Электр хавфсизлиги
жойларида ерга улагич ўрнатилсин»
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Алоҳида кўрсатмалар»
- «Талаб қилинмайди»
жойларида ерга улагич ўрнатилсин» деб ѐзилиши зарур.
2 катакда, шунингдек ишбоши томонидан таъмирланаѐтган ҳаво электр узатиш тармоғи билан кесишган ѐки унинг яқинидан ўтган ҳаво электр узатиш тармоғига ўрнатилиши керак бўлган ерга улагич жойи ҳам кўрсатилиши керак. Агар ушбу ҳаво электр узатиш тармоғи бошқа корхона томонидан эксплуатация қилинса, наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» деган қаторига, бошқа корхона ходимлари томонидан ўрнатиладиган ерга улагични текшириш зарурлиги кўрсатилиши керак. 15. Наряднинг 1-жадвалига бевосита иш жойини тайѐрлаш учун керак бўлган коммутацион аппаратлар билан бажариладиган иш жараѐнлари киритилиши зарур. Иш жойини тайѐрлаш жараѐнида схемага ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлган қайта улашлар (тақсимловчи ускуналарда бир уламани ўчириб, бошқа шиналар тизмасига ўтказиш, тармоқ майдон қисмини бир манбадан иккинчи манбага ўтказиш ва ҳоказолар) жадвалга ѐзилмайди. 16. Тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга ижозат этувчига, наряд бериш пайтида олдиндан тайѐрланган иш жойига бригадани қуйиш топширилган ҳолларда, наряднинг 1-жадвалини 2 катагига наряд берувчи иш жойини тайѐрлаш учун зарур бўлган ўчирилиши ва ерга улагич қўйилиши керак бўлган иш бажариш жараѐнларини ѐзиб, ушбу иш жараѐнларидан қайсилари бажариб қўйилганини кўрсатиб қўйиши керак. Иш жойини тайѐрлаш талаб қилинмайдиган ишларда, наряднинг 1- жадвали катакларига «Талаб қилинмайди» деб ѐзиб қўйилади. 17. «Алоҳида кўрсатмалар» қаторига қуйидагилар ѐзилади: - ишчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи қўшимча чоралар (тўсиқлар ўрнатиш, иш бажарилаѐтган хоналарда водород йўқлигини текшириш, ѐнғинга қарши хавфсизлик чоралари ва ҳоказолар); - иш раҳбарини узлуксиз назорат олиб бориладиган ишнинг босқичлари ѐки алоҳида иш бажариш жараѐнлари; - агар наряд кузатувчи номига расмийлаштирилса, бригадани назорат қилаѐтган шахс, жавобгар шахсдир; 46 - иш раҳбарига ѐки ишбошига (кузатувчига) бригадани бир иш жойидан бошқа иш жойига кўчиришга ва иш жойига қайта ижозат этишга рухсат бериш; - электр ускуналарини барчасини ѐки айрим қисмини (айрим коммутацион аппаратларни) навбатчидан кўрсатма ѐки рухсат олмасдан туриб ѐқишга рухсат бериш; - ерга улагични вақтинчалик олишга рухсат бериш; - коммутацион аппаратлар билан иш бажариш жараѐнини ишбошига рухсат бериш; - кран билан юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда, ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахс тайинлаш; - бошқа корхоналарнинг ҳаво электр узатиш тармоқларига қўйилган ерга улагичларни текшириш зарурлиги тўғрисида кўрсатма (наряд-ижозат тўлдириш ҳақидаги кўрсатманинг 14-банди). Наряд берувчининг хоҳишига кўра, ушбу қаторга ишни хавфсиз бажариш билан боғлиқ бўлган қўшимча тадбирларни ҳам ѐзишга рухсат этилади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling