Электр хавфсизлиги
Шикастланган кишини кўтариб ѐки транспортда олиб бориш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
Шикастланган кишини кўтариб ѐки транспортда олиб бориш
йўллари. Шикастланган кишини кўтарганда, ташиганда ѐки транспортда олиб борганда уни эҳтиѐт қилиш, яъни азоб бермаслик учун силкитишдан ва ноқулай ѐки хавфли ҳолатда ѐтқизишдан сақлаш керак. Агар имконият бўлса, ѐрдамчилар топиб шикастланган кишини қалин- пишиқ материалдан тайѐрланган замбилда кўтариб бориш керак. Шикастланган кишини бирдамлик билан яхшиси саноқ ѐки буйруққа мувофиқ оҳиста кўтариб замбилга солиш лозим. Бунинг учун шикастланган кишининг бир томонига (соғ томонига) тиз чўкиб турилади ва қўлни унинг орқаси ва тақими тагига солиб (қўл бармоқлари иккинчи томондан чиқиб туриши керак) кўтарилади. Айни вақтда шикастланган кишини замбилгача кўтариб бориш керак эмас. Шикастланган кишини тиз чўккан ҳолда, ердан бир оз кўтариб, шу вақтда бошқа киши унинг тагига замбилни суриб қўяди. Шикастланган кишининг бурун суяги синган бўлса, бунинг катта аҳамияти бор. Бундай ҳолларда, шикастланган кишини суяги синган жойидан бир оз авайлаб ушлаб туриш ҳам керак. Шикастланган кишининг умуртқа поғонаси синган ѐки пастки жағ суяги синиб, нафас олиши буғилаѐтган бўлса, уни юмшоқ замбилга юз тубан ѐтқизилади. Шикастланган кишини текис жойдан олиб бораѐтганда оѐғи олдинга 33 қилиб қўтарилади, баландликка ѐки зинага чиқишда боши олдинга қилиб кўтарилади. Бундай вақтда замбил қияланмаслиги учун, паст томондаги киши замбилни юқорироқ кўтаради. Юрганда замбилни силкитмаслик учун қадамни баравар ташламасдан, тиззани бир оз букиш, оѐқни мумкин қадар баланд кўтармай юриш керак. Шикастланган кишини қандай қилиб замбилга солинган бўлса, уни шу усулда замбилдан авайлаб олинади. Шикастланган кишини узоқроқ жойга кўтариб борилганда замбилнинг дасталарига тасма бойлаш ва тасмани елкага солиб кўтариш керак. Оғир шикастланган кишини транспортда олиб борганда, иложи бўлса, уни замбили билан транспортга ортиш керак. Бунда замбилнинг тагига похол, ўт ва шу кабилар солинади. Шикастланган кишини силкитмаслик учун транспортни эҳтиѐт қилиб, секин ҳайдаш лозим. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling