«Келишилди» «Тасдиқлайман
Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
____________К.Ш.Аллияров ____________М.А.Сабирбаев
«___» _______2023 йил «____»_______2023 йил
Қўнғирот ХҚ отряди тасарруфидаги барча командалар ишчи-ходимлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича техник машғулотлар конспекти
ЯНВАР ОЙИ
1-мавзу. “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2022 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили. Жамият тасарруфидаги корхона ва станцияларда 2022 йил 15 ноябр ҳолатида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ходисалар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
қўйилган ва жамият марказий клиник касалхонасигадаволаниш учуи ётқизилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 15 ноябр ҳолатига кўра 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган(енгил).1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
2-мавзу Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат кодекси” янги тахриридаги меҳнат муҳофазасига тегишли бўлган бўлими тахлили. ( 20-боб. 351дан – 362 моддаларигача ).
20-боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш 1-§. Умумий қоидалар
351-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси
Меҳнатни муҳофаза қилиш меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитариягигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ва воситалари тизимидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |