Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

 
2. Ишни бажариш тартиби 
Ишлаб турган электр ускунада бажариладиган ишлар наряд билан олиб 
борилиши керак. Наряд нусхаси ва уни тўлдиришга оид кўрсатма 5-иловада 
кўрсатилган. 
Ўзбошимчалик билан ишлаш, ҳамда наряд ѐки фармойишда 
кўрсатилгандан ортиқ иш бажариш, иш жойини ва иш ҳажмини кенгайтириш 
ман қилинади. 
Наряд билан иш бажарилаѐтган электр ускунада ҳар қандай бошқа ишни 
олиб бориш, наряд билан иш олиб бораѐтган шахс ѐки ушбу нарядни берган 
шахс билан келишилган ҳолда бажарилиши лозим. 
Келишув, иш жойини тайѐрлашдан олдин, нарядда «Келишилди» деган 
сўз ѐзилиб, келишилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади. 
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунасини, ҳамда 
кучланишидан қатъий назар ҳаво электр узатиш тармоғини тўлиқ таъмирлаш, 
технологик карта ѐки иш бажариш лойиҳаси билан бажарилиши шарт. 
Электрстанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган 
электр ускуналари ва кабел электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш 
бажарилаѐтганда, қуйидагиларни бажариш лозим: 
- иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги тўсатдан тегиб кетиш 
эҳтимоли бўлган электр ускунани тўсиш; 
- диэлектрик калишда ѐки изоляцияланган тахтачада ѐки диэлектрик 
гиламчада туриб ишлаш
- изоляцияланган дастакли асбоблар ѐрдамида (отвѐрткада бундан 
ташқари стержени ҳам изоляцияланган бўлиши керак) ишлаш, мабодо бундай 
асбоб бўлмаса, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш; 
Енги калта ѐки енги шимарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, 
арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ўхшаш асбоблардан фойдаланиш ман 
қилинади. 


37 
Агар электр ускуна ичида эгилиб ишлаѐтган шахc қаддини ростлаганда, 
электр ускунани ток ўтказувчи қисми билан шахc орасидаги масофа 1-
жадвалда кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса, бундай ҳолатда ишлаш 
ман қилинади. 
6-110 кВ кучланишли электрстанция ва подстанцияларнинг электр 
ускунасидаги тўсиқсиз ток ўтказувчи қисми, ишлаѐтган шахснинг орқа ѐки 
икки ѐн томонида жойлашган ҳолатларида иш бажариши ман қилинади. 
Кучланиш остида бўлган ускуна изоляторларига ҳимоя воситаларсиз тегиш ман 
қилинади. 
Ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоғларни кучланиш остидаги қисмини 
(симлар, троссларни) улаш ѐки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини 
тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалини тенглаштириш эса, уларни 
(кесилиши керак бўлган жойнинг иккала тарафини) бир-бирига сим орқали 
улаш ѐки бўлиниши керак бўлган қисмининг иккала томонини алоҳида-алоҳида 
ерга улаб, сўнгра уларни ҳар бирини умумий бир ерга улагич ускунасига улаш 
керак. 
Электр ҳимоя воситаларидан фойдаланиб (изоляцияланган штанга ва 
омбирдан, ўлчов штангаси ва омбирдан, кучланишни ўлчовчи асбоблар билан) 
ишлаганда, ходимнинг шу ҳимоя воситаларини изоляцияланган қисми 
узунлигидан бошлаб, электр ускунанинг кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи 
қисмигача бўлган масофагача яқинлашишга рухсат этилади. 
Очиқ тақсимловчи электр ускуна ва ҳаво электр узатиш тармоғи 
кесишган оралиқда кучланиш остида бўлган симдан пастда жойлашган сим 
(тросс) ва унга тегишли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юқорида 
жойлашган кучланиш остида бўлган симга, алмаштириш учун мўлжалланган 
симни силтаб тортганда, тегиб кетмаслиги учун ушбу ўзгартирилаѐтган сим 
устига табиий ѐки синтетик толадан тўқилган арқон ташланади. 
Кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки томонидан иккала тарафга 
арқон ташлаб, унинг учларини лангар, иншоот пойдеворига ѐки бошқа жойга 
тортиб маҳкамлаш зарур. Симни (троссни) кўтариш аста-секин бир меъѐрда 
бўлиши керак. 
Подстанция ва электр узатиш тармоқларида кучланиш остидаги 
симлардан юқорида жойлашган симлар, ҳамда уларга тегишли изолятор ва 
арматурада ишлаш, корхона раҳбарияти тасдиқланган иш бажариш лойиҳаси 
бўйича олиб борилиши керак. Иш бажариш лойиҳасида симни осилиб тушиб 
кетмаслиги чораси, ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсирида 
ҳосил
бўлган кучланишга қарши ҳимоя чоралари кўзда тутилиши керак. Бундай 
ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симдан кучланишни 
олмасдан туриб, симни алмаштириш ман қилинади. 
Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр ускунада кучланиш 
тўсатдан йўқ бўлиб қолса, огоҳлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши 
мумкин. 
Қоронғи тушган пайтда иш олиб берилаѐтган жой, йўлаклар, у ерга 
бориш йўли ва иш жойи ѐритилган бўлиши шарт. Ёритилиш даражаси бир хил 
бўлиб, ишчи кўзини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман 
қилинади.


38 
Момақалдироқ пайтида ҳаво электр узатиш тармоғи, ҳаво алоқа тармоғи, 
очиқ ва ѐпиқ тақсимловчи электр ускуналаридан чиққан электр узатиш 
тармоғида ва электр тармоғидаги ажратгичда, ҳаво электр тармоғига уланган 
кабелда, ҳамда алоқа аппаратлари жойлашган хонанинг алоқа линияси кирган 
қисмида ва антенна-устун жойлашган иншоотлардаги барча ишлар 
тўхтатилиши керак. 
Электрстанция ва подстанцияни ишлаб турган электр ускуналар 
жойлашган биносида (бошқариш ускунаси, реле ҳимояси ва шу ускуналар 
жойлашган бинодан ташқари), ѐпиқ тақсимловчи электр ускуна, очиқ 
тақсимловчи электр ускуна, қудуқ, ер ости йўли ва хандақларда ишловчи барча 
ишчилар, ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғида хизмат қилувчи ва жорий 
таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан фойдаланиши шарт. 
Компрессор ва ҳаво йиғувчи қурилмаси, аккумулятор батареяси, ҳамда 
зарядловчи ускуналарга хизмат қилувчи ходим, электр хавфсизлиги бўйича III 
гуруҳга эга бўлиши керак. 
Бошқариш шчитида ва тақсимловчи электр ускуналарида жойлашган 
ҳисоблагич, ҳамда бошқа ўлчов асбобларнинг кўрсаткичларини корхона ѐки 
бошқа ташкилот ходими (хизмат сафарига келган ходимнинг ҳуқуқидан 
фойдаланган каби) якка ўзи навбатчи рухсати билан ѐзиб олиши мумкин. 
Агар электр ускунада навбатчи бўлса, бу ходим электр хавфсизлиги 
бўйича II гуруҳга, навбатчисиз электр ускунада эса, III гуруҳга эга бўлиши 
керак. 
Ер ковлаш ва текислаш ишларини бажаришда, «Қурилишда техника 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling