Электр хавфсизлиги
Электр узатиш тармоғида ерга улагичларни ўрнатиш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
7. Электр узатиш тармоғида ерга улагичларни ўрнатиш
1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоғини тақсимловчи электр ускуналаридан ўчирилган жойларида ва секцияга ажратадиган коммутацион аппаратлари олдида ерга уланиши шарт. Электр узатиш тармоғида ерга улагичларни ўрнатиш рухсат этилади: — 35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр узатиш тармоғида асосий электр тармоғи икки томонидан ерга уланган, шахобчадаги подстанцияларда эса, ерга улагич ўчирилган тармоқ ажратгичларидан кейин ўрнатилган бўлса, бу электр тармоқ ерга уланмайди; — 6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини фақат бир тақсимловчи электр ускуналарида ѐки бир секцияга ажратадиган асбоб олдида ѐхуд тақсимловчи электр ускуналарига ѐки секцияга ажратадиган асбобга яқин турган устунда ерга улаш мумкин. Қолган тақсимловчи электр ускуналарида ва секцияга ажратадиган асбоблар олдида электр узатиш тармоғига қўйиладиган 102 ерга улагичлар, иш жойи билан ушбу тақсимловчи ускуналар ѐки секцияга ажратадиган асбоблар оралиғида ўрнатилиш шарти билан, ўша кучланиш олиниб ўчирилган электр узатиш тармоқларини ерга уламаслик мумкин; - электр узатиш тармоқларида юқорида қайд қилинган ерга улагичлар, ерга улаш ускуналари бор устунларга ўрнатилиши керак; 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида ерга улагични фақат иш жойига қўйиш етарли. Техника хавфсизлиги қоидаларида эслатиб қўйилган ерга улагичларга қўшимча, ҳар бир бригадани иш жойида симларни ҳар бир фазаси, керак бўлганда, тросслар ҳам ерга уланиши шарт. Сим тортадиган металл роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда (зажимларда) ѐтган симлар учун роликларнинг ўзидаги қўзғалмас бўлагини ерга улаш кифоя. Металл тузилишли, темир қобиғлари ерга уланган темир-бетон устунлар ва улардаги роликлар ҳалқаси (обоймаси), ҳамда қисқичлар орасида табиий туташиш бўлса, ролик ва қисқичларни қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди. Икки мустаҳкам анкер устунлари орасида сим осилаѐтганда, анкер устунини айланиб ўтувчи сим уланганидан сўнг, осилган симлар бошланғич анкер устунда ва охирги симларни ушлаб турувчи линия охиридаги бирорта устунда ерга уланиши шарт. Тайѐр участкалардаги симлар орқали чақмоқдан ва бошқа ўта кучланишдан, кейинги участкаларга осилаѐтган симларга кучланиш (потенциал) ўтиш хавфини йўқ қилиш мақсадида, охирги анкер устунида осилган симларни ва қурилиб битган электр узатиш тармоғи симларини ерга улаш ман қилинади. Ҳар бир фазада симлар бир неча бўлимларга қараб ажратилган электр узатиш тармоғида, ҳар бир фазанинг бир симини ерга улашга рухсат берилади, фазалардаги симлар изоляцион кашак ѐрдамида ажратилганда, барча симларни ерга улаш талаб қилинади. Бир занжирли электр тармоғида ерга улагични, иш олиб борилаѐтган устун ѐки қўшни устунга қўйиш керак. Бригада ишлаѐтган электр узатиш тармоғи қисмига ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслик шарти билан, икки томонидан ерга улагич ўрнатилишига рухсат этилади. Устундан изоляция қилинган чақмоққа қарши осилган симда (тросда) ѐки ушбу устунга осилган симда ѐки устун қурилмасида, бу симга 1 м дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, сим албатта ерга уланиши шарт. Ерга улагич симни изоляция қилинган томонидан кейинги устунга кетган ерида ѐки оралиғида қўйилади. Агар ушбу симда муз эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин сим кучланиш келиши мумкин бўлган барча томонларидан ўчирилиб, ерга уланиши шарт. Кўчма ерга улагич металл устунларда, унинг элементларига ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган темир-бетон ва ѐғоч устунларда, ерга улагич ускуналарига уларни бутунлигини текширганидан сўнг, шу симларга ўрнатилиши керак. Ерга улагич ўрнатиш учун жиҳозланган ускуналари бўлмаган темир-бетон устунларда, ерга улагични устуннинг траверсига ва бошқа металл элементига ўрнатиш мумкин. Нейтрали ерга уланган ва нол сими тармоқда қайта ерга уланган 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоқларида, ерга улагични ушбу нол фазали симига ўрнатиш мумкин. 103 Ускуналардаги кўчма ерга улагични ўрнатилиши керак бўлган жойлар бўѐқдан тозаланиши шарт. Иш жойида кўчма ерга улагич ерга ярим метр чуқурликка тик қоқилган ерга улагич ускунасига ўрнатилиши мумкин. Ерга улагич ускунасини тупроққа, бехос тўкилган уюмга қоқиш ман қилинади. 1000 В кучланишгача бўлган электр узатиш тармоғида ѐки изоляцион звеноси йўқ телескопик минорада туриб ишлаганда, таъмирланаѐтган тармоқ симларининг барчасига, шу жумладан радио ва телемеханика аппаратлари учун осилган очиқ симларга ҳам ерга улагич қўйилиши шарт. Таъмирлаш учун ўчирилган электр узатиш тармоқларида кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиш, ҳамда устунларга ўрнатилган ерга улагич пичоғини улаш ишларини навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимлари амалга оширишлари керак. Бири IV гуруҳли (1000 В кучланишдан юқори электр узатиш тармоқларида) ѐки III гуруҳли (1000 В кучланишдан паст электр узатиш тармоқларида), иккинчиси III гуруҳли бўлиши керак. Иккинчи ходим сифатида, III гуруҳли таъмирлаш бригадаси аъзосини, истеъмолчиларга тааллуқли электр узатиш тармоқларида эса, истеъмолчи-ходимни ишлатишга рухсат берилади. Устунлардаги ерга улагич пичоқларини навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларидан, III гуруҳли бир ходим ўчиришига рухсат этилади. Электр узатиш тармоқларидаги иш жойларида кўчма ерга улагични иш бажарувчи билан биргаликда III гуруҳга эга бўлган, бригада аъзоси ўрнатиши мумкин. Ушбу ерга улагични олиш, иш бажарувчининг фармойиши билан III гуруҳли икки бригада аъзоси бажариши мумкин. Электр узатиш тармоқларида кучланиш йўқлигини текшириш, ерга улагични ўрнатиш ва олиш пайтида, ишчилардан бири ерда туриб бошқа ишчини кузатиб туриши керак. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling