Электр хавфсизлиги
ўрнатган ерга улагичлар олинди»
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
ўрнатган ерга улагичлар олинди» деган сўзлар, иш тўла тугалланганидан
сўнг, наряддан ўчириб ташланиши шарт. 3. Синов саволлари. 1. Наряд неча нусхада ѐзилади? Нарядни неча кун муддатга беришга рухсат этилади? 2. Нарядни неча марта ва неча кун муддатга узайтириш мумкин? 3. Наряд неча кун давомида сақланиши керак? Қачон фармойиш берилади? 48 8–МАЪРУЗА. ҚИСҚА МУДДАТЛИ ВА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ИШЛАР. БРИГАДА ТАРКИБИ Режа: 1. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар. 2. Бригада таркиби. 3. Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга ижозат бериш. 4. Иш жараѐнида назорат олиб бориш. 5. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш. 6. Иш жараѐнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш. 7. Синов саволлари. 1. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар Қисқа муддатли, узоғи билан 1 соатгача давом этадиган ишлар фармойиш билан таъмирлаш ходими, навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими назоратида, ҳамда навбатчининг ѐки тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ўзи бажаришига рухсат берилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: - кабел, сим, шина, электр мотор ва бошқа ускуналарни бўшатиб ажратиш ѐки улаш; - тақсимлаш ускунасидаги релели ҳимоя, автоматика, телемеханика, алоқа, шу жумладан ҳимоя ва алоқа филтрлари ускуналаридаги ишлар; - 0,4 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғини, ҳамда ҳамма кучланишли кабел электр тармоғини улаш ва ажратиш; - фазировка қилиш; - кабел электр тармоғини узилган ѐки узилмаганлигини текшириш; - трансформаторда ўрнатилган кучланишни ошириш ва камайтириш шахобчаларини бураш; - мой ўлчагич ойнасини ва айрим якка изоляторларни артиш; - трансформатор мойини қуйиш ва текширишга олиш; - трансформатор мойини қуритиш ва тозалаш учун ўрнатилган асбобларни улаш ѐки бўшатиб ажратиш; - ҳаво билан ишлайдиган ўчиргичдаги манометрни алмаштириш; - электр ускунадаги ток ўтказувчи қисмларни қизиши ва титрашини ўлчаш; - электр ўлчов қисқич (омбир) лари билан ўлчаш; - электр узатиш тармоғига тушиб қолган бегона нарсаларни олиб ташлаш; - ҳаво электр узатиш тармоғи симига қулаган дарахт, шох-шабба ва бошқаларни олиб ташлаш; - электр ускунани диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаси, истеъмолчини сифатли электр энергия билан таъминлашга хавф солувчи ѐки шундай носозликлар содир бўлганда уларни бартараф қилиш учун керак бўлган зарурий ишлар; Юқорида қайд этилган ишларни бажариш учун ишчилар сони, назорат қилувчи ходим билан биргаликда уч кишидан ошмаслиги керак. 1000 В кучланишдан юқори электр ускунада ишлаганда иш бажараѐтган ѐки назорат олиб борувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимнинг раҳбари 49 электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада иш бажаришда эса, III гуруҳга эга бўлиши керак. Бригаданинг қолган аъзолари III гуруҳга эга бўлишлари шарт. Истеъмолчи уланган электр узатиш тармоғида иш олиб бориш учун маҳаллий истеъмолчи ходимини ҳам жалб қилиниши мумкин. Иш бошлашдан олдин очиқ тақсимловчи ускуналарда иш жойини арқон билан ўрашдан ташқари, иш жойини тайѐрлашга оид барча техник тадбирларни амалга оширилиши керак. Бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи электр ускунада иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас. Юқорида қайд этилган ишларни бажариш 1 соатдан кўп вақт ѐки уч кишидан ортиқ ишчи талаб этса, у ҳолда ушбу ишлар наряд билан бажарилиши керак. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling