Электр хавфсизлиги
3. Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга ижозат бериш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
50
3. Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга ижозат бериш Иш жойини тайѐрлаш ва ишлашга ижозат бериш фақат навбатчи ѐки бунга ваколати бор шахс томонидан рухсат олинганидан сўнг, амалга оширилиши мумкин. Иссиклиқ автоматикаси ва ўлчовчи ускуналарида ишлашга ижозат бериш тартиби бундан мустасно. Рухсат, иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришни бажарадиган шахсга, телефон, радио, чопар ѐки яқин ўртадаги подстанция навбатчиси орқали берилади. Бундай рухсатни олдиндан бериш қатъиян ман этилади. Бригадани фақат битта наряд билан ишлашига ижозат берилади. Нарядда иш жойини тайѐрлашга тааллуқли кўрсатилган чора-тадбирларни ўзгартириш ман қилинади. Иш жойини тайѐрлашга тааллуқли чора-тадбир тўғри ва етарлигига, ҳамда ишни хавфсиз бажарилишига шубҳа пайдо бўлган ҳолатида, иш жойини тайѐрлаш тўхтатилади. Ишбоши ишлашга ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажараѐтган тақдирда, у иш жойини бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ходим билан тайѐрлаши шарт. Ишлашга ижозат берувчи ишлашга ижозат беришдан олдин, иш жойини тайѐрлашга тааллуқли техник тадбирларни бажарилганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиши керак. Ишонч, ўз кўзи билан кўриш, тезкорлик журналида ѐзилган ѐзувга қараб, ишлаб турган электр тармоқ чизмасидаги белгиларига қараш ѐки навбатчи, тезкор-таъмирловчи ходим ва электр энергияни истеъмол қилувчи корхона ходимининг маълумотлари орқали ҳосил қилиниши мумкин. Иш раҳбари ва ишбоши ишлашга ижозат беришдан олдин ишлашга ижозат берувчидан иш жойини тайѐрлашда қандай чора-тадбирлар кўрилганини аниқлаши ва бу жойни тайѐрлаш қандай бажарилганини бевосита шахсан ўзи иш жойига бориб кўздан кечириши керак. Ишлашга ижозат беришдан олдин иш жойи тайѐрлигини иш раҳбари ишлашга ижозат берувчи билан биргаликда ѐки унинг рухсати билан ишбоши, иш раҳбари ѐки ишлашга ижозат берувчи ходим билан текшириши керак. Электр ускунада наряд ва фармойиш билан ишлашга ижозат бериш бевосита иш жойининг ўзида амалга оширилиши лозим. Фармойиш билан ишлашда иш жойини тайѐрлаш керак бўлмаган тақдирда, бригадани ишлашга ижозат бериш иш жойига бориб амалга оширилиши шарт эмас, ҳаво ва кабел электр узатиш, ҳамда ҳаво алоқа тармоқларида эса талаб қилинмайди. Бригадани ишлашига ижозат бериш, иш жойининг тайѐрлиги текширилганидан сўнг, амалга оширилади. Бунда ишлашга ижозат берувчи куйидагиларни амалга ошириши зарур: - наряд ѐки фармойишда кўрсатилган бригада қисмидаги барча ходимларни мослигини бирма-бир шахсий гувоҳномаларига қараб текшириш керак; - йўриқнома бериш (бригадани наряд ва фармойиш мазмуни билан таништириш); - иш жойининг чегарасини кўрсатиш; - иш жойига яқин турган, кучланиш йўқлигидан қатъий назар, уларга яқинлашиш ман қилинган жой, таъмирланаѐтган ва унинг ѐнидаги қўшилиш жиҳозларининг ток ўтказувчи қисмлари, ҳамда ускуналарни кўрсатиши керак; 51 - бригадага тармоқдаги ерга улагичларни қўйиш жойини кўрсатиш билан ѐки иш жойи кўринмаган тақдирда, кучланиш бор-йўқлигини текшириш билан биргаликда, иложи бўлса, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр ускуналарда, кейинчалик ток ўтказувчи қисмга қўл теккизиш орқали кучланиш йўқлигини исботлаш зарур. Бригада аъзоларига ишлашга ижозат берувчидан ташқари, ишбоши ҳам йўриқнома бериши керак. У иш бажариш технологияси, асбоб-ускуна, юк кўтариш машинаси ва механизмлардан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома бериш билан биргаликда, ишни хавфсиз бажариш ҳақида ҳам йўриқнома беради. Иш раҳбари керак бўлганда йўриқномани тўлдириши мумкин. Йўриқнома бермасдан, бригадани ишлашига ижозат бериш ман қилинади. Бригадага йўриқнома бериш ва ишлашига ижозат бериш, ишлашга ижозат берувчи ва ишбошининг имзоси билан наряднинг 3-жадвалида куни ва вақти кўрсатилиб расмийлаштирилади. Ишлашга ижозат беришда ўтказилган йўриқномани, йўриқнома ўтказиш журналида расмийлаштиришни талаб қилинмайди. Ишлашга ижозат бериш икки нусхада нарядда расмийлаштирилади. Нарядни бир нусхаси ишбошида, иккинчиси эса навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимдан тайѐрланган ишлашга ижозат берувчида қолдирилади. Ишбоши, ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарган тақдирда, ишлашга ижозат бериш наряднинг фақат бир нусхасида расмийлаштирилади. Фармойиш билан ишлашга ижозат бериш тезкорлик журналида ѐки наряд ва фармойиш билан бажарилган ишларни қайд қилиш журналида расмийлаштирилади (6-илова). Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling