Режа: Кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларининг таъсир чизиқларини чизиш


Download 274.77 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi274.77 Kb.
#1404862
  1   2   3
Bog'liq
1 Мавзу Кўп оралиқли статик аниқ балкаларни қўзғалмас юклар таъсирига ҳисоблаш


1-МАВЗУ. КЎП ОРАЛИҚЛИ СТАТИК АНИҚ БАЛКАЛАРНИ ҚЎЗҒАЛМАС ЮКЛАР ТАЪСИРИГА ХИСОБЛАШ.


Режа:


1. Кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларининг таъсир чизиқларини чизиш.
2. Кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларини таъсир чизиқлар ёрдамида аниқлаш.


Таянч иборалар: кўп оралиқли балка таянч реакцияларининг таъсир чизиғи, кўп оралиқли кесимида кўндаланг куч Q ва эгувчи момент М ларнинг таъсир чизиқлари, кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларини таъсир чизиқлар ёрдамида аниқлаш.


1. Кўп оралиқли статик аниқ балка
зўриқишларининг таъсир чизиқларини чизиш.

Кўп оралиқли статик аниқ балка таянч реакциялари ва ички зўриқишларининг таъсир чизиқларини чизиш оддий, консол ва консолли балкаларнинг таъсир чизиқларини чизиш қоидаларига асосланади. Бунинг учун, аввало, кўп оралиқли балканинг қаватли тарҳлари тузилади. Асосий ва ёрдамчи балкалар учун таъсир чизиғини чизиш консолли ёки оддий балкалар учун таъсир чизиқларни чизишдан фарқ қилмайди.


Кўп оралиқли статик аниқ шарнирли балкаларда зўриқишлар таъсир чизиғини чизишни қуйидаги мисолда кўрамиз.


Мисол. 1.1-расм, а да кўрсатилган кўп оралиқли балканинг RВ таянч реакцияси ва расмда кўрсатилган С1, С2 ва С3 кўндаланг кесимлар учун Qс ва Мс таъсир чизиқлари чизилсин.
Ечиш: 1) Кўп оралиқли балканинг қаватли тарҳи 1.1-расм, б да кўрсатилган.

  1. RВ таянч реакциясининг таъсир чизиғини чизамиз. RВ таянч реакцияси Ш2ВСШ3 асосий консолли балканинг таянч реакцияси бўлганлиги сабабли аввало Р=1 кўчма юкни шу асосий балка устида ҳаракатланиши қаралади. Р=1 юк Ш2ВСШ3 асосий консолли балка устида ҳаракатланганда RВ таъсир чизиғи консолли балка таянч реакцияси каби чизилади. Р=1 юк Ш1 Ш2 осма балка бўйлаб чап томонга ҳаракатланса RВ реакциясининг қиймати камайиб боради ва Ш1 шарнирда RВ = 0 бўлади. Р=1 юк АШ1 асосий балкада ҳаракатланганда RВ=0 бўлади. Чунки, Р=1 юк АШ1 асосий балкада ҳаракатланганда унинг таъсири осма Ш1 Ш2 балка орқали RВ таянчга узатилмайди.

Р=1 юк Ш3Д ёрдамчи балка бўйлаб ўнг томонга ҳаракатланганда RВ реакциянинг қиймати камайиб бориб, юк Д таянч устида бўлганда нолга тенг бўлади. Демак, Ш3 шарнир билан Д таянч оралиғида RВ реакциясининг таъсир чизиғи тўғри чизиқ бўйлаб ўзгариши сабабли, булар остидаги ординаталарни тўғри чизиқ билан бирлаштириб уни консол охиригача давом эттирамиз (1.1-расм, в).
Балка бўйлаб Р=1 юкнинг ҳаракатланишини текширамиз. У ҳолда ва нинг таъсир чизиғи ўнг консол балкадаги кўндаланг куч ва эгувчи момент таъсир чизиқларига ўхшаб чизилади. Р=1 куч кесимдан чап томонда ҳаракатланганда , бўлади. Демак, чап чизиқ саноқ чизиғи устига тушади. Р=1 юк кесимдан ўнг томонда ҳаракатланганда бўлади; бўлса, ; бўлса, бўлади.



3) ва таъсир чизиқларини чизиш. с1 кесим АШ1 асосий балканинг кўндаланг кесими бўлганлиги сабабли, аввал Р=1 юкнинг АШ1 асосий консол
Агар Р=1 юк осма Ш1 Ш2 балканинг Ш1 шарнирида бўлса, =1 ва
= -2; Ш1 шарнирдан узоқлашиб Ш2 шарнирга келганида эса =0, =0, бўлади.
Р=1 юк Ш2ВСШ3 асосий балка ва Ш3Д ёрдамчи балкалар устида ҳаракатланганда, у асосий балка АШ1 га ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва =0, = 0 бўлади.
Бу ординаталарни саноқ чизиғига қўйиб, ҳамда тўғри чизиқлар билан тегишли равишда бирлаштириб ва ларнинг таъсир чизиқларини чизамиз (1.1- расм, г ва д).
4) ва таъсир чизиқларини чизиш. с2 кесим асосий Ш2ВСШ3 консолли балкада бўлганлиги учун ва таъсир чизиқларини чизишда Р=1 юкнинг шу балка бўйлаб ҳаракатланиши текширилади. Консолли балканинг с2 оралиқ кесимидаги ва зўриқишларининг таъсир чизиқлари оддий балкалардаги кўндаланг куч ва эгувчи моментларнинг таъсир чизиқлари каби чизилиб, сўнгра чап чизиқни чап томондаги консолнинг охиригача, ўнг чизиқни ўнг томондаги консолнинг охиригача давом эттирилади.
Р=1 юк Ш1Ш2 осма ва Ш3Д ёрдамчи балкалар устида ҳаракатланганда ва таъсир чизиғи RВ таянч реакцияси таъсир чизиғидагидек чизилади (1.1-расм, е ва ж).
5) ва таъсир чизиқларини чизиш. с3 кесим асосий Ш2ВСШ3 консолли балканинг ўнг консолида С таянчга чексиз яқин жойлашганлиги учун ва зўриқишларининг таъсир чизиқлари ва таъсир чизиқлари каби чизилади, фақат бу ерда таъсир чизиқ консол учигача давом эттирилади (1.1.-расм, з ва и).
Шундай қилиб, кўп оралиқли балкаларда таъсир чизиқлар қуйидаги тартибда қурилади:

Download 274.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling