Электр хавфсизлиги


  3. Ходимларга талаблар


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги


3. Ходимларга талаблар 
Жойларда ишлаб турган ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш 
тартиби, «Энергетика корхоналари ва ташкилотлари ходимлари билан 
ишни ташкил этиш бўйича раҳбарий қоида» талабларига мос бўлмоғи шарт. 
Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш олиб борувчи 
ишчи, ҳамда муҳандис-техник ходимлар Республика соғлиқни
сақлаш 
Вазирлиги белгилаган тартиб ва муддатда шифокорлар кўригидан ўтишлари 
шарт (1,2-илова). 
Электр ускунасида ишлаѐтган ишчи ўзининг лавозими ва касбига қараб, 
техника хавфсизлиги қоидаларини билиши ва 3-иловага мувофиқ электр 
хавфсизлиги гуруҳига эга бўлиши керак. Техника хавфсизлиги қоидаларини 
ўзлаштирганлиги ҳақида синовдан ўтган ходимга белгиланган намунадаги 
гувоҳнома берилади. Ходим гувоҳномани иш пайтида ўзи билан олиб юриши 
шарт. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (ѐки махсус 
ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақида 
ѐзув бўлиши шарт. 
Бундай ишларга қуйидагилар киради:
- баландликда бажариладиган ишлар; 
- ток ўтказувчан қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар; 
- изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш
симларни уланган жойларини, ҳамда изоляторларни ўлчов штангаси билан 
текшириш ва троссларни мойлаш; 
- босим остида бўлган идишларга хизмат кўрсатиш; 
- электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан 
ишлашдан ташқари). 
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан 
маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча ишлар билан 
тўлдирилиши мумкин. 4-иловада қайд этилган ишларда 18 ѐшга тўлмаган 
шахсларни ишлашига ижозат бериш ман этилади. Техника хавфсизлиги 
қоидалари талабларини бузиб ишлаган ходимлар амалдаги қонунчиликка 
асосан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар. Корхона 
раҳбарияти бундай ходимларнинг электр хавфсизлик гуруҳини пасайтириши 
мумкин. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling