Электр системанинг холат ва система параметрлари хамда улар орасидаги богланишлар


Download 86.75 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi86.75 Kb.
#1492226
  1   2
Bog'liq
7-mavzu


ЭЛЕКТР СИСТЕМАНИНГ ХОЛАТ ВА СИСТЕМА ПАРАМЕТРЛАРИ ХАМДА УЛАР ОРАСИДАГИ БОГЛАНИШЛАР.

Маъруза режаси :



  1. Электр системада кечаётган утиш жараёнлари.

  2. Холат ва система параметрлари хамда улар орасидаги богланишлар.

Электр системанинг холати - системада мавжуд бўлган жараёнлар мажмуаси (йиғиндиси) бўлиб, унинг ишлаш шароитини хохлаган ихтиётий вақтда ёки маълум вакт оралиғида аниқлайди ва характерлайди. Системанинг холати, унинг элементларининг уланиш схемасига боғлиқ.
Электр системанинг ишлаш шароитини сон ва сифат жихатдан характерлайдиган кўрсатгичларга - холат параметрлари дейилади. Бу кўрсаткичларга системада ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган актив ва реактив қувватлар (Р,Q), тугунлардаги кучланиш (U), кучланишнинг узгариш давртезлиги (частотаси f), синхрон генераторларнинг сирпаниш коэффициенти (S), генераторларнинг юкланиш бурчаги (б), параллел ишлаётган генераторлар электр юритувчи кучлари (ЭЮК) орасидаги бурчак (бij) синхрон генераторларнинг статор ва ротор чулғамларидан оқаётган токлар (Iе,If) киради.
Электр система элементларининг физик хоссасини сон жихатдан характерлайдиган ва уларнинг уланиш хамда алмаштириш схемаси билан аниқ-ланадиган кўрсаткичларга- система параметрлари дейилади. Ва уларга элементларнинг тўлиқ, актив ва реактив қаршиликлари (Z, Q, R), сиғим ўтказув-чанлиги (Y, g, b), трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициенти (Кт), агрегатларнинг инерция доимийси (Тj), электр машиналар статор ва ротор чулғамларининг вақт доимийси (Та, Тd, Tе, Т1d, T2d) киради. Система параметрларининг ўзгариши ночизиқдир, лекин системада кечаётган электр механик ўткинчи жараёнларини ўрганишда бу параметрларни ўзгармас деб қабул қиламиз.
Холат параметрлари ўзаро система, система параметрларини ўз ичига олган математик муносабатлар орқали боғланган.
Электр система таркибида индуктивлик ва сиғимнинг мавжудлигидан электр узатиш йўлларида ток ва кучланиш оний равишда ўзгара олмайди. Шу сабабдан холат ўзгариши пайтида системада ток ва кучланишнинг шикастланишгача ва ундан кейинги қийматларининг эркин тебраниши пайдо бўлади. Кучланиш ва токининг эркин тебранувчан ташкил этувчиси янги турғунлашган холат қиймати қўшилишидан ўткинчи жараёни хосил бўлади. Эркин тебранишнинг асосий манбаи холатлардаги энергияларнинг фарқи хисобланади.
Электр системанинг бир холатдан иккинчи холатга ўткинчиида электрик ёки электр механик занжири билан боғланган энергиянинг сон жихатдан ўзгариши кузатилади. Бу ходиса, ўзининг табиати бўйича бирликда бўлсада, лекин уни бир неча жараёнлар ва холатлардан ташкил топади деб қаралади. Холатларнинг ўткинчиидан: Нормал (эксплуатация) холати, шикастланиш (авария) холати ва шикастланишдан кейинги холатларга булинади. Бу холатлар маълум ўткинчи жараёнлар мажмуасини ўз ичига олади.
-Нормал барқарорлашган иш холати - электр системасининг барча элементлари шу холатда ишлашга мўлжалланиб лойихаланади ва у буйича системанинг техник - иқтисодий кўрсаткичи аниқланади. Системада аниқ белгиланган нормал турғунлашган холат мавжуд бўлмаганлигидан, яъни унда доима ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергия учун шартли мувозанат мавжуддир. Чунки хар бир маълум вақтда бир қисм истеъмолчилар уланса бошқа бир қисмлари ўчирилиб турилади.
-Нормал ўткинчи холатлари -электр система маълум вақт оралиғида бир иш ҳолатидан иккинчи бир иш ҳолатига ўтади. Бу ўткинчи жараёнлари эксплуатация операцияларида, яъни трансформаторларни қўшиш ва ўчиришда, алоҳида ҳаво электр узатиш йўлларини улашда, нормал коммутация операцияларида содир бўлади, яъни бу ҳолат электр системада истеъмол қилинаётган актив ва реактив қувватларнинг ўзгаришига ростловчи қурилмаларнинг таъсири билан боғ-лиқдир.
-Турғунлашган ва ўткинчи шикастланиш ҳолатлари - бу ҳолатларда шикастланишни бартараф этиш учун зарур бўлган техник характеристикалар аниқ-ланади ва системанинг кейинчалик ишлаш шароитлари ойдинлаштирилади.
- Шикастланишдан кейинги холати - умумий холда электр системанинг нормал схемасининг ўзгаришига олиб келади. Бу ҳолатда система нормал ишлашидагига қараганда анча ёмонлашган техник- иктисодий кўрсатгичилар билан ишлаш мумкин.
Электр системада кечадиган ўткинчи жараёнини учта гуруҳга булиш мумкин:
- тўлқин ўткинчи жараёни;
- электр магнит ўткинчи жараёни;
- электр механик ўткинчи жараёни;
Ўткинчи жараёнининг биринчи турига системада содир бўладиган ички (коммутация) ва атмосфера ўтакучланиши кирада. Бунда кучланиш ва ток тўл-қинлари тарқалишида генераторлар роторининг ҳолати ўзаро ўзгармас деб қабул қилинади. Генераторлар ва моторлар айланиш тезлигининг ўзгаришидаги механик жараённинг таъсири эътиборга олинмайди.
Электр магнит ўткинчи жараёнини ўрганишда ҳам занжирларнинг механик ҳолатининг таъсири эътиборга олинмайди. Электр магнит ўткинчи жараёнининг кечиш тезлиги 50-600 гц-гача бўлиши мумкин. Бу жараённинг кечиши асосан қиска туташувларда ва бўйлама ва кўндаланг носимметрик холатларда кузатилади.
Электр механик ўткинчи жараёнида электр машиналари ва статик элементларда кечаётган электрмагнит, ҳамда генераторлар, турбиналар ва моторларнинг (юкламалар) тезлигининг ўзгаришидаги механик жараёнларнинг ўзаро таъсири биргаликда эътиборга олиб ўрганилади. Чунки электр механик ўткинчи жараёнининг кечиш вақти физик катталикларнинг (кучланиш ва токнинг) фазода тарқалиш тезлигидан анча катта бўлганлигидан, улар ўзгараётган занжирнинг параметрларини доимий ва ўзгармас деб олинади.
Биз холатини ўрганаётган электр системани ночизиқ деб қараймиз. Ночизиқлик иккита сабабга боғлиқ:

Download 86.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling