Электр хавфсизлиги
Қон оқишини тўхтатиш йўллари
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қон оқишини бармоқлар билан босиб тўхтатиш.
Қон оқишини тўхтатиш йўллари.
Қон оқишини тўхтатиш учун: - жароҳатланган қўл ѐки оѐқни юқори кўтариш; - қон оқаѐтган жароҳатга пакет ичидан олинган тахлоғлик тоза материал ѐпиш ва устидан, яъни жароҳатга қўл теккизмасдан бармоқлар билан 4-5 дақиқа босиб туриш лозим, қон оқишни тўхтатса, бойлам устига бошқа пакетдан олинган яна бир тоза материал ѐки бир бўлак пахта қўйиб бинт билан бир оз сиқиб боғланади; - кучли қон оққанда, агар жароҳатни боғлаш билан қон оқишини тўхтатиб бўлмаса, жароҳатланган қўл-оѐқни бўғимидан букиш, шунингдек жароҳатга борадиган қон томирларини бармоқлар билан босиш, жгут билан бўғиб бойлаш лозим; кучли қон оққанда зудлик билан тиббиѐт ходимини чақирилиши зарур. Бу усулда боғланганда, 1,5-2 соатдан сўнг йиғиб, агар тез ѐрдам келмаса, қайта бўғиб боғлаб, сўнгра тиббиѐт муассасига жўнатиш зарур. Қон оқишини бармоқлар билан босиб тўхтатиш. 1. Жароҳатнинг юқорисидаги қон томирларини бармоқлар билан тегишли суякка босиб қон оқишини тез тўхтатса бўлади. Одамнинг баданида бир қатор нуқталар бўлиб, шу нуқталардан қон томирларини тегишли суякка босиш мумкин. Қон томирларини босишнинг энг қулай жойлари ва усуллари 14-расмда кўрсатилган: - юзнинг пастки қисмидаги қон томирларидан оқаѐтган қонни жағ артериясини пастки жағ четига босиб тўхтатилади; - чакка ва манглайдан оқаѐтган қонни чакка артериясини қулоқ олдидан босиб тўхтатилади; - бош ва бўйиннинг катта жароҳатларидан оқаѐтган қонни уйқу артериясини бўйин умуртқа суягига босиб тўхтатиш мумкин; - қўлтиқ ости ва елка жароҳатидан оқаѐтган қонни ўмров ости артериясини ўмров чуқурчасидаги суякка босиб тўхтатилади; 28 - билак жароҳатидан оқаѐтган қонни елка артериясини елканинг ўртасидан осиб тўхтатилади; - панжа ва бармоқлар жароҳатидан оқаѐтган қонни билакнинг панжа олди қисмидаги иккита артерияни босиб тўхтатилади; - оѐқлар жароҳатидан оқаѐтган қон сон артериясини чаноқ суягига босиб тўхтатилади. Оѐқ панжаси жароҳатидан оқаѐтган қон панжанинг ичига ўтувчи артерияни босиб тўхтатилади; - қонаѐтган томирни бармоқлар билан суякка бирмунча қаттиқ босиш керак; Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling