Электр хавфсизлиги


-расм. Бурамадан фойдаланган ҳолда қонни тўхтатиш тартиби. а) боғлаш йўли билан


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

14-расм. Бурамадан фойдаланган ҳолда қонни тўхтатиш тартиби. а) боғлаш йўли билан; 
б) таѐқча билан бураш йўли билан; в) таѐқчани маҳкамлаш йўли билан; 
2. Қон оқишини тўхтатиш учун томирни бармоқлар билан босгандан 
кўра, қўл ѐки оѐқни бўғимидан букиш яхши натижа беради. 
Агар шикастланган кишининг енгини ѐки шимини тезгина шимариб, 
жароҳатдан юқоридаги бўғимни охирига қадар қаттиқ букилса ва шу букилган 
жойга думалоқ қилиб ўралган ҳар қандай материални қистириб қўйилса, 
жароҳатга борадиган артерия босилади. Шу ҳолатда оѐқ ѐки қўлни гавдага 
боғлаб қўйилади. 
Қон оқишини жгут билан сиқиб ѐки бурма қилиб тўхтатиш.  
Кучли қон оққанда қўл ѐки оѐқни суяги синганидан, бўғимидан букиш 
мумкин бўлмаса, жгут билан бўғиш керак. 
Жгут сифатида резинали трубка ѐки чўзиладган бошқа тўқималардан 
фойдаланиш маъқул. Қўл ѐки оѐқни жгут билан бўғиб боғлашдан олдин юқори 
кўтариб қўйиш лозим. 
Агар ѐрдам берувчининг ѐрдамчиси бўлмаса, шикастланган кишининг ўзи 
қонаѐтган артериясини бармоқлари билан босиб туриши мумкин. 
Жгут елка ѐки соннинг юқорисидан сиқиб боғланади. Қўл ѐки оѐқнинг 
жгут билан сиқиб боғланадиган жойи бирор юмшоқ нарса, масалан, бир неча 
қават бинт ѐки шунга ўхшаш материал билан ўралади. Жгутни енг ѐки шим 
устидан сиқиб боғласа ҳам бўлади. 


29 
Жгутни ўрашдан олдин чўзиб олиш зарур, сўнгра қўл ѐки оѐқни сиқиб 
боғлаш керак, ўрамлар орасида очиқ жой қолдириш ярамайди.
Қўл ѐки оѐқни жгут билан боғлаганда уни жуда қаттиқ тортиб боғлаш 
ярамайди, чунки жгут қон оқишини тўхтатадиган даражада томирни сиқиб 
турса бас, акс ҳолда шикастланган кишининг асаб томирлари сиқилиб қолади. 
Агар қон оқиши батамом тўхтамаса, жгутни яна бир оз тортиб боғлаш керак. 
Жгутни қўл ѐки оѐқда 1,5-2 соатдан ортиқ қолдириш мумкин эмас. Жгут бундан 
кўп турса қўл ѐки оѐқнинг жгутдан пастдаги қисми йиринглайди. Бўғиб 
боғланган жгут жуда қаттиқ оғритади, шу сабабли баъзан жгутни бироз вақт 
олиб туришга тўғри келади. Бундай ҳолларда жароҳатга борадиган қон 
томирини бармоқлар билан босиб, сўнгра жгут ечилади. Шикастланган киши 
оғриқдан бир оз дам олиб, қўл ѐки оѐққа қон борганидан сўнг, жгут қайтадан 
боғланади. Жгутни бирдан ечмай, аста-секин бўшатиш керак. 
Резинали лента каби чўзиладиган нарса бўлмаганда, қўл ѐки оѐқни 
галстук, камар, рўмол ѐки сочиқ, чизимча, тасма ва шунга ўхшаш 
чўзилмайдиган нарсалар билан боғлаб бурама қилиш мумкин (14-расм). Бурама 
қилинадиган материал юқорига кўтарилган ва бирор юмшоқ нарсага ўралган 
қўл ѐки оѐққа бир марта ўралади ва учини ташқи томонга чиқариб тугун қилиб 
боғланади. Шу тугун (ѐки тугун таги) га чўп тиқиб қон тўхтагунча буралади. 
Бурмани жуда қаттиқ бураш ҳам ярамайди. Чўпни керагича бураганидан 
сўнг, бўшашиб кетмайдиган қилиб боғлаб қўйилади. 
Шикастланган кишининг бурни қонаѐтган бўлса, уни ѐтқизиб ѐки ўтқазиб 
қўйиш, бошини сал орқага энгаштириш, ѐқасининг тугмаларини ечиш
қаншарига совуқ боғлам (примочка) қўйиш, бармоқлар билан бурнини сиқиш 
керак. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling