Электр хавфсизлиги


Бадан куйганда биринчи ѐрдам бериш


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

Бадан куйганда биринчи ѐрдам бериш. 
Баданнинг куйишини оғир-енгиллигига (терининг бир оз қизаришидан 
тортиб унинг катта-катта жойлари, баъзида эса бирмунча чуқурроқдаги 
тўқималарнинг ҳам куйиб кетишига қадар), қараб уч даражага бўлинади. 
Бадан оғир куйган бўлса, қўйлак-шим ва оѐқ кийимини жуда эҳтиѐтлик 
билан ечиш, яхшиси қирқиб олиш керак. Куйишдан ҳосил бўлган жароҳат 
ифлосланса, йиринг бойлайди ва битиши узоқ вақтга чўзилиб кетади. Шу 
сабабли, куйган жойларга қўл текизишга ѐки бирор маз, мой, вазелин ѐки 
эритма суриш асло ярамайди. 
Кишининг қуйган жойларини янги жароҳат сингари боғлаш, яъни унга 
пакетдан олинган стерил материал ѐки дазмолланган тоза латта ѐпиб, устига 
пахта қўйиш ва бинт билан яхшилаб ўраш, шундан сўнг шикастланган кишини 
даволаш муассасасига юбориш керак. Бу энг оддий ва осон усул бўлиб, куйган 
жойнинг тезроқ тузалиши учун фойда беради. 
Киши нимадан куйган бўлмасин, яъни буғ, кучланиш ѐйидан ѐки қайноқ 
мастика, канифол ва бошқалардан куядими, ҳамиша биринчи ѐрдам беришнинг 
шу усулини қўлланиш керак. Бунда куйишдан ҳосил бўлган пуфакларни ѐриш, 
ѐпишиб қолган мастика, канифол ѐки смолали моддаларни кўчириш ярамайди, 
чунки улар билан бирга тери ҳам кўчиши, натижада жароҳатга турли 
микроблар тушишига имкон туғилиши, сўнгра жароҳат йиринг бойлаши 
мумкин. Шунингдек, куйган кийимнинг ѐпишиб қолган парчаларини ҳам 
кўчириб олиш ярамайди, зарур бўлса, уларни ўткир қайчи билан қирқиб олиш 


30 
керак. 
Кучланиш ѐйидан кўз куйганда, кўзга борат кислотасидан совуқ 
боғламлар (примочка) қўйиш ва шикастланган кишини дарҳол тиббиѐт 
муассасасига юбориш лозим. 
Кимѐвий моддалар, асосан кучли кислоталарнинг (сулфат кислота, азот 
кислота, хлорид кислота) ва ўювчи ишқорлар (каустик сода ва кир содаси, 
сўндирилмаган оҳак ва ҳоказо) таъсири билан куйганда тезда кран ѐки челакдан 
сув оқизиб қўйиб, терининг зарарланган жойларини 10-15 дақиқа давомида 
ювиш керак. 
Куйган қўл ѐки оѐқни тоза сув билан тўлдирилган тоғора, бочка ѐки 
челакка тиқиб, шу сувда чайиб ювса ҳам бўлади. 
Терининг куйган жойларини сув билан яхшилаб ювилганидан сўнг, унга 
боғлам (примочка) қўйиш мумкин, масалан: 
- кислотадан куйганда сода эритмасидан (бир стакан сувга бир чой 
қошиғи сода); 
- ишқорлардан куйганда - сирканинг кучсиз эритмасидан (сал нордон 
бўлса кифоя) ѐки борат кислотасидан (бир стакан сувга бир чой қошиқ) боғлам 
(примочка) қўйилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling