«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Иш жараёнидаги хавфсизлик талаблари


Download 212.25 Kb.
bet46/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

3. Иш жараёнидаги хавфсизлик талаблари.
100.Ходим иш турлари бўйича технологик жараёнларни бажариш юзасидан меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган йўл-йўриқ асосида берилган топшириқларни бажариши керак.
101. Юқорида иш бажарилаётганда юқоридан юк ёки бирор предмет тушишда ерга тушиш масофаси ҳисобга олиниб хавфли иш худуди белгиланади, тўсиқлар ўрнатилиб тегишли хавфсизлик плакати илинади. Қуйидаги жадвалда юқоридан юк ёки бошқа предметнинг эркин ерга тушиб келиш масофаси берилган:



Мумкин бўлган юк
ёки предметнинг тушиб
кетиш баландлиги (м)

Кран билан кучи-
рилаётган юк (м)



Предметнинг
эркин тушиши.(м)



10 м.га қадар



4

3.5

20 м. га қадар

7

5

102. Одамлар ўтиш жойларида баландликда иш бажариш чоғида тусиқ ўрнатиш имконияти бўлмаган пайтда иш жойини хавфсиз сақлаш, ўтувчи шахсларга зарар етказмаслик мақсадида иккинчи киши тайинланади, Бундай пайтларда хавфсиз иш ва ҳаракатланиш худудлари аниқланган бўлиши керак.


103. Чегараларни белгиловчи тусиқлар огоҳлантирувчи- сариқ рангларга бўялган бўлиши керак,Тўсиш конструкцияларида ўткир бурчаклар, ортиқча чиқиб қолган қисмлар, кесиб ёки тирнаб кетувчи учликлар бўлмаслиги лозим.
104. Очиқ жойларда баландлик ёки юқорида иш бажаришда шамол тезлиги 12 метрдан ошганда, туман ёки момақалдироқ, музлик пайтларда ишлашга рухсат берилмайди.
105. Нарвонларда ва қўш нарвонларда ишлаганда қуйидагилар тақиқланади:
- суяб қуйиладиган нарвонларнинг юқори қисмидан 1 метрдан кам
масофага қадар чиқиб ишлаш;
- панжара ёки майдончаси бўлмаган қўш нарвонларнинг юқоридаги икки
зиналарида туриб ишлаш;
- суяб қуйиладиган нарвонда бир кишидан ортиқ ишловчининг бўлиши;
- нарвон узунлиги етишмаганда тагига яшик бочка ва бошқа предметларни
қуйиб, шунингдек юқорига чиқиш зинопояларига, дераза токчаларига
қуйиб ишлаш;
- мустаҳкамланмаган қурилмаларда ишлаш ва унинг устида юриш,
шунингдек тусиқлардан ошиб ўтиш;
- қўш нарвонларнинг юқоридаги икки зинасида туриб ишлаш;
- зиналари михлаб қотирилган нарвонларда ишлаш;
- носоз ёки зиналари сирғанчиқ ва нефть ёки мойли маҳсулотлар билан
ифлосланган нарвонлардан фойдаланиш;
- нарвонларни бўйига узайтириш;
- нарвонлар тагида туриш ва ишлаш;
- нарвон устида пайвандлаш ишларини бажариш;
106. Кўчма ва қўш нарвонларда пайвандлаш ишларини бажаришга, пнев-матик, пиротехник ва электр асбобларидан фойдаланиб ишлашга рухсат берилмайди. Бундай ишлар ҳавозалар, баланд қилиб ясалган тахта супалар, телескопик корзиналар ёки юқорисида махсус иш майдончалари мавжуд бўлган қўш нарвонларда туриб бажарилади.
107. Қўш нарвонларнинг иш жараёнида оёқлари кенгайиб кетмаслигини таъминлашга мулжалланган(илмак,занжир) махсус маҳкамлагичлар ўрнатилган бўлиши керак.
108. Устки сирти силлиқ плиткали полларга қўш нарвонни ўрнатилган ҳолда иш бажарилаётган пайтларда, пастки томонда ҳимоя каскаси билан таъминланган ишловчи тайинланиб, у қўш нарвонни маҳкам ушлаб туриши керак.
109. Кўп қаватли бино зинапоя маршларида нарвонларни ўрнатиш тақиқланади ва бундай пайтларда махсус ҳавозалар деворларга ўрнатилиши керак.
110. Юқорида ишлаётган ходимнинг бурчлари:
- фақат ўзига топширилган ишларни бажариши;
- мазкур йўриқномада келтирилган барча хавфсизлик талабларига риоя қилиши;
- бажарилаётган иш ўзининг ва теварак-атрофдагиларнинг шахсий ҳаётига хавф солмаётганини мунтазам кузатиб боришлик;
- иш жойининг етарли даражада ёритилганлигини назорат қилиш ва ускунанинг кучланиш остида бўлган ток ўтказадиган қисмларига белгиланган масофага яқин бормаслиги;
- эътиборли бўлишлик, чалғимаслик ва бошқаларни ҳам чалғитмаслик;
111. Наряд-ижозатнома ва ушбу йўриқнома бўйича ташкилий-техник хавфсизлик чораларини бажарган ҳолда иш бажарилиши лозим.
(Наряд ижозатномалар бўйича ишлар руйхати ва умумий қоидалари илова қилинди)
112. Юқорига кўтарилишдан олдин жавобгар раҳбар ва иш юритувчи юқорига кўтарилиш мосламаларини кўриб чиқиши керак ва юқорига кўтарилиш ва тушиш йўлларини белгилаш зарур.
113. Иш жараёнида тегишли бўлган барча махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозим.
114. Иш жараёнида ходим соғлиги ва ҳаётига хавф тшғдирувчи ҳолат пайдо бўлганида, у ишни тўхтатиши ва иш раҳбарига хабар бериши шарт.
115. Баландлик ва юқориликда ишлашда корхонанинг ички меҳнат тартибларига асосан ишлаш ва дам олиш режимларига риоя қилиш керак.
116. Юқорида иш бажараётган пайтда огоҳлантирмасдан юқоридан бирор предмет ёки асбоб-ускуналарни ташлаб юборишга йўл қуйилмайди, уларни пастга тушириш ёки юқорига кўтариш махсус мосламалар ёрдамида, қоида талаблари асосида амалга оширилади.

Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling