Электр таьминот курилмалари фанидан “4-маьруза” мавзуси буйича такдимоти


Download 10.88 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi10.88 Kb.
#1762319
Bog'liq
ЭТК 4-маьруза

Электр таьминот курилмалари фанидан “4-маьруза” мавзуси буйича такдимоти

4- маъруза

Биполяр транзисторлар, майдон транзисторлари, тиристорлар.

 

Мавзу режаси: Биполяр транзисторни типлари, уланиш схемаси, шартли белгиси, майдон транзисторларининг шартли белгиси, уланиш схемаси, тиристорнинг уланиш схемаси, шартли белгиси ўрганилади.

Таянч сўзлар: биполяр транзисторлар, майдон транзистори, тиристорлар, динисторлар, умумий база уланиш схемаси, умумий эмиттер уланиш схемаси, умумий коллектор уланиш схемаси, умумий исток, умумий затвор, умумий сток уланиш схемалари.

Транзисторлар.

  • Транзистор – кириш сигнали қувватини ошириш учун ва электрон калитлар сифатида ишлатилади.
  • Транзисторли схемаларда кириш токининг озгина ўзгариши чиқиш токининг ва кучланишининг катта ўзгаришига олиб келади.
  • Транзистор кристалини тайёрлашда Мендилеев даврий системасининг IV гуруҳида жойлашган германий ва кремний элементлари ишлатилади.
  • Транзисторда токни ҳосил қилиб берувчи зарядларга қараб p-n-p ва n-p-n типли транзисторларга бўлинади.
  • Транзисторларда учта электрод: эмиттер, коллектор ва база бўлиб уланишига қараб схемалар кириш сигнали токини ёки кучланишни ҳар хил кучайтиради.

.

  • Транзисторнинг умумий база уланиш схемасида кучланиш ва қувват кучаяди,
  • умумий эмиттер уланиш схемасида кучланиш, ток ва қувват кучаяди,
  • умумий коллектор уланишда эса ток ва қувват кучаяди.
  • Транзисторли радиоқурилмаларни лойиҳалаётганда асосий параметрлари:
  • Максимал рухсат этилган кучланиш;
  • максимал рухсат берилган коллектор токи Ikmax
  • ва транзистордан ташқарига қувватни сочилиши Pkmax.
  • Ишлаши мумкин бўлган частота чегараси – f4, МГц,
  • коллектор ўтишидаги сиғим – Ск, пФ,
  • кириш қаршилиги – h11Э, Ом,
  • ток бўйича узатиш коэффициенти – h21Э,
  • чиқиш ўтказувчанлиги - h22Э, Ом.
  • 1-жадвалда транзисторни қувват ва хар хил частоталарда ишлаш келтирилган.

. 1-жадвалда транзисторни қувват ва хар хил частоталарда ишлаш келтирилган.


Транзистор
Рмах, Вт

Паст частотали
(3 мГц гача)

Ўрта частотали
(3-30 мГц)

Юқори частотали
(30 мГц дан юқори)

Кам қувватли
(0.3 Вт гача)

101199

20199

30199

Ўрта қувватли (0.33 Вт)

401499

501599

601699

Катта қувватли (3 Вт дан юқори)

701799

801899

901999

Транзистор
Рмах, Вт

Паст частотали
(3 мГц гача)

Ўрта частотали
(3-30 мГц)

Юқори частотали
(30 мГц дан юқори)

Кам қувватли
(0.3 Вт гача)

Катта қувватли (3 Вт дан юқори)

Майдон транзистори.

  • Майдон транзистори деб каналдан ўтадиган ток исток – затвор орасидаги кучланиш орқали бошқариладиган асбобга айтилади.
  • Канал орқали битта ишорали зарядлар (электронлар ёки каваклар) оқади.
  • Канални бир томонидан (исток) заряд ташувчилар киради ва иккинчи томонида қабул қилувчи (сток) электроди бўлади.
  • Каналдан оқадиган зарядлар оқими исток – затвор кучланиши орқали бошқарилади.
  • Майдон транзистор кремний кристалидан тайёрланади.
  • Худди майдон транзисторлари биполяр транзисторларга ўхшаб учта умумий уланиш схемасига эга:
  • умумий исток, умумий сток ва умумий затвор.
  • Шу билан бир қаторда статик чиқиш ва кириш характеристикаси мавжуд.

Тиристор

  • Тиристор кремнийли бошқарилувчи диод бўлиб, тўртта қатламли ярим ўтказгичли асбоб.
  • Тристор бошқарилувчи тўғирлагичларда ва зарядловчи қурилмаларда ишлатилади.
  • Тиристорни ёпиқ холатидан очиқ холатга ўтказиш учун ташқарисидан бошқарувчи сигнал берилади.
  • Тиристорнинг шартли белгиси
  • Тиристорнинг уланиш схемаси

.

  • уланиш схемасига Uкир берилиб, к – контактни уланса тиристорн учинчи қатламига тиристорни очувчи импульс токи келади ва аноддан катодга ток ўтади.
  • Тиристор юқори ўтказувчанлик ҳолатига ўтади.
  • уланиш схемасига Uкир берилиб, к – контактни уланса тиристорни учинчи катламига тиристорни олувчи импульс токи келади ва аноддан катодга ток ўтади.
  • Тиристор юқори ўтказувчанлик ҳолатига ўтади.
  • Анод ва катод орасидаги кучланиш пасаяди, диоднинг ўтказувчан холатидаги кучланишга баробар катталикда тиристордан юкламага ток ўтади ва кучланиш пасаяди.
  • Бошқарилувчи электроддан импульс токи келмаса динистор ҳолатда ишлайди.
  • Тиристорни паст ток ўтказувчанлик холатига ўтиш учун кириш кучланишини нольга тенг бўлиши керак.

Текширув саволлари .

  • Биполяр транзисторлар нима учун ишлатилади?
  • Биполяр транзисторларни қандай уланиш схемалари мавжуд?
  • Майдон транзисторларининг вазифаси нима?
  • Қандай уланиш схемалари мавжуд?
  • Тиристорларни уланиш схемаси ва қандай хусусиятга эга?

Download 10.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling