Электр хавфсизлиги


 18 ѐшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш ман қилинган оғир


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

3. 18 ѐшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш ман қилинган оғир 
ва зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ иш ва касблар рўйхати 
18 ѐшга тўлмаган шахсларни қуйидаги оғир ва зарарли меҳнат 
шароитларида ишлашга жалб қилиш ман этилади: 
- иссиқлик электрстанцияларнинг электр ускуналарини, ҳамда қозон-
турбина, ѐқилғи кукуни тайѐрлаш, ѐқилғи узатиш цехларини, ҳамда 
гидроэлектрстанция машина цехларини, иссиқлик автоматикаси ва ўлчов 
ускуналарини, диспетчерлик ва технологик бошқарув алоқа воситаларини 
таъмирлашда; 
- навбатчи энергетик ва электрслесар, реле ҳимояси энергетики, контакт 
электр тармоқлари энергетики, станционер радионазоратчи ва радио 
ускуналари энергетики сифатида ишлаш; 
- кучланиш остидаги ток ўтказувчи тармоқларда ишлаш; 
- кабеллардаги (қўрғошиндан муфта ва буюм тайѐрлаш, кабеллардан 
қўрғошин қобиғларини олиб ташлаш, қўрғошин қобиғли кабелларни барабанга 
ўраш, трасса бўйлаб тортиш ва хандақларга ташлаш, иссиқ қоришмалар билан 
ишлаш, полиэтилен ва полихлорвинил қобиғли кабеллардаги таъмирлаш ва 
кавшарлаш ишларида қатнашиш; 
- таркибида қўрғошин ва уни бирикмалари бўлган металларни кавшарлаш 
лампалари ѐрдамида улаш ишларида; 
- қўрғошин аккумуляторларини зарядлантириш ва таъмирлаш ишларида
- электр ускуналарини юқори кучланиш билан синаш ишларида; 
- компрессор ускуналари ва кучланиши 1000 В дан юқори бўлган 
моторларни эксплуатация қилиш ишларида; 
- ишлатилган мойларни тозалаш (регенерация) ишларида; 
- устунларни ўрнатиш ва йиқитиш, дарахтларни кесиш ва ағанатиш, 
ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш 
ишларида; 
- баландликдаги ишларда; 
- автотранспорт воситаларини бошқаришда, юк кўтариш машина ва 
механизмларида кранчи, машинист, тракторист, юк илувчи, юк ташувчи 
сифатида ишлаш; 
- термит, газ ва электр кавшарлаш ишларида
- пневматик асбоб ва қурилиш-таъмирлаш пистолетларини ишлатиш 
билан боғлиқ ишларда; 
- нитробўѐқ ва нитроэмал ишлатиб, пулверизатор ѐрдамидаги бўяш ва 
асфалт лакларини қўллаш
билан боғлиқ ишларда; 
- ѐғочларни антисептик ва ѐнғинга чидамли бирикмалар билан шимдириш 
ишларида; 
- ер ости иншоотларида ва ер қазиш ишларида; 


12 
- портлаш хавфи бўлган моддаларни сақлаш, ишлатиш ва ташиш билан 
боғлиқ ишларда; 
- балоғатга етмаган ѐшларга белгиланган меъѐрда, оғир нарсаларни 
ишлатиш ва кўтариш билан боғлиқ бўлган ишларда; 
- маҳаллий навбатчисиз кучайтиргич алоқа пунктлари ускуналарини 
таъмирлаш ва профилактика ишларида; 
18 ѐшгача бўлган, ихтисослаштирилган техника билим юртларининг тала-
балари ва умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини 
корхоналарда ишлаб-чиқариш амалиѐтини ўташ даврида (яъни ишлаб чиқа-
ришдан ажралмаган ҳолда касб ўрганиш даврида), меҳнат таълим муҳандиси ва 
корхона (ташкилот) ишчи-ходимлари назорати остида, белгиланган ишларда 
бир кунда 4 соатгача ишлаш учун рухсат этилади. 
Ўқиш муддати 3 йилдан кам бўлмаган ихтисослаштирилган техника 
билим юрти ва ўрта маълумот берувчи махсус билим юртларини тамомлаб, 
махсус мутахассис касб ўрганиб, 18 ѐшга тўлмаган билим юрти битирувчилари 
белгиланган ишларда ишлаш учун, амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича, 
қоида ва нормаларга риоя қилувчи, тажрибали ишчи-мураббийлар раҳбарли-
гида, рухсат этилади. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling