«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Ходимларга қуйилган талаблар ва ишларни ташкиллаштириш


Download 212.25 Kb.
bet44/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

Ходимларга қуйилган талаблар ва ишларни ташкиллаштириш
6. Баландлик ва юқорида бажариладиган ишларга 18 ёшга кирган, соғлом, ушбу йўриқнома асосида билими синалган,йўл- йўриқ олган ва камида бир йиллик иш стажига эга бўлиб 3-разряддан паст бўлмаган ишловчиларга рухсат этилади.
7. Баландлик ёки юқорида ишлашда корхона томонидан масъул иш бошқарувчи ва масъул иш бажарувчилар тайинланиши, улар бир-бирларини жойларини алмаштиришлари мумкин. Масъул шахслар ушбу йўриқнома асосида иш олиб борадилар.
8. Ишловчининг соғлиги ёмонлашган пайтда ёки ўзини нохуш ҳис қилганда масъул иш бажарувчига маълум қилиши, у эса уни ишга баландлик ёки юқорида ишлашга қуймаслиги керак.
9. Баландлик ёки юқорида иш бажараётган ишловчи юқоридан йиқилиб кетиш ёки унинг устига бирор предмет тушиб кетиш хавфлари бўлган иш жойларида ҳимоя каскаларидан фойдаланишлари шарт(2014 йил 10 июнида компания бош менежери-бош мухандиси томонидан тасдиқланган “Ҳимоя каскаларининг сақланиши, тузилиши бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” йўриқномадан фойдаланилсин)
10. Баландликда иш бажариш жойларида амалдаги электр кучланиш ёки бошқа коммуникациялар мавжуд бўлса корхонанинг раҳбари, бош мухандиси томонидан тасдиқланган наряд-ижозатнома асосида иш бажарилиши лозим.
11. Ишловчининг баландликдан йиқилиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлган оралиқлар ёпилган бўлиши керак.
12. 1.3 м. ва ундан баланд жойларда иш бажарилганда суяб қуйиладиган нарвонларда ишлаш пайтида ҳимоя камарларидан фойдаланиш зарур. Бундай пайтларда ишловчи қаерга ва қандай чиқиб ишлаш, ҳимоя камарларидан тўғри фойдаланиш ва уларнинг карабинларини қайси жойларга мустаҳкамлашни кўрсатган ҳолда масъул иш бошқарувчи йўл-йўриқ бериши керак.


Баландликда ва юқорида ишлашга белгиланган воситаларга
қўйилган талаблар.
13. Корхоналарда юқорига кутарилиш ва тушиш, уларда ишлашда қуйидаги воситалардан фойдаланилади: суяб қуйиб ишлатиладиган нарвонлар, қўш нарвонлар. Барча нарвонларнинг оёқ (тетива) қисмларига уларнинг инвентарь рақамлари, келгуси синов муддати, қайси ташкилот ёки цехга қарашлилиги ёзилган бўлиши керак.
14. Юқорига чиқиш воситаларининг тузилиши ва синов тартиблари:
15. Суяб ишлатиладиган нарвонлар икки хил бўлади: ёғоч ва металл нарвонлар.
16. Ёғоч нарвонларнинг зиналари қаттиқ турдаги қора қайин (бук), шумтол (ясень) ва эман (дуб) дарахт ёғочларидан тайёрланади, нарвонларнинг ён оёқлари эса юқори навли қарағай (сосна) дан ясалади. Нарвон зиналари унинг оёқ қисмларига уйиб киритилиб намга чидамли елим билан мустаҳкамланади, уларга мих ёки бурама мих ишлатиш мумкин эмас. Нарвон оёқлари тахталарида иккинчи томонига ўтмаган юзаки кўзлар бўлиши мумкин. Нарвонларнинг тахта қисмлари силлиқланган бўлиши, иссиқ табиий олиф мойларига туйдирилиб, қуритилиб рангсиз лак суртилиши лозим. Нарвонларни буяшга йўл қуйилмайди. Нарвонларнинг ҳар 2 метрида зиналарни маҳкам тортиб турувчи, диаметри 8 мм.дан кам бўлмаган металл болтлар ўрнатилган бўлиши лозим.
17. Суяб қуйиладиган нарвонларнинг узунлиги 5 метрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
18. Ёғоч нарвонларнинг ва қўш нарвонларнинг оёқларининг пастки учларига сирғаниб кетмаслик учун металл учликлар ўрнатилган бўлиши лозим, силлиқланган юзаларда эса нарвон оёқларининг пастки қисмларига резина ёки сирғанмайдиган материаллардан тайёрланган бошмоқлар кийдирилган бўлиши лозим.
19. Ёғоч нарвонлар зиналари оралиғи 300 дан 340 мм. гача, ер сатхидан биринчи зина оралиғи 400 мм. дан ортиқ бўлмаслиги керак.
20. Ёғоч нарвон ва қўш нарвонлар оёқларининг юқори оралиқ қисми
300 мм пастки қисми оралиқлари 400 мм. дан кам бўлмаслиги керак.
21. Нарвонларнинг ёғоч қисмларига металл деталлар парчинлаш (заклёпка) ёки болтлар ёрдамида мустаҳкамланади.
22. Труба ёки симларга суяб ва илиб ишлатиладиган нарвонларнинг учки қисмлари махсус илмак ёки ушлаб тургичлар қисқичлар билан таъминланган бўлиши керак.
23. Суяб қуйиб ишлатиладиган нарвонларни 75 градусдан ортиқ бурчакда ишлатиш учун уларнинг устки қисми мустаҳкам жойга маҳкамламасдан ўрнатишга йўл қуйилмайди.
24. Барча кўчма ва қўш нарвонлар тайёрланган корхонада ва иш жойида даврий синалиши керак:
-металл нарвон ва қўш нарвонлар ҳар 12 ойда бир маротаба;
-ёғоч нарвон ва қўш нарвонлар ҳар 6 ойда бир маротаба;
-осиб ишлатиладиган нарвонлар ҳар 6 ойда бир маротаба синовдан ўтказилади. Ёғоч ва металл нарвонларнинг статик синови 75 градус бурчак остида суяб қуйиб синалади.
25. Нарвон ва қўш нарвонлар зиналарга, ён оёқларига статик юкларни осиш йўли билан амалга оширилади. Ҳар-бир синов жараёни 2 дақиқани ташкил қилади. Нарвонларнинг ён оёқлари 2 марта синалади. Биринчи марта навбатма-навбат ҳар-бир оёққа 100 кг. юк осилади, иккинчи марта эса икки оёққа 200 кг.юк осиш йўли билан синалади.
26. Суяб ишлатиладиган нарвонларни синаш учун нарвоннинг ўрта қисмидаги зинага 120 кг.юк осилади. Статик юк туширилиб олингандан сўнг нарвоннинг ҳолати текширилади, яъни зиналарда, ён оёқларида ёрилган ёки бошқа носозликлар пайдо бўлганлигини текширади. Синов натижаларида иккиланиш пайдо бўлганда синов жараёни такрорланади.
27. Қўш нарвонни синашда у текис қаттиқ жойга ўрнатилади, қўш нарвоннинг бир томонидаги ўрта зинасига 120 кг. юк осиб қуйилади, агарда қўш нарвоннинг иккинчи қисмида ҳам зиналар бўлса, бу томони ҳам худди шундай тарзда синалади. Агарда иккинчи томони ишлатилмасдан таянч вазифасини бажарса унда нарвоннинг ҳар бир оёғининг ўрта қисмига 100 кг.дан юк осиш йўли билан синалади.
28. Осиб ишлатиладиган ипли ва металл нарвонлар вертикал осиб қуйилиб уларнинг ўрта зиналарига 120 кг. юк осиш йўли билан синалади, металл нарвон ишчи майдони билан таъминланган бўлса ишчи майдони ҳам 120 кг. юк осиш йўли билан синалади.
29. Синов натижалари махсус журналда расмийлаштирилади.
30. Барча нарвон ва қўш нарвонлар ишлатишдан олдин курикдан ўтказилиши керак ва унинг натижаларини расмийлаштириш шарт эмас.
Ҳавоза ва бир ярусли устки қисми ишчи тушамасидан иборат ҳавоза.
31. Ҳавоза ва бир ярусли ҳавоза давлат стандартлари асосида тайёрланган бўлиши лозим ва улар инвентарли бўлиб намунавий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган бўлиши, шунингдек уларда ишлаб чиқарган завод паспортлари бўлиши керак.
32. Ҳавозалар йиғма, ёғочдан ва металлдан ясалган бўлиши мумкин.Ёғоч ҳавозалар қуруқ ва қаттиқ турдаги ёғочлардан ясалади, металл ҳавозалар урилмаган, ёрилмаган ва бошқа дефектлари бўлмаган тўғри металл трубалардан ясалади. Металл ҳавозаларнинг боғланадиган қисмлари (болтлар, скобалар, хомутлар) мустаҳкам бўлишлари шарт.
33. Ҳавозалар устида ишловчиларнинг тўпланиб туришларига йўл қуйилмайди. Ҳавозаларда уларнинг юк кутариш қуввати ёзилган, ишловчилар ва юкларни жойлаштирув схемаси кўрсатилган плакат бўлиши керак. Металл ҳавозалар ерга уланган ва уларда яшин қайтаргич кузда тутилган бўлиши керак.
34. Ҳавозалар устида ўрнатиладиган ишчи тушамалар текис ва улардаги оралиқлар 10 мм. дан ошмаслиги ва кундаланг қисмларга мустаҳкамла-ниши шарт ва уларнинг ҳар томонига чиқиб турган қисмлари 20 см. дан ошмаслиги керак.Устма-уст қуйилган тахталар уланган жойида текис бўлиши учун уларнинг учлари рандаланади. Тушамалар 50 мм. дан юпқа бўлмаган тахталардан ясалади.
35.Тушамаларнинг ишчи юзаларининг кенглиги:
- ғишт терувчилар учун – 2.5 метрдан кам бўлмаслиги;
- сувоқчилар учун – 2.0. м. дан кам бўлмаслиги;
- буёқчи ва монтажчилар учун – 1.5 метрдан кам бўлмаслиги керак;
36.Яруслар оралиғининг баландлиги 1.8 м.дан камбўлмаслиги керак.
37. 1.3 метрдан юқори бўлган ҳавозалардаги ишчи тушамалар баландлиги 1 метр бўлган тўсиқлар ва ўртадаги элементлар 15 см.дан кам бўлмаган тахта тўсиқ бўлиши керак, шунингдек металл сеткалардан тўсиқ сифатида фойдаланиш мумкин. Ён тахталар тушамага маҳкамланиб тўсиқлар элементлари устунларга ичидан маҳкамланади. Устунлар ўртасидаги масофа 2 м.дан ортиқ бўлмаслиги керак.
38. Тусиқ ва панжаралар камида 70 кг статик оғирликка мулжалланган бўлиши керак.
39. Баландлиги 8 метрдан баланд бўлган ҳавозаларда камида иккита устма-уст тўшамалар бўлиши керак; ишчи тўшама (юқоридаги тўшама) ва ҳимояловчи тўшама (пастки тўшама), бино ва иншоотларга яқин ҳавозаларда юқоридан бирор предмет тушиб кетишидан ҳимояловчи айвон ўрнатилади. Бир неча ярусдан ташкил топган ҳавозаларда ўрталиқ ҳимоя тушамалар ўрнатилмаган бўлса уларда ишлаш тақиқланади. Бир вертикал текисликда бирданига иккита ярусга иш бажаришга йўл қўйилмайди.
40. Ҳавозалар тупроқли ерга ўрнатишда унинг оёқлари узунасига қалинлиги 50 мм.дан кам бўлмаган таглик тахта устига жойлаштирилади, унинг мувофиқлигини ғишт, тош бўлаклари, ёки бошқа предметлар қуйиб тўғрилаш мумкин эмас.
Ҳавозаларнинг оёқлари, рамалари ва ҳавозаларнинг бошқа вертикал элементлари шовул ёрдамида ўрнатилади. Транспорт юрадиган йўлларга яқин жойларга ўрнатишда ҳавозалар оёқларининг пастки қисмларига транспорт тегиб кетишидан ҳимоя қилиниши зарур.
41. Ҳавозаларга юк кутариш ва тушириш ишларига мулжалланган ҳамма томони тусиқланган оралиқлар бўлиши керак. Баландлиги 4 метрдан юқори бўлган ҳавозалар корхона комиссияси текшируви ва далолатномасидан сўнг ишлатишга рухсат этилади. Ҳавозаларни ишлатишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома, корхона бош мухандиси томонидан тасдиқланади.Далолатнома билан тасдиқланмаган ҳавозалардан фойдаланиш тақиқланади.
42. Баландлиги 4 метрга қадар бўлган ҳавозалар иш раҳбари ёки участка устаси томонидан ишлатишга қабул қилиниб уларни қайд этиш журналига расмийлаштирилгандан сўнг ишлатишга рухсат этилади.
43. Қурилиш- монтаж ташкилотларида ҳавозалар ҳолатини иш раҳбари иш бошлашдан олдин ҳар куни, иш юритувчи ёки уста ҳар 10 кунда кўрикдан ўтказиши керак. Кўрик натижалари “Ҳавозаларни қабул қилиш ва курикдан ўтказиш журналига” расмийлаштириб бориш керак. Ҳавозалар доимий равишда соз ҳолатда сақланиши зарур
44. Ҳавозаларни ўрнатишда тасодифий тагликлардан (яшик,бочка ва ҳ.к.) фойдаланишга йўл қўйилмайди.
45. Қисқа муддлатли ишларни бажаришда баландлиги 1.3 м.дан юқори жойларда тўсиқлар бўлмаса, ҳимоя камарларидан фойдаланиши шарт, ҳимоя камарлари эса ўз вақтида синалган ва соз ҳолда бўлиши керак. Ишчилар ҳимоя камарлари карабинларини қаерга ва қандай қилиб маҳкамланиши тўғрисида йўл-йўриқдан ўтиши лозим Ҳимоя камари синалгандан сўнг алоҳида биркада камар рақами ва келгуси синов муддати ёзилган бўлиши керак, агар улар бўлмаса ишлатишга йўл қўйилмайди.
46. Ҳавозаларни ечиб йиғиш, ўрнатиш қоида тартиблари кетма-кетлик билан амалга оширилиши керак ва бу ишларга қатнашадиган ишловчилар ҳавозаларни ечиб йиғиш ва ўрнатиш услублари ва хавфсизлик қоидалари бўйича йўл –йўриқ олган бўлишлари шарт. Ҳавозаларни ечиш юқоридан пастга қараб этажма-этаж ва ярусма-ярус амалга оширилади. Ҳавоза элементлари кранлар, блоклар ёки оддий механик қурилмалари орқали пастга туширилиши керак.Ҳавозаларни йиқитиш ёки элементларини юқоридан ташлаб юбориш йўли билан бажариш мумкин эмас. Ҳавозаларни ечиб олиш жараёнида биринчи қават ва барча қаватдаги балконлар эшиклари ёпилган бўлиши лозим. Ҳавозаларни ечиш-йиғиштириш ишлари, кучли шамол (шамолнинг
тезлиги 11-12 м.сек. 6 баллдан ошганда), момақалдироқ ва кечки пайт иш жойлари яхши ёритилмаганда тўхтатилади.
47. Ҳавозаларни ўрнатиш ва ечиб олиш худудларида бегона кишиларнинг бўлишлари тақиқланади. Ҳавозалар ўрнатилиш ва ечиб олиш жойига 5 м. ва ундан яқинроқ жойидан электр линияси ўтган бўлса линия учирилиши керак.
48.Юқоридаги иш жарёнида ҳавозалар остида туриш ва улар тагидан ўтиш тақиқланади, хавфли худуд тусилиб уларга хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши керак.
49. Ҳавозаларнинг ишчи тушамалари билан бино оралиғи: ғишт териш ишларида 50 мм. дан, пардозлаш ишларида 150 мм. дан кўп бўлмаслиги керак.
50. Ҳавозалар тебранишини олдини олиш учун улар бинонинг ёки конструкциянинг бор бўйига мустаҳкамланиши ва уларни маҳкамлаш жойлари ва маҳкамлаш усуллари лойиҳада кўрсатилган бўлиши лозим. Панжара, карниз, трубалар ва мустаҳкам бўлмаган бинодан чиқиб турган бошқа конструкцияларга ҳавозаларни маҳкамлаш мумкин эмас. 12 метрга қадар баландликда бўлган ҳавозаларга яруслараро қилинган нарвончалардан чиқиш ва улар таянчларга мустаҳкамланган бўлиши керак.
51. Ҳавозалар яруслари орасида ҳаракатланиш, ҳавозаларга ички томонидан мустаҳкам маҳкамланган нарвонлар орқали амалга оширилади.
52. Металл трубали ҳавозалар яшин қабул қилувчи, ток қайтаргичлар ва ерга улагичлардан ташкил топган яшин қайтаргич қурилмалари билан ҳимоя қилиниши керак. Яшин қабул қилувчи сифатида 60 мм. диаметрдан кам бўлмаган узунлиги 3.5-4 метр узунликдаги трубалардан фойдаланиш мумкин. Яшин қабул қилгичларнинг сони ҳавозаларнинг узунлиги ва бино конфигурациясига қараб ҳисоб қилинади.
53. Металл таянчларга 6 мм. йўғонликдаги металл сим билан боғланган 50-75 мм. диаметрли трубалар ерга улагич сифатида хизмат қилиши мумкин.Ер шароитига қараб ерга улагичларнинг сони ва кесими белгиланади ва уларнинг сони яшин қайтаргичлар сонидан кам бўлмаслиги керак. Яшин қайтаргичлар ҳавозаларнинг баландлиги 8 метрдан ошгандан сўнг ўрнатилади, ерга улагичлар эса ҳавозани ўрнатиш билан бирга ўрнатилади.
54. Кўчма ҳавозалар: йиғиш-ечиш минораларидан (бир ёки икки) ташкил топиб, бино бўйлаб ғилдираклар орқали ҳаракат қилувчи пўлат рама устига ўрнатилади. Юза қисмларни пардозлашда ҳавозаларни аниқ горизонтал ҳолатни сақлаш учун улар домкратлар билан таъминланади. Кўчма ҳавозалар 18 метр баландликка қадар бўлган биноларни пардозлашга мулжалланган бўлади.
55. Кўчма ҳавозалар ишлатишдан олдин анкерлар ёрдамида бинога мустаҳкамланади, биноларга мустаҳкамлаш иложи бўлмаса арқонлар орқали қозиқларга мустаҳкамланади.
56. Кўчма ҳавозаларнинг йўлларида қиялик бўлмаслиги ва равон бўлиши керак. 6 балл кўчдаги шамол пайтида кўчма ҳавозаларни кўчириш, ҳаракатлантириш мумкин эмас.



Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling