув миқдорига айтилади. Qу =Wеу +Wео +… +Д + Eo.. Qэ = α Wеу +βWео + ….+γ Д +δ Eo +… Бу ерда Qу, Qэ - умумий ва эксплуатацион сув ресурслари; Wеу ,Wеo - ер ости ва ер усти сув захираси; α,β,γ,δ - тегишли сув манбаларининг хисобий давр ичида ўзлаштирлиши мумкин булган кисмлари. Дарёнинг сув ресурсларини математик статистика усуллари ва эҳтимоллик назариясидан фойдаланган ҳолда дарёнинг кузатилган ўртача ойлик ва ўртача йиллик сув сарфини ҳамда оқим микдори, меъёри ва дарёнинг нисбий сув ресурси меъёрининг α –коэф-фицентини хисобга олиб аниқлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |