Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
2. Бригада таркиби
Бригададаги ишчилар сони ва унинг таркиби, уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳини ҳисобга олган ҳолда, иш бажариш шароитига, ҳамда бригада аъзолари устидан ишбошининг назорат қилаолиш имкониятига қараб белгиланади. Ишбоши раҳбарлик қилаѐтган бригада аъзолари II гуруҳга эга бўлиши шарт. Иш кучланиш остида бажариладиган бўлса, III гуруҳга эга бўлиши керак. Техника хавфсизлиги қоидаларига асосан, ҳаво электр узатиш тармоғида бажариладиган ишлар бундан мустаснодир. Бундай ишларни электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган ишчилар бажариши зарур. Электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ҳар бир бригада аъзосига I гуруҳга эга бўлган бир ишчи бириктирилиши мумкин, лекин I гуруҳли бригада аъзоларининг умумий сони уч кишидан ошмаслиги керак. Техника хавфсизлиги қоидаларида кўзда тутилган айрим ишларни фармойиш бўйича бир ишчи (якка ўзи) бажариши мумкин. Навбатчи ўзидан юқоридаги навбатчининг рухсати билан нарядга киритмасдан, тезкор диспетчерлик журналида қайд қилиб, таъмирлаш бригадасида ишлашга жалб қилиниши мумкин. Бригада таркибини ўзгартириш наряд берувчи ѐки ушбу электр ускунада ишни бажариш учун наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимга рухсат этилади. Бригада таркибини ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатма телефон, радио ѐки чопар орқали ишлашга ижозат берувчига, иш раҳбарига ѐки ишбошига берилиши мумкин. Улар ўз имзоси билан ушбу ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмани берган ходимни тасдиқлаб, унинг исм-шарифи ва фамилиясини нарядда ѐзиб қўяди. Бригада таркибини ўзгартириш жараѐнида юқорида қайд этилган талабларни бузилишига йўл қўймаслик керак. Ишбоши бригада таркибига қўшилган янги ишчиларга йўриқнома бериши шарт. Иш раҳбарини ѐки ишбошини алмаштирилганда, ҳамда бригада таркибини ярмидан кўпроқ қисми ўзгартириладиган бўлса, янги наряд берилиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling