25
Бу вақтда жуда эҳтиѐт бўлиш лозим (симга тегмасдан, қўлга резинали қўлқоп,
оѐққа изоляцион калиш кийиб, ҳар қайси симни алоҳида қирқиш керак).
Юқори кучланишли ток таъсиридан қутқариш йўллари.
Шикастланган кишини ердан кўтариш ѐки қурилманинг ток ўтиб турган
қисмидан ажратиш учун, қўлларга резинали қўлқоп ва оѐқларга изоляцион этик
кийиб, кучланишга мўлжалланган штангадан фойдаланиш керак (13-расм).
13-расм. 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда ўтказгични изоляцияланган штанга
билан олиб ташлаш йўли орқали жабрланувчини ток таъсиридан қутқариш тартиби
Электр узатиш линияларида ток таъсирида қолган кишини юқорида айтиб
ўтилган усулларининг биридан фойдаланиб, ток таъсиридан тез ва хавфсиз
қилиб қутқаришнинг иложи бўлмаса, линиянинг ҳамма симларини (устига
бошқа ерланган сим ташлаш йўли билан) қисқа туташтириш ва ер билан
(хавфсизлик техникаси бўйича умумий қоидаларга мувофиқ) яхшилаб
бирлаштириш зарур; бунда линия симлари устига ташланадиган симлар
қутқарувчи кишига тегиб кетмаслиги учун тегишли чоралар кўриш лозим.
Бундан ташқари қуйидагиларни инобатга олиш керак:
1. Шикастланган киши баланд жойда бўлганида, унинг йиқилиб
кетмаслиги учун тегишли чораларни кўриш керак;
2. Шикастланган киши фақат битта симга тегиб турган бўлса, уни ток
таъсиридан қутқариш учун шу симнинг ўзини ерга туташтириш ҳам кўпинча
кифоя қилади;
3. Линия симларини қисқа туташтирганда ѐки ерга туташтирганда, шунга
ишлатиладиган симни олдин ер билан бирлаштириш, сўнгра ерга
туташтирадиган линия симларинииг устига ташлаш керак;
4. Шуни ҳам эсда тутиш лозимки, линиядаги токнинг сиғими катта бўлса,
бу ток манбадан ажратилгандан кейин ҳам линияда кишининг ҳаѐти учун
хавфли заряд сақланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда линияни яхшилаб
ерга туташтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |