Режа Эгилувчи элементлар мустақкамлигини нормал кесимлар бўйича ҳисоблаш


Download 190 Kb.
bet1/4
Sana29.04.2023
Hajmi190 Kb.
#1400791
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 12


Маъруза 12


ЭГИЛУВЧИ ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКСИЯЛАРНИ НОРМАЛ КЕСИМЛАР БЎЙИЧА ЧЕГАРАВИЙ ХОЛАТЛАР УСУЛИНИНГ
1-ГУРУҲИ БЎЙИЧА МУСТАХКАМЛИККА ҲИСОБЛАШ



Режа

  1. Эгилувчи элементлар мустақкамлигини нормал кесимлар бўйича ҳисоблаш.

  2. Якка арматурали тўғри тўртбурчак кесимли элементлар.

  3. Эгиладиган элементлар кўндаланг кесимидаги куч схемаси ва зўриқишлар эпюраси.

  4. Тўғри тўртбурчакли кесимларни жадвал бўйича ҳисоблаш.



Эгилувчи элементлар мустаҳкамлигини нормал кесимлар бўйича ҳисоблаш. Тўсиннинг юк кўтариш қобилияти ниҳоясигаетгач, у ё нормал ёки оғма кесим бўйича емирилади (1 – расм, б).
Нормал кесим бўйича емирилиш эгувчи момент таъсирида, оғма кесим бўйича эса кўндаланг куч таъсирида рўй беради. Меъёрида арматураланган темирбетон элементларнинг емирилиши чўзилувчи арматурадан бошланади. Арматурадаги кучланиш оқиш чегарасига етганда, бетоннинг сиқилиш зонаси баландлиги кескин кичраяди, бу эса бетоннинг емирилишига олиб келади. Чўзилувчи арматуралар сони кўп бўлган тўсинларда емирилиш сиқилиш зонасидаги бетондан бошланади, бунда арматурадаги кучланиш оқиш чегарасидан анча кичик бўлади; бу албатта тежамкорликка зиддир.
Темирбетон тўсинлар бузилишидаги ана шу икки ҳолга мос равишда икки хил ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган:
а) биринчи усулга кўра ҳисоб нормал миқдорда арматураланган темирбетон элементларнинг емирилиши чўзилувчи арматурадаги кучланиш ҳисобий қаршиликка етишганда рўй берадиган ҳол учун бажарилади;
б) иккинчи усулга кўра ҳисоб арматура микдори керагидан ортиқча бўлган элементларда емирилиш бетоннинг сиқилиш зонасидан бошланадиган ҳол учун амалгаоширилади3
Якка арматурали тўғри тўртбурчак кесимли элементлар. Бетоннинг сиқилиш зонасидаги кучланишлар эпюраси тўғри тўртбурчакли қилиб олинади (аслида эса эпюра эгри чизиқли бўлади). Шунда ҳисоб анча соддалашади (1–расм, г).
Геометрик тавсифлар:
Аб= бХ, (1)
Зб = ҳо – 0,5Х, (2)
бунда ҳоишчи баландлик; ас – ҳимоя қатлами.
Сиқилиш зонасининг баландлиги Х ни аниклаш учун статиканинг мувозанат тенгламасини тузамиз:
Рс–РббХ=0, (3)

Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling