Режа: Кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларининг таъсир чизиқларини чизиш


Кўп оралиқли балканинг қаватли тарҳлари тузилади


Download 274.77 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi274.77 Kb.
#1404862
1   2   3
Bog'liq
1 Мавзу Кўп оралиқли статик аниқ балкаларни қўзғалмас юклар таъсирига ҳисоблаш

1. Кўп оралиқли балканинг қаватли тарҳлари тузилади.
2. Асосий балка учун таъсир чизиғини чизишда кўчма Р=1 юкнинг аввало шу асосий балка устида ҳаракатланиши қаралади, сўнгра унга таянган ёрдамчи балкалар устида ҳаракатланиши кўриб чиқилади. Бунда асосий балкага таянган ёрдамчи балкаларнинг таъсири эътиборга олинади.
3. Ёрдамчи балка зўриқишларини таъсир чизиғини чизишда кўчма Р=1 юкнинг шу балка устида ҳаракатланиши қаралади, ундан кейин бу ёрдамчи балкага таянган ёрдамчи балкалар устида ҳаракатланиши текширилади. Р=1 юк асосий балка устида ҳаракатланганда унинг зўриқишлари нолга тенг бўлади.
4. Таъсир чизиқлар тўғри чизиқ қонунига бўйсинади.
5. Берилган таянч реакцияси таъсир чизиғи шу таянч ординатасида бирга тенг бўлса, қолган таянч ординаталарида нолга тенг бўлади.




  1. Кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларини таъсир чизиқлар ёрдамида аниқлаш.

Кўп оралиқли статик аниқ балка зўриқишларини таъсир чизиқлар ёрдамида аниқлашни қуйидаги мисол ёрдамида кўрамиз.




Мисол. 1.2-расм, а да кўрсатилган кўп оралиқли балканинг А ва Д таянч реакциялари ва расмда кўрсатилган к1, к2 ва к3 кўндаланг кесимлар учун эгувчи момент ва кўндаланг куч миқдори таъсир чизиқлар ёрдамида аниқлансин.


Ечиш. 1) Кўп оралиқли балка элементларининг ўзаро боғланиши қаватлар тарҳи тузилади. Балканинг қаватлар тарҳи 1.2-расм, б да кўрсатилган.

2) Изланаётган зўриқишларнинг таъсир чизиғи чизилади. Миқдорлари аниқланиши лозим бўлган зўриқишларнинг таъсир чизиқлари 1.2-расм, в да кўрсатилган.


3) Қурилган таъсир чизиқлари ҳамда (5.5) формула ёрдамида изланаётган зўриқишларнинг миқдорлари ишоралар қоидасига риоя қилинган ҳолда аниқланади.























Ташқи кучлар таъсиридан кўп оралиқли балкада қурилган М ва Q эпюралар ёрдамида исталган кесимда ҳосил бўлган зўриқишлар миқдорини аниқлаш мумкин. Таъсир чизиғи ёрдамида эса ташқи кучлар таъсиридан маълум кесимдаги бир зўриқишнинг қиймати аниқланади.


Демак, кўп оралиқли балканинг бирор кесимидаги зўриқишни аниқлаш лозим бўлса, уни тўлиғича аналитик ҳисобламасдан, шу кесим учун изланаётган зўриқишнинг таъсир чизиғини чизиб, (5.5) формула ёрдамида зўриқиш миқдорини аниқлаш мумкин экан.


Download 274.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling