Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот


Download 448.65 Kb.
bet1/4
Sana15.11.2023
Hajmi448.65 Kb.
#1775513
  1   2   3   4
Bog'liq
Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот


Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот


Режа:



  1. Минорали буриладиган минорали кранлар;

  2. Минорали бурилмайдиган минорали кранлар;

  3. Ўзи кўтарилувчи кранлар.

Минорали кранлар - стреласи вертикал миноранинг юқори қисмига маҳкамланган машина бўлиб, у конструкцияларни силжитиш ва монтаж қилишда фойдаланилади. Минорали краннинг ишчи ҳаракати юкни кўтариб-тушириш, стрела қулочини ўзгартириш, юкли стрелани буриш ва кранни релpс бўйлаб ҳаракатлантиришдан иборат. Кранларнинг хизмат кўрсатиш майдони­нинг катталиги улардан қурилиш ишларида кенг фойдаланиш имконини беради. Хизмат кўрсатиш майдонининг узунлиги релpсли йўл узунлиги ва эни стрела қулочининг икки баробарига тенг қилиб олинади.


Минорали кранларнинг турлари ва асосий кўрсаткичлари қурилиш ишлари технологияси бўйича аниқланади. Уларнинг асосий кўрсаткичлари юк кўтариш қобилияти, стреланинг минимал ва максимал қулочи, илмоқни кўтариш ва тушириш ба­ландликлари, ишчи ҳаракатлар тезлиги, ташқи ўлчамлари, вазни, қувват ва таянчларидаги зўриқишлар қийматларидир. Фуқаро қурилишида юк кўтариш қобилияти 3-10 т., стрела қулочи 25 м, илмоқни кўтарилиши 50 метргача бўлган, кўп қаватли уйларни қуришда мос равишда юк кўтариш қобилияти 6,3...12,5 т., қулочи 45 м ва илмоқнинг кўта­рилиши 150 м бўлган минорали кранлар қўлланилади. Саноат қурилишида мисол учун электростанциялар, сув иншоотлари қурилишида ва шу каби йирик қурилишларда юк кўтариш қобилияти 80 тонна ва юк моменти 15000 кнм, стрела қулочи 25…45 м ва кўтариш баландлиги 50...80 м бўлган махсус монтаж кранлари қўлланилади.

60 - расм. Минораси бурилувчи минорали кранлар
а - кўтарилувчи стрелали кран схемаси; б - тўрт каррали полиспастли стрелада юк кўтарувчи пўлат арқон захираси схемаси; в - худди шунинг ўзи икки каррали полиспастда; г- горизонтал ва оғма синиқ ўқли балка стрела схемаси; д- горизонтал стреладаги тортиш пўлат арқони захираси схемаси; е - худди шунинг ўзи юк арқонида; ж - худди шунинг ўзи оғма си­ниқ ўқли балка стрелада. 1 - стрела; 2 - кран минораси; 3 - бурилиш платформаси механизми; 4 - бурилиш платформаси; 5 - юриш қисми; 6 – таянч–бурилиш қурилмаси;
7 - мувозанатловчи юк; 8 - юк чиғири; 9- стрела чиғири; 10 - стрела полиспасти; 11 - кабина; 12 - арқонли тортқи; 13 - юк полиспасти; 14 - электрореверсив чиғир; 15 - каретка.
Минорали кранлар қуйидаги турларга бўлинади: релpсли йўлда ҳаракат­ланувчи, стационар, ўзи кўтарилувчи. Стрела қулочининг ўзгариши бўйича эса кўтарилувчи стрелали ва горизонтал балкали стрелалиларга бўлинади. Минора конструкцияси бўйича эса минораси буриладиган ва бурилмайдиган кранлар ишлаб чиқарилади.

Download 448.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling