«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Кабель электр узатиш тармоқлари ва кабель алоқа тармоқларининг муҳофаза майдонлари –


Download 212.25 Kb.
bet52/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

Кабель электр узатиш тармоқлари ва кабель алоқа тармоқларининг муҳофаза майдонлари – Электр кабель тармоғининг муҳофаза майдони деб, ер остида жойлашган электр кабель тармоқларининг энг четдаги кабелидан икки томонга ўтказилган тик вертикал текислик орасидаги 1 м масофа ва алоқа кабели учун эса 2 метр масофа белгиланади. Сув ҳавзалари остидан ўтган кабель тармоқлари учун сув сатҳи ва сув туби оралиғи бўйича сув майдонининг кабелли электр узатиш тармоғи бўйлаб энг четдаги кабелнинг иккала томонидан вертикал текисликгача бўлган 100 метр орасида жойлашган масофа қабул қилинади. Электр ускуналарида қўлланиладиган механизмлар, юк кўтариш машиналари, компрессор ускуналари ва ҳаво тўлғизилган идишлар, мослама ва асбоблар синовдан ўтказилган бўлиши, меҳнат муҳофазаси стандартлари талабларига мос келиши ҳамда "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг амалдаги қоидаларига, асбоб ускуна ва мосламалар билан ишлаганда хавфсизлик қоидаларига шунингдек тайёрлаган завод йўриқномалари бўйича ишлатилиши керак. Ишлаб турган электр ускуналарида қурилиш ва монтаж ишларини олиб борилганда қурилиш меъёрлари ва қоидалари (бундан кейин матнда "ҚМҚ") талаблари бажарилиши шарт. Ишчи ва хизматчилар учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ушбу Қоида талабларини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлиши керак. Ҳар бир ходим ПТБ Қоида талабларига зид бўлган чекиниш ёки Қоида талабини бажармасликни ва электр ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб–ускуна, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўролмаса, зудлик билан юқори раҳбариятга бу ҳақда хабар бериши шарт. Электр қурилмаларида ёнғин содир бўлганда ўша электр қурилмага келадиган тармоқдан электр энергияни узмасдан уни ўчириб бўлмайди. 1000В гача бўлган электр курилмаларда эса ОУ (углекислотний огнетушител) ёнғин ўчириш қурулмасини қўллаб ўчириш мумкин.
Электр токидан жароҳат олганда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби.
Электр ускуналарда ишлайдиган хар бир ишчи ходим электр токидан жабрланган шахсга доктор келгунга кадар биринчи ёрдам кутсатишни билиши керак.
Биринчи ёрдам – бу тиббиёт ходими булмаган ишчилар томонидан жабрланувчини соглигини ва хаётини саклашга ёки тиклашга каратилган тадбирлар умумлашмасидир. Биринчи ёрдам курсатишнинг асосий омилларидан бири, киска вакт ичида амалга оширилишидир: - биринчи ёрдам канчалик тез амалга оширилса,унинг натижаси шунчалик яхши булади,бахтсиз ходисани олди олинади. Биринчи ёрдамни жабрланувчини олдида ўлган ҳар бир ишчи билиши ва ёрдам кўрсатиши шарт. Меҳнат мухофазаси қоидаси ва истеъмолчилар электр ускуналарини ишлатиш қоидасига асосан электр ускуналарга хизмат кўрсатувчи электротехник ва электротехналогик ходимлар жабрланувчини электр токи таъсиридан қуткаришни, сунний нафас беришни ва юракни ташки томондан массаж килишни амалиёт йули билан укиб- урганган булишини талаб этади. Электр токи таъсиридан содир булган бахтсиз ҳодисага биринчи ёрдам кўрсатиш икки қисмдан иборат бўлади:
- электр токи таъсиридан қутқариш.
- доктор келгунга қадар биринчи ёрдам кўрсатиш
а) ёрдам кўрсатувчи кууйдагиларни билиши керак:
- инсон организмининг ҳаёти учун керак бўлган асосий функцияларининг бўзилиши аломатларини
- биринчи ёрдам кўрсатишнинг умумий принцин вва жабирланувчи олган жароҳатнинг ҳолатига қараб қўлланилиши:
- жабирланувчини эвакуация қилиш ва ташиш турларининг ёрдам кўрсатувчи амалда бажариб билиши:
-жабирланувчининг ҳолатин бағолаши ва қандай биринчи ёрдамга мухтож эканлигини аниқлаш:
- юқори нафас олиш йўлларини эркин эркин ҳаво ўтишини таъминлаш:
- кўкрак қафасини учинчи тана қисмига мушт билан юракни ҳаракатга келтириш ҳолатида уриш, юракни ташқи томанидан массаж қилиш ва “оғизда- оғизга” (оғиздан бурунга) сунний нафас олдириш ва қаншалик фойдали эканлигини жабирланувчининг ҳолатига қараб баҳолаш:
- жгут қўйиб, қисиб боғлаб, қон томирларини бармоқ билан босиб қон куетишини вақтинчалик тўхтатиш:
- чиққан, кўйган, совуқ урган жароҳатларни боғлам қўйиб боғлаш:
- комага тушганда, ҳушини йўқотганда биринчи ёрдам кўйрсатиш;
- жабирланувчини қул воситалари билан ташиш, бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтиш, бирон бир транспортга ортишни:
- жабирланувчини йўловчи машнасида ёки ёрдам машинасида олиб кетиш ҳолтини аниқлаш;
- дори қўтичасидан ва биринчи ёрдам кўрсатиш сумкасидан фойдаланишни:
- элетр токидан инсон организмини жабрланиш даражаси токнинг урган вақт оралигига боғлик бўлади.Шунингучун жабирланувчини тезлик билан электр токи таъсиридан холос этиш ва бирданига доктор келгунга қадар биринчи ёрдам кўрсатиш. Жабирланувчи электр токи таъсиридан этилгандан кейин биринчи ёрдамни ўша жойнинг ўзида кўрсата бошлаш. Агар жабрланувчига ва ёрдам кўрсатувчига электр токи таъсири ҳавфи кузатилмаса. Электр токи таъсири ҳавфи бўлган вақтда жабирланувчини ҳавфсиз жойга олиб ўтилиб ёрдам кўрсатилади.
Биринчи ёрдам кўрсатиш кўйдаги тартибда амалга оширилади:
1.Ўзининг ҳавфсизлгини таъминлаган ҳолда, жабирланувчини электр токи таъсиридан холос этиш.
2.Жабрланувчининг умумий ҳолатини аниқлаш.
3.Жабирланувчининг белидаги камарни, эркин нафас олишига ҳолакит берувчи кийимларини ечиш.
4.Жабирланувчи оғиз бўшлиғини тупруқ, қон, қайт қилинган қолдиқлардан тозалаш.
5.Вақт ўтказмасдан тезлик билан доктор келгунгақадар биринчи ёрдам кўрсатишни, бахтсиз ходиса содир бўлган жойни ўзида бошлаш.
6.Ёрдам кўрсатувчи 1 киши бўлганида 2 маротаба суний нафас,15 маротаба массаж қилинади, ёрдам кўрсатувчи 2 киши бўлганида1 маротаба суний, маротаба массаж қилинади.


Отряд ММ ва ТХ мухандиси: А.Ж.Уразниязов
Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling