Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

5. Синов саволлари 
1. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларида 
кимлар ишлаши мумкин? 
2. Кучланаш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларда қанча масофага 
яқинлашиш мумкин? 
3. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларнинг 
сақлагичларини алмаштириш бўйича вазифаларни тушунтиринг. 
4. ОТҚ (ОРУ) ва ЁТҚ (ЗРУ) да ерга қисқа туташув содир бўлганда, ишчи-
ходимларнинг яқинлашиш масофаси қанча? 
5. Тезкор алмаштириб улашнинг ўтказилиш жараѐнини тушунтиринг. 


42 
6. Ишлаб турган электр ускуналарида ишларни бажариш тартибини 
тушунтириб беринг. 
7. Ташкилий тадбирларга қўйиладиган асосий талаблар қанақа? 
8. Ишни хавфсиз олиб бориш учун жавобгар шахслар, кимлардир? 
9. Маъсул шахсларнинг ҳуқуқ ва вазифаларини шарҳлаб беринг. 
10. Наряд ва фармойиш берувчи, иш раҳбари, иш жойини тайѐрлашга ва 
ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи, иш жойини тайѐрловчи, ижозат 
берувчи, ишбоши, назорат қилувчи шахслар ва бригада аъзоларининг 
жавобгарлигини гапириб беринг. 
 
 
 
7–МАЪРУЗА. НАРЯД ВА ФАРМОЙИШ БЕРИШ 
Режа: 1. Наряд ва фармойиш бериш тартиби. 
2. Наряд-ижозат тўлдириш ҳақида кўрсатма. 
3. Синов саволлари. 
1. Наряд ва фармойиш бериш тартиби 
Наряд икки нусхада, телефон ѐки радио орқали берилганда эса уч нусхада 
ѐзилади. Телефон ѐки радио орқали берилганда наряд берувчи бир нусхада 
ѐзади. Наряд матнини қабул қилувчи шахс эса, нарядни икки нусхада телефон 
ѐки радиограмма ҳолида қабул қилади ва қайтариб текширгандан сўнг, наряд 
берувчи имзоси ўрнига унинг исми-шарифи, ҳамда фамилиясини ѐзиб наряд 
матнини тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. 
Ишлашга ижозат берувчи вазифасини ҳам бажариши тайинланган 
ҳолларда наряд ишбошига қандай усулда берилишидан қатъий назар, икки 
нусхада тўлдирилади ва наряднинг бир нусхаси наряд берувчида қолади. 
Маҳаллий шароитга қараб (яъни диспетчерлик пункти жойлашган ерни 
ҳисобга олиб), наряднинг бир нусхаси иш жойини тайѐрлашга рухсат берувчи 
ва ишлашга ижозат берувчи ходимда (диспетчерда) қолиши мумкин. 
Битта иш раҳбарига бериладиган нарядлар сонини наряд берувчи 
белгилайди. Ишларни бажарилишини кетма-кетлигини ва ишлашга кетма-кет 
ижозат бериш учун, ишлашга ижозат берувчига ва ишбошига (назорат 
қилувчига) бир йўла бир нечта наряд ва фармойишлар берилиши мумкин. 
Нарядни иш бошланган кундан бошлаб 15 календар кунигача бўлган 
муддатга бериш рухсат этилади. 
Нарядни 1 марта, узайтиришга рухсат берилган кундан бошлаб, 15 
календар кун муддатигача узайтириш мумкин. Иш жараѐнидаги танаффусларда 
наряд ўз кучини сақлаб қолади. 
Наряд муддатини наряд берувчи ѐки ушбу электр ускунада наряд бериш 
ҳуқуқига эга бўлган ходимгина, узайтириши мумкин. Наряд муддатини 
узайтириш тўғрисидаги рухсатнома телефон, радио ѐки чопар орқали ишлашга 
ижозат берувчига, иш раҳбарига ѐки ишбошига берилиши мумкин. 
Бундай ҳолларда ушбу ходим ўз имзоси билан наряд муддатини 
узайтирган ходимнинг исми ва фамилиясини нарядга ѐзиб қўяди. 


43 
Нарядлар, иш тўлиқ тугатилганидан сўнг, 30 кун давомида сақланиши 
керак, сўнгра йўқ қилиб юборилиши мумкин. 
Фармойиш бир марта бажариладиган ишга хос бўлиб, унинг таъсир 
муддати бажарувчилар иш кунининг давомийлиги билан белгиланади. 
Фармойиш ишбошига ва ишлашга ижозат берувчига ѐки иш жойини 
тайѐрлашга рухсат этувчи, ҳамда ишлашга ижозат берувчи ходимга берилади. 
Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр ускунада ишлашга ижозат 
беришни ҳожати бўлмаган ҳолларда, фармойиш тўғридан-тўғри ишбошига 
берилиши мумкин. 
Фармойиш билан олиб боришга мўлжалланган иш, наряд берувчи ходим 
ихтиѐрига қараб, наряд билан бажарилиши мумкин. 
Наряд ва фармойиш билан олиб борилган ишни ҳисобга олиб бориш 
тартиби 6-иловада келтирилган. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling