Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

35 
1-жадвал 
Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмгача яқинлашиш мумкин 
бўлган масофа, (м) 
Кучланиш, (кВ) 
Одамлар ва улар 
қўллайдиган асбоб-
ускуналардан вақтинча 
тўсиқ, ток ўтказувчи 
қисмларигача бўлган 
масофа, (м) 
Юк чангалловчи мосламалар, 
ишчи ѐки транспорт ҳолатида 
бўлган юк кўтариш машина ва 
механизмлар билан ток 
ўтказувчи қисмлар орасидаги 
масофа, (м) 
1 кВ гача бўлган ҳаво 
электр узатиш 
тармоғи учун 
0,6 
1,0 
Бошқа электр 
ускуналари учун 
чекланмайди, (тегиш 
мумкин эмас) 
1,0 
6-35 
0,6 
1,0 
110 
1,0 
1,5 
220 
2,0 
2,5 
330 
2,5 
3,5 
500 
3,5 
4,5 
750 
5,0 
6,0 
1150 
8,0 
10,0 
— Ўзгармас ток 
Эслатма: Ушбу жадвалда, ҳамда бундан кейинги техника хавфсизлигининг қоидалари 
жумлаларида, 3 кВ кучланишли электр ускуналарини 6 кВ кучланишли электр ускуналарига 
тенглаштирилади, кучланиши 20 кВ электр ускуналарини 35 кВ га, 60 кВ электр 
ускуналарини эса, 110 кВ га тенглаштирилади.
Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган 1000 В кучланишгача 
бўлган шчит ва йиғилмаларда ўрнатилган сақлагичлар устма-уст, фазалар 
вертикал жойлашган бўлса, сақлагични олиш ва қўйиш жараѐни истеъмолчини 
электр энергия манбасини ўчирмасдан туриб, кучланиш остида алмаштиришга 
рухсат этилади. Бундай пайтда кўзни ҳимоя қилиш
воситаси ўрнига, юзни 
(бетни) ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия этилади. 
Иш олиб борилаѐтган электр ускуна хонасидан ташқари, барча қўшимча 
хоналар, хона, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиши керак. 
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна (ѐпиқ комплект, очиқ 
тақсимловчи электр ускунанинг хона ва хоналари), ҳамда 1000 В кучланишдан 
юқори бўлган электр ускуна ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача 
бўлган шчит, ҳамда электр ускуна шчити ва йиғилмаларининг калитлари 
навбатчида бўлиши шарт. Навбатчи бўлмаганда электр ускуналарнинг 
калитлари маъмурий-техник ходимда бўлиши керак. 
Ҳар бир калит номерланган бўлиши шарт. Калитларнинг бир нусхаси 
захирада сақланиши керак. Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга 
берилиши мумкин: 
- барча хоналарни якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга; 


36 
- иш олиб борилиши учун ажратилган хона калити, фақат тезкор-
таъмирловчи ходимлар ичидан ажратилган ишлашга ижозат берувчи шахсга
иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига берилади; 
Ҳар куни иш тугаганидан ва электр ускуна кўриб чиқилгандан сўнг, 
калитлар албатта қайтариб топширилиши керак. Навбатчи бўлмаган электр 
ускунада иш олиб борилганда, ушбу электр ускуна жойлашган хона калити 
кўриб чиқилганидан ѐки иш тўлиқ тугалланганидан сўнг, узоғи билан кейинги 
иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши зарур. 
Электр ускуна жойлашган хона калитини узоқ муддатга бериш, электр 
тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ўчириш-ѐқиш 
ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчи ходимига, ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш 
ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва маъмурий-техник 
ходимларга бериш заруратини корхона бош муҳандиси белгилайди. 
Калитни олиш ва қайтариш жараѐни исталган шаклдаги иш журнали ѐки 
тезкор-диспетчерлик журналларида қайд қилиниши керак. 
Электр токи таъсирига тушиб, жароҳатланувчини қутқариш учун электр 
ускунадан кучланишни олиш рухсатсиз бажарилиши мумкин. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling