«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Электростатик қурилмалар. Электрон-ион технологиялар


Download 0.98 Mb.
bet77/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Электростатик қурилмалар. Электрон-ион технологиялар. Ҳаракатсиз электр жисмларни (электродларни) электр майдони ишлов берилаятган моддаларни микрозаррачаларига таъсир қиладиган ускуналар электростатик дейилади. Бунда албатта моддаларни кимёвий таркиби ўзгармайди, газсимон ёки суюқ муҳитда материалларни зарядланган заррачалари муаллах турганида, уларга ҳаракатини тартиблаш учун (маълум технологик жараённи бажариш мақсадида) электр майдонларни таъсирига асосланган технология электрон-ион ёки аэрозол технологияси дейилади.
Электрон-ион технологияни характерли хусу-сиятлари - бу усулни универсаллиги: ҳар қандай материаллар (ўтказувчи ҳамда изоляцияловчи) элек-трлантирилиши мумкин ва зарядланган холда электр майдон таъсирига қўйилиши мумкин. Бундан ташқари, материаллар майдаланган (дисперланган) холатда ишлатилади, бу эса узлуксиз жараённи мослаб бошқариш ва ташкил этишга имкон беради.
Электростатик қурилмаларда кечадиган электротехнологик жараёнларни 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Ҳавони аэроионизациялаш.
2. Электросеперациялаш - тўкилувчи аралашмаларни компонентлар ва фракцияларга ажратиш.
3. Электрофильтрлаш - бегона заррачаларни ажратиш ва чўктириш.
4. Электрофорез - электрлантирилган заррачаларни электр майдонда ҳаракатга келтириш.
5. Электросмос - суюқликнинг найчалар ёки диафрагмалардан ўтиш учун ҳаракатланиши.
Асосан электрлаштиришни 2-усули ишлатилади.

  1. Контактлаб электрлаштириш - ишлов берилаятган моддани ҳаракатланаётган заррачаларини бир-бирига тегиш ва ишқаланиш натижасида содир бўлади, модда материал ўтказувчидан ҳаракатланади. Масалан, буғдой тортиш, руда ва кукунсимон аралашмаларни махсулотини узатишдаги ҳаракати.

  2. Ионли (контактсиз) электрлаштириш - газда ёки суюқликда муаллах турган заррачаларни ичига олган ташки электрстатик майдон томонидан содир этилади.

Контактли зарядлашни мазмуни – маълум электр потенциалга эга электрод билан контактда бўлган заррачани сиртида зарядни пайдо бўлиши. Заррача ва электрод орасидаги ўтиш қаршилиги нолга тенглигида ўтказувчи сфера шаклидаги заррачани максимал (чегаравий) заряди, Кл:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling