БИРИНЧИ ЁРДАМ
Нафас олиш ва юрак тўхтаб қолганда:
«Оғиздан - оғизга» ёки «оғиздан – бурунга» суний нафас бериб ўпканинг шамоллатилишини амалга оишириш.
Бир вақтнинг ўзида ўпканинг суний шамоллатилиши ва юракнинг ташқи массажи билан хаво инфляцияси билан муқобил босим бериш.
ТИББИЙ БУЮМЛАР
Биринчи ёрдам тўплами индивидуал
Зарарли моддалар, радиоактив ва бактериал воситалар билан инсон шикастланишининг олидини олиш учун мўлжалланган
Кимёвийларга қарши индивидуал пакет
Захарли моддалар билан зарарланганда ўз-ўзидан ва ўзаро ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган
Шахсий кийиниш тўплами
Одамларга зарар зилганда – яралар, куйишлар, жарохатлар ва хоказоларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун ишлатилади.
Қон кетишни вақтинча тўхтатиш:
Қон кетишни боғлаб тўхтатиш мумкин. Агар қон кучли кетса қон оқаётган жойни таъминловчи томирларни жгут (махсус боғич ёки тасма) билан боғлаш лозим. Жгут боғланган жойда пульс уриши мавжуд бўлса, у нотўғри боғланган хисобланади.
Қон келадиган артерия қон томирини суяк бўшлиғига бармоқ билан босиб туриш лозим.
Ички қон кетиш жуда хавфли хисобланади. Жарохатланган кишига тўлиқ тинчлик бери шва жарохатланган жойга совуқлик қўйиш керак. Сув бериш мумкин эмас.
Синганда, бўғимлар чиққанда биринчи ёрдам кўрсатиш
Бундай холларда биринчи навбатда шикастланган кишига тинчлик бериш ва шикастланган жойга совуқлик босиш керак.
Синган ёки чиққан қўл оёқларга тахтакач фанер ёки картон қўйиб боғлаш тавсия этилади.
Қовурға суяги синганда йўталганда, нафас олганда ва харакатланганда оғриқ пайдо бўлади. Бундай вақтда кўкрак нафас чиқариш вақтида бинт билан қаттиқ қилиб боғлаб қўйилади.
Куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Куйиш термик, химиявий ва электрик бўлиши мумкин.
Термик ва электрик куйишда куйган жойга қўл тегизиш, маз, ёғ, ичимлик содаси суртиш, ёпишиб қолган кийим парчасини юлиб олиш, хосил бўлган пуфакларни ёриш мумкин эмас.
Химиявий куйиш оқибатида кўпинча куйдирувчи химиявий моддани таъсир этиш вақтига боғлиқ бўлади. Шу сабабли бундай куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш дастлаб ушбу модда консентрациясини ва таьсирини сусайтириш лозим.
Электр шикастланганда:
Бундай холларда биринчи навбатда электр токини ажратиш талаб этилади. Электр шкафлари узоқда жойлашган бўлса, электр симини қуруқ ёғоч дастали болта ёки бошқа жихоз билан қирқиш лозим.
Турли жарохатларнинг олдини олиш учун хавфсизлик кўрсатмаларига риоя қилинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |