Электр системанинг холат ва система параметрлари хамда улар орасидаги богланишлар
Download 86.75 Kb.
|
1 2
Bog'liq7-mavzu
Биринчи сабаб - Ночизиқликнинг биринчи сабаби система параметрларининг холат параметрларига боғлиқлигидир.
Иккинчи сабаб - холат параметрлари орасидаги муракаб богланишга боғ-лиқ. Масалан қувват билан кучланиш квадратик, хамда ток ва кучланиш векторлари орасидаги бурчак билан синусоидал богланишда. Шу сабабдан системада кечаётган ўткинчи жараёнини ўрганишга чизиқлиликни ёки ночизиқликни хисобга олган холда ёндошиш мумкин. Электр механик ўткинчи жараёнини ўрганишда холат параметраларининг оний ўзгаришини хисобга олмасдан соддалаштириш мумкин. Чунки электр системада кечаётган электр механик ўткинчи жараёнида генераторлар ротори тезлигининг ва чулгамларда жамланган электр магнит энергия миқдорининг ўз-гариш тезлигини солиштириш мумкин. Турғун ишлаш холати устида фикр юритилганда биз доимо электр системада мавжуд бўлган холатнинг кичик турткилар таъсирида барқарорлигини назарда тутамиз. Электр системада содир бўладиган кичик турткилар дейилганда - кам қувватли юкламаларни қўшиш ва ўчириш, салт ишлаётган трансформаторларни қўшиш ва ажратиш, генераторларнинг актив ва реактив қув-ватларини ростлаш, берк электр узатиш йўлларини улаш ва узишлар, хамда режали амалга ошириладиган тадбирлар тушунилади. ҳолат параметрларининг кичик турткилар таъсирида ўзгариши маълум бир шартли равишда қабул килинган мувозанат қиймати атрофида содир бў-лади. Электр системада содир бўладиган кичик турткилар система элементлари холатининг: Синхрон генератор, синхрон компенсатор ва синхрон моторларнинг синзронизмда ишлашининг бузилишига, кучланишнинг ўсиб ёки пасайиб кетишига ва бир сўз билан айтганда, системанинг нормал ишлаш ҳолатининг бузилишига олиб келмаслиги, яъни статик турғун бўлиши керак. Электр системанинг статик турғунлиги дейилганда унинг ишлаш ҳолати кичик турткилар содир бўлганда ўз-ўзидан, ўзининг олдинги ёки унга яқин бўлган ишлаш ҳолатига қайтиб келиш ҳусусиятига айтилади. Динамик турғунлик - системада катта турткилар содир булганда, унинг ўз-ўзидан олдинги ва яқин бўлган ҳолатга қайтиб келиш ҳусусиятига тушунилади. Электр система ҳолатининг ҳар бир ўзгаришида, унда бир неча ўзаро боғланган жараёнлар кечиши мумкин. Масалан қисқа туташув токи, ўтказ-гичларнинг қизишига ва улар орасида электр динамик кучланишларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Электр системада содир бўлган шикастланишдан кейин келадиган ҳолат-нинг амалда мавжуд булиши учун унда актив ва реактив кувватлар мувозанати мавжуд бўлиши керак, яъни Рг =Рю+Р=Р бу ерда Рг- генераторлар ишлаб чиқараётган актив қувват, Рю- юкламаларнинг истеъмол қилаётган қуввати, Р= система элементларидаги актив қуввати исрофи. Qғ =Qю+Q=Q Cистеманинг актив ва реактив қуввати қуйидагича боғланган: SI2=Рг2 + Qғ2 Системанинг актив ва реактив қуввати ўзаро узвий боғланган, унинг турғунлашган ҳолати Рг f 1(П) ва Qгf2 (П) графикларнинг кесишган нуқта-ларидагина мавжуд бўлади. Бу ерда П- ҳолат параметри. Мисол учун 1а ва 1б расмларда келтирилган схема бўйича турғунлашган ҳолатнинг мавжудлигини текширамиз: Р а) Q б) Qю 2 1 Ро Qг Qг U1 U2 U Q’ғ U U1 U2 Расм - 1 Хаво электр узатиш йўлининг битта занжири узилиши натижасида системанинг умумий қаршилиги ўзгаришидан ва Рм камайиб истеъмол қуввати ўзгармаслиги натижасида режим 2 нуктада мавжуд бўлишлиги учун, реактив қувватни ўзгартириш лозим. Агар иккинчи электр узатиш йули узилганда Рм характеристикаси РтқР0 характеристика билан кесишмайди, яъни генераторнинг системага максимум бериш мумкин булган қуввати исмеъмол қувватидан кичик, демак турғунлашган ҳолат мавжуд бўла олмайди.(расм -2а ва 2б) а) Г1 Т1 U1 Л Т1 U0 Г1 Т1 U1 Л Т1 U0 Г1 Т1 U1 Л Т1 U0 б) Рн.б. 3-та ХЭУЙ 2-та ХЭУЙ 1-та ХЭУЙ Рт=Р0 1 2
Расм - 2
бу ерда Wэл.м - системанинг барча элементларида мужассамланган элек тромагнит энергиянинг ўзгариши. W эл.м= W(эл.м)ю - W(эл.м)г + W(эл.м)n W(эл.м)- электр магнит энергия исрофи Wмех - система электр энергия машиналари айланувчи қисмларида (массаларида) механик энергиянинг ўзгариши Wг = Wю + W W = Wк + W эл.м+ Wмех бу ерда Wг - генератор ишлаб чиқараётган энергия Wю - юкламага берилаётган қувват. Wқ - система элементларининг актив қаршиликларида йўқалаётган энергия. Электр системанинг холат ва система параметрлари орасидаги боғланиш унинг алмаштириш схемаси орқали аниқланилади. Маълумки электр система элементларининг алмаштириш схемаси унда кечаётган жараёнларни урганишни соддалаштиришга ва мурракаб жараёнларнинг тенгламаларини тузишни енгиллаштиради. Мурракаб системанинг алмаштириш схемаси унинг алохида элементларининг алмаштириш схемаларидан тузилади. Алмаштириш схемаси актив ёки пассив булиши мумкин. Алмаштириш схема шундай тузиладики, у реал системада кечаётган жараёнларнинг логик ёки математик моделини беради. Олинган математик модел бўйича электр системада кечаётган барча жараёнларни тахлил қилиш мумкин. Алмаштириш схемани тузишда жуда эхтиёт булиш керак. чунки нотўғри тузилган алмаштириш схемаси катта хатоликларга ва маъносиз натижаларга олиб келиши мумкин. Синов саволлари: 1. Система ва холат параметрларини тарифланг? 2. Холат параметрлари билан система параметрлари қандай боғланишда? 3. Система элементларининг алмаштириш схемасини келтиринг? 4. Система холатининг мавжудлиги деганда нимани тушинасиз? 5. Одий электр системанинг бурчак характеристикаси нима? Download 86.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling