Электр хавфсизлиги


. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ёрдам


Download 144.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana23.03.2023
Hajmi144.14 Kb.
#1289523
1   2   3   4   5
Bog'liq
№1 ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ

1.4
. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ёрдам 
кўрсатиш 
 
Электр токи таъсирига тушган кишига тиббиёт ходими етиб 
келгунга қадар кўрсатиладиган биринчи ёрдамни икки қисмга бўлиб 


қаралади:
I. 
Ток таъсиридан қутқариш; 
II. 
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; 
Ток таъсиридан қутқариш бир неча хил бўлиши мумкин. Энг осон 
ва қулай усул, бу электр қурилмасининг ўша қисмига келаётган токни 
ўчиришдир. 
Агар буни иложи бўлмаса (масалан ўчиргич қурилмаси узоқда бўл-
са), унда кучланиши 1000 В дан паст бўлган электр қурилмаларида электр 
симларини сопи ёғочли бўлган болғалар билан кесиш ёки зарарланган 
кишининг кийимининг қуруқ жойидан ушлаб тортиб, ток таъсиридан 
қутқариб қолиш мумкин. 
Агар электр токининг кучланиши 1000 В дан юқори бўлса, унда ди-
электрик қўлқоп ва электр изоляцияси мустаҳкам бўлган электр асбобла-
ридан фойдаланиш керак. 
Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрса-
тиш, унинг ҳолатига қараб белгиланади. 
Агар жароҳатланган киши ҳушини йўқотмаган бўлса, унда унинг 
тинчлигини таъминлаб, тиббиёт ходими келишини кутиш ёки уни тезда 
даволаш муассасасига олиб бориш зарур. 
Агар ток таъсиридан ҳушини йўқотган, аммо нафас олиши ва юрак 
тизими ишлаётган бўлса, унда уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш, камари 
ва ёқасини бўшатиш, ҳамда соф ҳаво келишини таъминлаш зарур. 
Шу билан бирга шарт-шароит мавжуд бўлса, нашатир спиртни 
ҳидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини ва қўлларини ишқалаш яхши 
натижа беради. 
Агар жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашиб қалтираш 
ҳолати кузатилса, аммо юрак уриш ритми нисбатан яхши бўлса, унда бу 
кишига сунъий нафас олдириш ишларини бажариш зарур. 
Агар клиник ўлим ҳолати юз берса, сунъий нафас олдириш билан 
бир қаторда юракни устки томонидан массаж қилиш керак. 

Download 144.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling