Электр хавфсизлиги
Наряд-ижозат тўлдириш ҳақида кўрсатма
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Қўшимча нарядга қаралсин»
- «Ижозат этувчи»
2. Наряд-ижозат тўлдириш ҳақида кўрсатма
Наряд-ижозат тўлдириш ҳақида кўрсатмалар қуйидаги тартибда берилади: 1. Наряддаги ѐзувлар аниқ бўлиши керак. Нарядни қалам билан тўлдириш ва матнларга тузатишлар киритиш ман қилинади. 2. Нарядларни тартиб рақами билан белгилашни корхона раҳбарияти ўрнатади. 3. Сана ѐзилаѐтганда аввал кун, кейин ой ва сўнгида йилнинг охирги икки сони кўрсатилади, масалан, 02.11.14. 4. Нарядда кўрсатилаѐтган шахснинг фамилиясидан ташқари унинг исм- шарифи ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ѐзилади. 5. Нарядда электр ускуналар, уламалар ва жиҳозларнинг диспетчерлик номи (белгиси) кўрсатилади. 6. Агар нарядни тўлдиришда жадвалдаги бўш қаторларга ва матнга ѐзиш учун жой етмаса, ѐзувни давом эттириш учун наряд берувчининг имзоси, ҳамда наряднинг асосий нусхасидаги тартиб рақами билан, унга қўшимча наряд бланки бириктирилади. Бунда наряднинг асосий бланкидаги жадвалларнинг охирги қаторига ѐки ѐзувни давом эттириш керак бўлган матни охирида, «Қўшимча нарядга қаралсин» деган ѐзув ѐзилиши керак. 7. «Бўлинма» деб, кўрсатилган қаторга электр ускунада иш олиб бориш лозим бўлган корхонанинг бўлими (цех, туман, участка) кўрсатилади. 8. Иш раҳбари тайинланмай бажариладиган ишларда «Иш раҳбари» деган, қаторга «Тайинланмайди» деб ѐзиб қўйилади. 9. «Ижозат этувчи» деган қаторда, тезкор-таъмирлаш ходимлари ѐки ишбоши тарафидан ижозат этувчи ҳуқуқини ўриндошлик йўли билан бажаришга таъмирлаш ходимларидан тайинланган шахснинг фамилияси кўрсатилади. Электр ускуналарида ижозат этувчи вазифасини навбатчи бажарадиган бўлса, «Ижозат этувчи» деган қаторга, фамилиясини кўрсатмасдан «Навбатчи» деб ѐзиб қўйиш зарур. 10. «Бригада аъзолари» деган қаторларда, бригада аъзоларининг барчасини қайд қилиш керак. Агар иш автомобиллар, механизмлар, ўзи юрар кранларни қўллаб 44 бажариладиган бўлса, унда бригада аъзоларидан ким ҳайдовчи ѐки кранчи ѐки юк илувчи эканлигини кўрсатилиши, ҳамда ишлатилаѐтган механизмнинг ѐки ўзи юрар краннинг тури кўрсатилиши зарур (масалан, Р.Ч.Каримов, II гуруҳ, ТВ-26 телеминора ҳайдовчиси; А.Ч.Каримов, II гуруҳ, Ак-51 кран кранчиси; И.Ч.Каримов, I гуруҳ, юк илувчи). Бригада аъзоларининг фамилияси бош келишикда ѐзилиши мумкин. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling