Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот


Минораси буриладиган минорали кранлар


Download 448.65 Kb.
bet2/4
Sana15.11.2023
Hajmi448.65 Kb.
#1775513
1   2   3   4
Bog'liq
Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот

Минораси буриладиган минорали кранлар. Кран минораси 2 (60-расм) бурилиш платформаси 4 га маҳкамланадиган ва бурилиш платформаси эса юриш қисми 5 га таянувчи таянч–бурилиш қурилмаси 6 орқали маҳкамланади. Бурилиш платформасига мувозанатловчи юк 7, юк 8 ва стрела 9 чиғирлари ҳамда бурилиш платформасини айлантирувчи механизм 3 жойлашган. Стрела 1 минорага шарнирли маҳкамланган бўлиб, пўлат арқонли тортқилар 12 орқали тортиб олинади. Пўлат арқонлар эса йўналтирувчи блоклар орқали стрела полиспастига уланади. Юкни кўтариб–тушириш эса юк полиспасти 13 ҳамда юк чиғири ва осма илмоқ ёрдамида амалга оширилади. Кран эса кабина 11 дан бошқарилади. Юк кўтариш қобилиятига кўра кранларда бир, икки, уч ва кўп каррали якка ва иккилан­ган полиспастлар қўлланилади. Ил­моқ осмаси юк илмоғи, траверса, ўқ ва блоклардан иборат. Юкнинг қулочини стреланинг қиялигини (60-расм, а) ёки юк аравачасини горизонтал стрела бўйлаб (60-расм, б ) ҳаракатлантириб ўзгартирилади.
Горизонтал балка стрелали кранларда юк аравачаси стрела бўйлаб электрореверсив чиғир 14 орқали ҳаракатланади. Горизонтал стрелали кранни юк кўтариш баландлиги қия стрелалиникидан паст, лекин кам энергия талаб қилади ва монтажи осон. Стреласи қия жойлашган кранларда қулоч ўзгарти­рилганда юк ўзининг ҳолатини хам ўзгартиради. Бу камчиликни йўқотиш учун стрела қулочини ўзгариши билан юкни горизонтал силжитишни таъминлаш талаб қилинади. 60-расм б ва е да 4 ва 2 каррали полиспастларида юк арқонининг ҳаракат схемаси келтирилган.
Бу ҳолатда, 60-расм, ж да кўрсатилгандек, юк каретаси қия стрела бўйлаб юкнинг горизонтал йўлини ва баландлигини сақлаган ҳол­да ҳаракат қилади. Таянч–бурилиш қисми пастда жойлашган кранларда кран бурилганда юриш қисмидан бошқа ҳамма қисми биргаликда бурилгани учун, оғир юк кўтариш ва баланд биноларга юк кўтаришда кранга оғирлик кўпроқ тушади. Бу эса хавфли ҳолатга олиб келади. Шунинг учун ҳам 10 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган минорали кранлар минораси бурилмайдиган ва фақат юқори қисми буриладиган қилиб ишлаб чиқарилади.
Минораси бурилмайдиган минорали кранлар.
Кран минораси 1 таянч қисми рамаси ёки портал 2 орқали кранни релpс бўйлаб ҳаракат қилдирувчи аравача 3 устига ўрнатилади. Таянч қисмига кранни ишчи ва салт режимларда устуворлигини таъминлаш учун мувозанатловчи юк 4 ўрнатилади. Бурилиш каллаги 12 таянч–бурилиш курилмаси 6 орқали миноранинг юқори секциясига таянади. Стрела 14 ва мувозанатловчи консол 7 бурилиш каллагига шарнирли бириктирилган ва тортқи 10 орқали ушлаб турилади. Мувозанатловчи консолда юк чиғири 9, мувозанатловчи юкни силжитувчи чиғир 11 ва краннинг юқори қисмини мувозанатловчи юк 8 жойлашган. Стрелани пастки чизиғи бўйлаб юк каретаси 15 стрела ичида жойлашган тортувчи куч чиғири 13 орқали ҳаракат қилади. Минорани кўтариш монтаж тутгичи 5 ёрдамида амалга оширилади.
Юкни кўтариш учун икки каррали (61-расм, д) ёки тўрт каррали (61-расм, г) юк полиспастлари ишлатилади. 61-расмлар, б,в ларда силжиш механизми ва юк кареткасида пўлат арқонни ўраш схемаси кўрсатилган.
Бурилмайдиган минорали кран КБ-674А нинг ўндан ортиқ тури бўлиб, улар минора баландлиги, стрела узунлиги ва юк характеристикалари билан фарқ қилиб фуқаро ва саноат қурилишида кенг қўлланилади.

61 – расм. Минораси бурилмайдиган минорали кранлар
а – кран ва пўлат арқон захираси схемаси; б – мувозанатловчи юкни силжитиш механизми; в – аравачани силжитиш механизми; г – тўрт каррали полиспастда юк кўтариш; д – худди шунинг ўзи икки каррали полиспастда;
е – юк кўтариш графиги.
1 – кран минораси; 2 – портал; 3 – аравача; 4 – балласт; 5 – тутгич; 6 – бурилиш қурилмаси; 7 – консол; 8 – мувозанатловчи юк; 9 – юк чиғири; 10 – тортгич; 11 – силжитувчи чиғир; 12 – бурилиш каллаги;13 – юк каретасини тортувчи чиғири; 14 – стрела; 15 – юк каретаси.

Download 448.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling