139
Эгилувчанлик, штанганинг юк осилган қисмидаги эгилиш миқдорига,
унинг изоляцияловчи қисмининг узунлигига нисбатан фоиз ҳисобида
ҳисобланганда, 220 кВ кучланишгача бўлган штангалар учун 10 фоиздан, ушбу
кучланишдан юқори бўлган штангалар учун эса, 20 фоиздан ошмаслиги зарур.
Эгилиш миқдорида, ушбу кўрсаткичдан юқори бўлган штангаларни яроқсизга
чиқарилади. 220 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва
тақсимлаш ускуналарида ерга улагич штангаларини эгилувчанликка
синалмайди. Синовдан сўнг, штангалар кўздан кечирилиб, қолдиқ
деформациялар, ѐриқлар ѐки уланган жойлар бўшашганлиги аниқланса, ушбу
штанга яроқсизга чиқарилади.
8. Синов саволлари
1. Бегона ток манбаидан юқори кучланиш
бериб синаш тадбирларини
шарҳлаб беринг.
2. Синов ўтказиш
ишларига ижозат, кимга берилади?
3. Синов ишларини бажарувчи бригада таркиби неча аъзодан иборат?
4. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида ҳимоя
воситалари,
ҳамда бошқа буюмларда, бирданига оммавий синовдан ўтказиш ишларини ким
томонидан ва қандай амалга оширилади?
5. Электр ўлчов омбирлари ва ўлчов штангалари
билан бажариладиган
ишларни гапириб беринг.
6. Ҳаво электр узатиш тармоғида, импулс ўлчов
асбоби билан
бажариладиган ишлар тадбирини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: