«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари


Download 212.25 Kb.
bet45/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

2.Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари.
57. Баландлик ва юқориликда ишлаш учун жавобгар шахс тайинланиши
ва иш раҳбари иш бошлашдан олдин нарвон ва қўш нарвонларни, шунингдек хавфсизлик камарларини кўрикдан ўтказиши синов муддатларини текшириши лозим.
58. Баландликка ва юқориликка кўтарилиш ҳимоя воситаларини кунлик кўрикдан ўтказиш натижаларини махсус журналларда расмийлаштириш шарт эмас.
59. Иш бошлашдан олдин нарвон ва қўш нарвонларни сурилиб ёки сирғаниб кетмаслигини олдини олиш учун уларнинг мустаҳкам ўрнатилишини таъминлаш зарур.
60. Ҳавозаларнинг ҳолати ҳар куни текширилади, аниқланган камчиликлар иш бошланганга қадар бартараф этилади, айниқса унинг тусиқлари ва тушамаларининг ҳолатига эътибор қилинади.
61. Шахсий ҳимоя воситаларисиз ёки носоз ҳимоя воситаси мавжуд бўлган ишловчини ишга қўйиш тақиқланади.
62. Ходимнинг баландлик ва юқориликда иш бажаришдан олдинги бурчлари:
- янги ишни бошлашга киришишдан олдин ва меҳнат шароитлари ўзгарганида бевосита раҳбаридан меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар олиш;
- иш бошлашдан олдин шахсий ҳимоя воситаларини тайёр ҳолга келтириши, махсус кийим-бош ва пойафзалларни тўғри кийиб тугмаларни қадаб, қулқоплар, ҳимоя каскаси ва зарур бўлганда ҳимоя камарини тақиб олиши зарур.
- иш жойини текшириб чиқиши ва уни барча ортиқча нарсалардан тозалаб ишга тайёрлаши. Ҳавозаларнинг созлиги, нарвонларнинг бутлиги, кўтарма механизмларининг ва асбобларнинг яроқлилигини текшириши керак.
- иш жойининг ёритилганлигини, ёнғинга қарши барча инвентарларнинг мавжудлигини текшириб чиқиши зарур.
63. Баландлик ва юқорида ишлар бажарилаётган худудга бегона шахсларни киритмаслик ва хавфли худудлар тўсилиши ва хавфсизлик белгилари ўрнатилиши керак.
64. Ўзини ёмон ҳис қилган ёки спиртли ичимлик таъсирида бўлган ишловчиларни ишга қўйиш тақиқланади.
65. Юқоридан тушувчи предметлардан бошни сақлаш учун ишловчи ҳимоя каскасида бўлиши шарт.
66.Цех обьект худудида иш бошлашдан олдин хавфлилиги юқори ишларни бажаришга наряд-ижозатнома расмийлаштирилади. Наряд- ижозатномада кўзда тутилган ишлар ва хавфсизлик талабларини таъминлаш талабларини амалга ошириш учун, шунингдек ишлаб чиқариш хавфини бартараф этиш чораларини куриб иш бажаришга рухсат бериш бўйича иш бошқарувчи жавобгардир. Иш бажарувчи бажариладиган ишни ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш учун жавобгардир.
67.Наряд-ижозатнома билан ишлаш талаб қилинадиган ишлаб чиқариш иш жойлари ва иш турларининг руйхати 1-Иловада кўрастилди.
68. Хавфли зоналарда иш бошлашдан олдин ишчилар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади, ишни эса фақат наряд-ижозатнома олингандан сўнг бошлаш керак.
69. Хавфли зоналарда иш бажарилишига алоқаси бўлмаган шахслар кириб қолишини олдини олиш учун. Иш бошлашдан олдин ҳимоя ёки сигнал тўсиқларини ўрнатиш керак бўлади.
70. Хавфли зоналарда иш бажаришга ишчиларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш иш режаси (ИЧИР) ёки технологик харита (ТХ) мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат этилади.
71.Хавфлилиги юқори ишларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш бўйича жавобгар шахслар:
-наряд берувчи;
-иш бошқарувчи;
- иш бажарувчи;
Юқорида қайд этилган шахслар белгиланган тартибда ўқитилган ва билимлар текширувидан ўтган бўлишлари керак. Корхонадан узоқда кам сонли бригадалар (звено) билан хавфлилиги юқори ишларни бажаришда заруриятга қараб, ташкилот раҳбарининг буйруғи билан меҳнат муофазаси ва мазкур йўриқнома қоида ва мъёрлари бўйича тегишли ўқув ва билимлар текширувидан ўтган, камида 3 йиллик меҳнат стажига ва камида 4-тоифа(разряд)га эга бўлган бригадирлар тайинланиши мумкин.
Жорий йилнинг бошида иш берувчи томонидан наряд бериш, иш бошқаруви, иш бажариш ҳуқуқини бериш ходимлари руйхати тузилиб тасдиқланган бўлиши керак.
72. Жавобгар шахсларга қуйидаги мажбуриятларни ўриндошлик сифатида бажаришга рухсат этилади:
- наряд берувчи масъул иш бошқарувчи вазифасини бажариш мумкин;
- масъул иш бошқарувчи жавобгар иш бажарувчи вазифасини ўриндош сифатида бажариш мумкин;
73.Наряд берувчи шахс:
- ишнинг зарурлиги ва ҳажмини белгилайди;
- ишларни хавфсиз бажариш шартларини белгилайди;
- ишни хавфсиз бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар бажарилиши назоратини амалга оширади;
- масъул иш бошқарувчи, жавобгар иш бажарувчи, бригада (звено) аъзолари таркибини белгилайди.
74. Жавобгар иш бажарувчи этиб меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва мазкур Йўриқнгома бўйича ўқиган ва билимлар текширувидан ўтган цех бошлиқлдари, уларнинг муовинлари, усталар, бригадирлар тайинланиши мумкин.
75. Жавобгар иш бажарувчи ишни бажариш хавфсизлиги учун, бригада аъзолари томонидан наряд-ижозатномада кўрсатилган хавфсизлик чораларига шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, ишлаб чиқариш ва технология интизомига риоя қилиш устидан жавобгар ҳисобланади.
76. Бригадани хавфлилиги юқори ишларга ишлашларига рухсат этилган вақтдан бошлаб, жавобгар иш бажарувчи иш жойида бўлиши ва бригада (звено) аъзолари иши ва улар томонидан хавфсизлик чораларига риоя этилиши устидан доимий назорат олиб бориши керак. Жавобгар иш бажарувчи иш жойини ташлаб кетишга ҳақли эмас, зарурият тўғилган пайтларда унинг ўрнини масъул иш бошқарувчи эгаллаши мумкин, ўрнини алмаштиришни иложи бўлмаса, иш тўхтатилиши, ишчилар эса масъул иш бажарувчи томонидан хавфли зонадан олиб чиқиб кетилиши керак
77.Хавфлилиги юқори ишларни бажарганда бригада таркиби масъул иш бажарувчини қушиб ҳисоблаганда икки кишидан кам бўлмаслиги керак. Бригада аъзолари наряд-ижозатномада кўрсатилган хавфсизлик чораларини, шунингдек ишга ижозат олишда ёки иш жараёнида, масъул иш бошқарувчи ва жавобгар иш бажарувчининг оғзаки кўрсатмаларини бажаришлари шарт.
78.Иш бажарувчилар жорий йўриқномадан ўтганларидан сўнг меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномада кўрсатилган хавфсизлик чораларини, масъул иш бошқарувчи ва жавобгар иш бажарувчи кўрсатмаларини аниқ бажарилиши бўйича, шахсий ҳимоя воситаларидан сўзсиз фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва технология интизомларига риоя этилиши учун жавобгар ҳисобланади. Наряд-ижозатномаларни бериш ва расмийлаштириш тартиби.
79. Наряд-ижозат - иш бажариш жойларини, хавфли ва ўта хавфли ишларнинг мазмунини, хавфсиз иш бажариш шартларини, ишни бошлаш ва тугаллаш вақтларини, бригада таркибини ва ишни хавфсиз бажариш бўйича жавобгар шахсларни белгилайди.
80.Наряд-ижозатнома, хавфли ишларни бошлашдан олдин расмийлаштирилади.
81. Наряд ижозатномалар 2 нусхада расмийлаштирилади ва наряддаги ёзувлар аниқ ёзилиши керак бўлиб, уларни буяш, чизиш ва ўзгартиришга йўл қуйилмайди.
82.Нарядга қўш нарвонлар, ҳавозалар, ҳимоя қурилмаларининг эскизлари ва хавфсизлик белгиларининг ўрнатиш жойлари кўрсатилган илова тақдим қилиниши мумкин.
83.Наряд-ижозатномалар хавфли ишларга берилиб алоҳида журналда расмийлаштирилиши ва кимга берилганлиги ёзилади. Наряд-ижозатнома бевосита иш раҳбарига берилган ишни бажариш жараёнига берилади. Иш жараёнида нарядда кўрсатилмаган хавфли ишлаб чиқариш омили пайдо бўлганда иш тўхтатилади, наряд бекор қилинади ва янги наряд расмийлаштирилгандан сўнг иш давом этдирилади.
84.Аварияни олдини олиш, ишловчи ҳаётига хавф солувчи ҳолатни, авария ва табиий офатларни бартараф этиш жараёнининг бошланиш даврида наряд-ижозатномани расмийлаштирмасдан ишни бошлаб, ушбу ишни бажаришда жавобгар иш бошқарувчи раҳбарлигида хавфсизликни таъминловчи барча комплекс шартлари бажарилиши лозим. Агарда ушбу иш узоқ давом этадиган ҳолларда наряд-ижозатнома расмийлаштирилиши лозим.
85.Бегона ташкилотлар иншоотлари ва коммункацияси қуриқлов худудларида иш бажарилганда уларни эгаларининг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлганда наряд расмийлаштирилади.
86.Наряд-ижозатнома берувчи, ишни ва иш ҳажмини, нарядда қатнашувчилар ва жавобгар шахсларнинг иш малакаларини аниқлайди.
87.Ишга ижозат беришдан олдин бевосита иш раҳбари ишловчиларни хавфсиз иш бажариш тадбирлари билан таништиради ва ишловчиларни жорий йўриқлаб нарядда расмийлаштиради.
88.Жавобгар иш раҳбари ва наряд берувчи нарядда кўрсатилган иш жараёнини ва хавфсиз иш тадбирларини бажарилишини назорат қилади.
89.Хавфли ва ўта хавфли ишларни бажаришда наряд берувчилар, жавобгар иш раҳбарлари ва иш бошилар руйхати корхона бош мухандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
90.Наряд-ижозатнома бериш ҳуқуқига эга бўлган ва жавобгар иш раҳбарлари меҳнатни муҳофаза бўйича ўқитилиши ва билим савиялари синовидан ўтган бўлиши
91.Бригадаларни(звеноларни) ишга киришишига рухсат беришдан олдин жавобгар иш бошқарувчининг бурчлари:
- жавобгар иш бажарувчи иштирокида наряд-ижозатномада кўзда тутилган хавфсизлик чоралари бажарилишини текшириш, ишни амалга оширишга тайёргарлик тўғрисида наряд-ижозатномага имзо қуйиш ва уни жавобгар иш бажарувчига бериш. Жавобгар иш бажарувчида наряд-ижозатномада кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилигига шубҳа уйғонса, жавобгар иш бажарувчи камчиликларни бартараф этиши ёки зарур тушунтириш бериши керак;
- бригада (звено) таркибининг мансаб лавозимлари (касблари) ва малака даражаси бўйича наряд-ижозатномадаги қайдларга мувофиқлигини текшириш. Бригадага (звенога) жавобгар иш бажарувчининг фамилияси ва лавозимини маълум қилиш;
- бригада (звено) аъзоларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш жойида жорий йўриқнома ўтказиш.Кўрсатилган йўриқнома ўтказганлиги наряд- ижозатномада қайд этилиши керак.
92. Жавобгар иш бажарувчининг бурчлари:
- жавобгар иш бошқарувчи иштирокида иш жойлари тайёргарлигини, наряд-ижозатномада кўрсатилган хавфсизлик чораларини бажарили-шини, бригада (звено) аъзоларида иш жараёнида зарур бўлган шахсий ҳимоя воситалари, асбоб ва ускуналар мавжудлигини текшириш.
- бригаданинг(звено) ҳар-бир аъзосига унинг иш жойини кўрсатиш
- ўт олувчи,ёнғиндан хавфли ва пайвандлаш ишларини бажаришда алоҳида наряд (энерго корхоналарида ишлаганда) олиш ёки уларни бажариш учун рухсатнома ва зарур бўлса, иш жойи тайёргарлигини жавобгар ёнғин ходимига кўрсатиш.
- ҳар доим иш олиб бораётган жойда бўлиш ва бригада аъхзолари томонидан хавфсизлик чоралари ва ишнинг технологик кетма-кетликда амалга оширилишини текшириб бориш.
- бригада (звено) аъзоларига иш олиб бориладиган зонадан ташқарига рухсатсиз чиқишлари, наряд-ижозатномада кўзда тутилмаган ишларни бажаришларини тақиқлаш.
- ишни тугатиш ва танаффуслар жараёнини тўғри ташкиллаш-тириш, ўз вақтида бригада аъзоларини иш худудидан чиқариш ва қоида талаблари асосида иш жойига киритиб ишни давом этказиш.
- иш тугаганидан сўнг бригадани(звено) иш жойидан олиб чиқиш.Иш тугаганлигини имзо билан наряд-ижозатномада расмийлаштириб, наряд-ижозатномани жавобгар иш бошқарувчига топшириш.
- бригада таркиби ўзгарса, бригаданинг янги аъзолари билан қайтадан жорий йўриқнома ўтказиши керак бўлади. Биргаликда олиб бориладиган ишларни ташкиллаштириш ва хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хослиги.
93.Биргаликда олиб бориладиган иккита иш деб, битта майдонда, обьектда (бинода) бир пайтда бир нечта ташкилотлар (бўлинмалар) томонидан олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишларига айтилади, уларнинг зоналари ўзаро туташган ёки устма-уст жойлашган бўлади.
94.Биргаликда олиб бориладиган иккита ишни хавфсиз ташкиллаш-тириш жавобгарлиги бутун қурилиш-монтаж комплекси бўйича бош пудратчи ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилади.
95.Ёрдамчи пудрат ташкилотларига қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун қурилиш худуди участкаларини, бинолар, иншоатлар ёки алоҳида обьектларнинг бир қисмини бериш учун бош пудратчи ташкилот ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар ўртасида кўрсатилган ишларни амалга ошириш даврида икки томонлама далолатнома расмийлаштирилади.
96. Бош пудратчи вазифасини бажараётган ташкилот раҳбарлари, ўзларига бириктирилган бўлинмаларда (обьектларда) ёрдамчи пудратчи ташкилотлар билан биргаликда участкаларда (обьектларда) мавжуд бўлган хавфли зоналарда иш олиб борувчи барча ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланган, олиб бориладиган ишларни амалга ошириш жадвалини, меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари ва келишиб олишлари шарт.
97. Қурилиш бошлангандан то обьект ёрдамчи пудратчи ташкилотига икки томонлама далолатнома бўйича топширилгунга қадар бош пудратчи ташкилот бўлинмалари раҳбарлари зиммаларига жавобгарлик юклатилади. Обьектни ёки унинг бир қисмини (территориясини) ишларни бажариш учун ёрдамчи пудратчи томонидан қабул қилиб олиш тўғрисида икки томонлама далолатнома имзоланганидан кейин-жавобгарлик ёрдамчи пудратчи ташкилот зиммасига ўтади. Ёрдамчи пудратчи бош пудратчи вазифаларини, ўзи томонидан алоҳида шартьномалар бўйича ишга жалб этиладиган ўзининг бўлинмалари ёки ташкилотларига нисбатан қуллайди.
98. Биргаликда олиб бориладиган ишларни амалга ошираётган ташкилотлар ходимлари билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар учун, ташкилотларнинг қуйидаги мансабдор шахслари жавоб берадилар:
- агарда наряд-ижозатномада кўрсатилган чора-тадбирлар ишчилар хавфсизлигини таъминламаган бўлса, наряд-ижозатнома берган шахс;
- хавфсизлик бўйича наряд-ижозатномада кўрсатилган чора-тадбирларни бажармаган шахслар;
- наряд-ижозатнома бўйича иш олиб бораётган шахс, агарда иш кўламини наряд-ижозатномада белгиланган чегарадан оширган бўлса;
- агарда биргаликда олиб бориҳаётган ишлар бу ташкилот томонидан наряд-ижозатномасиз бажарилган бўлса, жабрланган ходим ишлаётган ташкилот.
99. Ёрдамчи пудратчи ташкилотларига бириктирилган участкаларда биргаликда олиб бориладиган ишларга наряд-ижозатномаларни ушбу ташкилотларнинг масъул ходимлари бериши керак.

Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling