Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
кўрсатмалар» деб қайд этилган сатрига бу ҳақда ѐзиб қўйиши керак (5-илова).
Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган электр ускунани ўчириш ва ерга улагич ўрнатиш, ҳамда уларни амалга ошириш имконият чораларининг етарлигича борлигига, шу билан бирга ишга қўйиладиган бригадаларни иш бошлаш вақти ва иш жойини мувофиқлаштиришга жавоб беради. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс навбатчи ѐки иш жойини тайѐрлаѐтган тезкор-таъмирлаш ходимларига, шу қаторда ишлашга ижозат берувчига электр ускунани олдиндан бажариб қўйилган ўчириш ишлари, ҳамда ускуналар ерга уланганлиги ҳақида маълумот бериши шарт. Иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб йўриқномасига асосан, электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган навбатчи ходим корхона кўрсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий- техник ходимгина ҳақлидир. Иш жойини тайѐрловчи шахс нарядда кўрсатилган иш жойини тўғри ва аниқ тайѐрлашга, ҳамда иш шароитига тегишли тадбирларни (электр ускунани қулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тўсиқ қўйиш ва ҳоказоларни) бажаришга маъсулдир. Ушбу электр ускунада тезкор ўчириш-ѐқиш ҳуқуқи берилган навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимгагина, иш жойини тайѐрлаш ҳуқуқи берилади. Ишлашга ижозат берувчи кўрилган хавфсизлик чора-тадбирларнинг тўла ва 40 тўғрилигига, уларни нарядда кўрсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни хусуссиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тўғрилигига, ҳамда берилаѐтган йўриқноманинг сифати ва уни тўлалигига жавоб беради. Ижозат берувчи шахсларнинг, навбатчилардан ѐки жавобгар шахсларнинг ўриндошлик йўли билан бажаришлари мумкин бўлган вазифалари шартлари бажарилган бўлса, ҳаво электр узатиш тармоқларида ишлашга ижозат бериш мустасно қилинган ҳолларда, тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланади. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда ишлашга ижозат берувчи IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда эса ишлашга ижозат берувчи III гуруҳга эга бўлиши керак. Ишбоши қуйидагиларга жавоб беради: — тайѐрланган иш жойи наряд кўрсатмасига мос эканлигига; — бригада аъзоларига берилган йўриқноманинг аниқ ва тўлалигига; — керакли ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналар, инвентарлар ва мосламаларнинг борлигига, соз, ҳамда етарлилигига ва улардан тўғри фойдалана билишлигига; — иш жойидаги тўсиқларни, хавфсизлик техникаси шиорларни ва белгиларни, беркитиш ускуналарининг бутлигини сақлашга; — ишни бошидан охиригача хавфсиз ва техника хавфсизлиги қоидаларига асосан бажарилишига жавоб беради. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling