«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet1/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ


ЭНЕРГЕТИКА ФАКУЛЬТЕТИ


«ЭЛЕКТР ТЕХНИКАСИ, ЭЛЕКТР МЕХАНИКАСИ ВА ЭЛЕКТР ТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИ




«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»

фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ




ФАРҒОНА – 2017
,,

“Электр технологик қурилмалар ва тизимлар” фанидан маъруза матнлари электр энергетика таълим йўналиши бўйича тасдиқланган намунавий дастур ва Давлат стандартлари асосида тузилган бўлиб, унинг мазмуни ва хажми намунавий ўқув режаси хамда фаннинг ишчи дастурига мос келади. Маърузалар матни янги ўқув режаси ва дастури асосида тузилган бўлиб, 54 соатлик маъруза дарсларида ўқишга режалаштирилган.


Маърузалар матни «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси» кафедрасининг услубий семинарида муҳокама қилинган.


Баён №__ _______________ 20___ й.
Маърузалар матни Энергетика факультетининг услубий комиссияси томонидан маъқулланган.
Баён №__ _______________ 20___ й.
Тузувчилар: доц.: Матбабаев М.М.


Тақризчи: тфн.доц: Жабборов Т. К.


МУНДАРИЖА

1

Электртехнологик курилма ва тизимларни автоматик бошкарув объекти сифатидаги тахлили. Сифатли махсулотлар етказишда электртехнологик қурилмалар ва тизимларнн ахамияти........................................................................

6

2

Ривожланган мамлакглар электртехнологик қурилмалар ва тизимларнинг турлари, техник курсаткичлари, киёсий тахлили....................................................

12

3

Автоматик бошкарув чизикди тизимларини лойихалашни ва созлашни тадкикотлаш усуллари. Математик ифодалари, структуравий тизимлари..........

14

4

Чизикли автоматик бошкариш тизимларини характери стикаси ва қуллайлиги..

18

5

Автоматик ростлаш жараёнинг сифат курсаткичлари ва унй коррекциялаш.......

21

6

Ночизикди автоматик бошкарув тизимларини тадкикотлаш асослари. Но чизикди характеристикаларини чизиклаштириш усуллари....................................

26

7

Оптимал автоматик бошкариш тизимлари. Бошкарувнинг ЭҲМ классификациялари ва иш принциплари................................................................

30

8

Бошқариш объекти билан алоқа курилмаси. Дастурий таъминот....................

33

9

Бошкарув хисоблаш машинали электротехнологик қурилмалари тизимларининг мо­дели. Электро печларини ипдентификациялаш методлари.....

38

10

Электротехнологик қурилмалар ва тизимларнн мавжудлигини таъминловчи оптимал алгоритмлар........................................................................................

41

11

Бошкарув жараёнида моделларни адаптациялаш...............................................

42

12

Нур таркатуви пирометрлар. Автоматик пирометрлар ва термометрлар..............

46

13

Иссиклик пирометрларини ўлчовчи приборлар, кувват датчиги...........................

50

14

Дискрет ростланувчи қурилмалар......................................................................

53

15

Таъминот кучланиши силлик ростланадиган қурилмалар. Бажарувчи гидравлик ва электрик юритмалар....................................................................

59

16

Электр каршилик печи ростлаииш объекта сифатида, хароратни pocтлаш метод усуллари..................................................................................................

63

17

Қаршилик печларини иссиклик режимларини бошкаришни аниклигини таъминлаш усуллари........................................................................................

66

18

Ростлаш тизимларини танлаш ва созалаш параметрларини аниқлаш. Иссиклик ростлагичлари ва стаблизаторлар......................................................................

70

19

Индукцион электртехнологик қурилмалар ва тизимларни классификация», таъминоат манъбайи. «Индуктор - юклама» тизими ва уни ўриндош схемаси....

73

20

Индукцион электртехнологик қурилмалар ва тизимларнииг ндукторни частота бўйича сезгирлиги, узатиш функцияси.............................................................

77

21

Иссиклик жараёнларининг динамик характеристикалари, электр режимла­рини ростлаш тизимлари. Ростлагичларни тузулиш принциплари...............................

81

22

Индук­цион электртехнологик қурилмалар ва тизимларнинг ўткинчи жараёнларини модсллаштириш ва ЭҲМни қўллаш...........................................

85

23

Ёйли стал эритувчи печларда стал эритишнинг технологик ҳусусиятлари.

90

24

Автоматик бошкариш тизимига куйилган талаблар. Таъсир турлари, автоматик бошкарув тизимларини яратиш принциплари........................................................

97

25

Андозавий автоматик бошкарув тизимлари, энергия дозатори, ЭҲМни қўллаш принциплари......................................................................................................

104

26

Ферросплав олишнинг автоматик бошкарув тизимлари, андозавий ротлагичлар, бошкарувга куйилган талаблар..........................................................

116

27

Электрошлакг печларининг автоматлаштирилагн электр юритмаларига куйилган талабалар. Таъсир усулла­ри, ростлагичлар. Ҳаво ёйли печларини автоматик бошкарув тизимларига куйилган талаблар, структуравий схемаларини тузиш.....................................................................................................

130

.
1 – МАЪРУЗА


Электртехнологик курилма ва тизимларни автоматик бошкарув объекти сифатидаги тахлили. Сифатли махсулотлар етказишда электртехнологик қурилмалар ва тизимларнн ахамияти


P е ж а:



  1. ЭТҚ классификацияси.

  2. Электротехнологик мақсадларга электр энергия сарфи ва унинг умумий энергетик балансидаги улуши.

  3. ЭТҚ фанининг саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишдаги аҳамияти.


Таянч сўз ва иборалар


Электр ёйи; электротехнология; электро-технологик жараёнлар; Электротехнология асослари (ЭТК); ЭТК турлари; исиклик ишлови бериш ЭТКлари; электрокимёвий ишлов бериш ЭТКлари; электромеханик қурилмалар; электрокинетик қурилмалари; ЭТКларнинг афзалликлари ва ривожи.
Электр энергиясини истеъмол килиб, уни бошка турдаги энергияга айлантириш орқали ва шу вақтнинг ўзида технологик жараёнларни амалга ошириш учун белгиланган қурилмалар “Электр технологик қурилмалари” деб аталади. Бундай қурилмалар мураккаб тузилишга эга бўлиб, уларнинг таркибига ишчи орган, яъни плазматрон, плазмали реактор, электрон тўп, ёй ва ион агрегатларининг электродлар тизими ва белгиланган иш режимини автоматик таъминловчи ёки микропроцессорли техника ёрдамида бошкарилувчан махсус энергия манбаалари киради. Сув, газ таъминлаш ва ваккум ҳосил қилиш хамда уни саклаш тизимлари эса электр технологик қурилмалар таркибига ёрдамчи жиҳоз сифатида киради. Электр технологик қурилмалар кандай технологик жараённи бажариш учун белгиланган эканлигини билмай, уни талаб доирасида монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш мумкин эмас.
Инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва уй рўзғор эҳтиёжлари электр технологик қурилмалар билан тобора тўйиниб бормокда. Бундай тўйиниш факатгина мазкур қурилмаларга бўлган эътиёжнинг ўсиши билангина асосланиб колмасдан, балки углеводородли ёкилги тан нархининг маълум даражада ошиши, ташқи муҳитни мухофаза қилиш буйича аник чоралар белгилаш зарурияти, чиқиндисиз технологиялар яратиш кабилар билан ҳам боғликдир. Электротехнологик жараёнларни ривожлантириш мамлакатимизнинг ривожланиб бораётган энергетик тизимини, янги электр станциялари ва юқори қувватли электр тармоқларини қуриш орқали амалга оширилади.
Электр технологиянинг тобора такомиллашиб бориши юқори бикрликга эга бўлган, катта микдордаги иссикликга бардош берувчи, кимёвий реакциянинг агрессив таъсирига тургун бўлган ва кичик иссиклик ўтказувчанликга ҳамда юкори даражадаги изоляцион ҳусусиятга эга бўлиш каби янги ҳоссаларга эга бўлган янги материаллар ишлаб чикиш имкониятини беради. Электротехнологик жараёнлар ёрдамида сифатли ўтказгич ва ярим ўтказгичлар учун материаллар, шунингдек эски технологиялар ёрдамида илгари олиб бўлмаган ва ишлаб чикиш чикиндиларидан хамда ишлатиб булмайдиган хом-ашёлардан турли материаллар ишлаб чикиш йулга куйилган. Кўплаб саноат тармоклари ва фанда эришилган ютуклар электротехнологик жараёнлар ривожига кўра эришилмокда.
Электротехнологик жараёнларни такомиллаштириб борилиши натижаларига кўра энг диккатга сазовор бўлган ютуклар, айникса микроэлектроника сохасида кузга ташланади. Радиотехник жихозлар, электрон хисоблаш машиналари хамда саноатдаги бошкарилувчан комплекслар таркибида юз минглаб, айрим холларда эса унлаб миллион элементларни минглаб туташма билан бирлаштирувчи тизимлар мавжуд.
Агарда мазкур тизимлар бундан 40 - 50 йил мукаддам фойдаланилган эски технологиялар ёрдамида яратилганда эди, бунда юкоридаги қурилмалар массалари унлаб тоннани, хажмлари унлаб куб метрни ва истеъмол кувватлари юзлаб киловаттни ташқил килган булар эди.
Хозирги кунда “юзаларга плазмали ишлов” оркали юзаларга коплама ёки катлам беришини жорий этилиши ионли - нурли легирлаш, плазмали травление, лазерли пайвандлаш, фотолитография каби ишлов бериш усулларидан фойдаланиш, хамда Электротехнология асослари ёрдамида олинган янги материалларни куллаш оқибатида таркиб жихатидан янги бўлган микроэлектрон элементлар ва жихозалар яратилмокда. Электрон микросхемаларни конструкциялаш ва тайёрлашнинг янги ва сифатли усуллари ишлаб чикилди. Бунда биргина технологик жараённинг узида микронларда улчанувчан хажмдаги ярим утказувчанликка эга бўлган кристалл ёки диэлектрик юзада барча актив, пассив ва туташтирувчи элементлар узаро бирлаштирилиши амалга оширилади. Микросхема таркибига кирувчи элементлар (транзисторлар, диодлар, конденсаторлар, резисторлар ва бошкалар ) хеч кандай ташқи туташмага эга булмаган холда, механик кучлар ва ташқи мухит таъсиридан сакловчи умумий герметик копламага эга ва юзлаб микроэлементларни шундай тартибда узида мужасамлаштирган, ягона корпусга эга бўлган микросхемалар уз навбатида коплекслар таркибига киради. Шу сабабли микрокалкулятор ва микротелевизорлар билан таъминланган мини - кул соатлари, кичик габаритли рангли телевизорлар, катта эслаш кобилиятига эга ва юкори тезликда математик амалларни бажарувчи ЭҲМ лар биз учун оддий бир қурилмалар ва жихозлардай булиб колди.
Саноатнинг самолётсозлик ва автомобилсозлик сохаларида контактли пайвандлаш усулини жорий этилиши, йигиш ишларини юкори даражада механизациялашга ва оқибатда транспорт воситаларини тезкор усуслда тайёрлашга олиб келди.
Юкори сифатли металларни олишда электрошлакли кайта эритиш жараёнининг тадбик этилиши мухим ахамият касб этган.
Электротехнологик жараёнлар, айникса янги тавсия этилаётган электротехнологик жараёнлар жуда қисқа муддат ичида лабораториялар синовидан фанга, техниканинг турли йуналишларига, уй рузгор ва ишлаб чикаришга жорий этилмокда. Бу айникса электр энергиясиз амалга оширилувчан ёки электр энергиясидан фойдаланиш чексиз катта фойда келтирувчи жараёнларга таалуклидир. Физика ва электротехниканинг ривожланиши электр ёки магнит майдонида ишлов бераётган модда ёки материалларнинг шу майдонлар таъсиридаги хоссаларига асосланган технологик жараёнларни ишлаб чикаришга тавсия этиш имконини бермокда. Масалан, диэлектриклар поляризацияси, электромагнит индукцияси конуниятлари асосида хозирги кунда таянч технологик жараёнлардан хисобланган, ғовак ва парашок куринишдаги ток утказмайдиган материалларни юкори частотали қурилмаларда куритиш, индукцион усулда материалларни киздириш ва эритиш каби технологик жараёнлар ишлаб чикилган ва кенг куламда кулланилмокда.
Маълумки, моддалар турт хил агрегат холатда булишлари мумкин - каттик, суюк, газ ва плазма холатларида.
Каттик холатдагилар, булар - утказгичлар, ярим утказгичлар ва диэлектриклар, металлар ва нометаллар (металл эмаслар), кристал ва аморф моддалар.
Суюк холатдагилар, булар - утказгичлар (металлар, тузлар, ишкорлар ва оксидлар эритмалари), диэлектриклар (минерал ва органик), махсус куринишдагилар, булар - суюк кристаллар.
Газ холатдагилар, булар - мураккаб актив моддалар булиб улар оддий моддалар билан бириккан холда кейинчалик конденсация усули билан ажралиб чикадиган тайёр махсулот хисобланувчи бошка бирикмалар ҳосил килувчи системаларни ташқил килади.
Плазма холатидагилар, булар - ионлар даражасидаги транспорт жараёнлари ва алмашув реакцияларини таъминловчи электр утказувчан мухитлар булиб, нурланиш энергия манбаи сифатида ва моддалар хамда аник махсулотларни киздириш воситаси хисобланади.
Электр ва магнит майдонлари, майдон кучланганлиги катта диапазонда ўзгариши мумкин бўлган, доимий ёки вакт ва фозода тез ўзгарувчан куринишларда булади.
Агрегат холатининг хохлаган маълум бир турида бўлган модда хамда электр ёки магнит майдонлари ёрдамида жуда кўп куринишдаги жараёнларни бажариш мумкин, масалан, моддалар ( материаллар ) хароратини, формасини, таркибини, тузилишини, турли йуналишлардаги хоссалари ва бошка шу кабиларни ўзгартириш мумкин. Кўплаб технологик жараёнларни бажариш учун мулжалланган ва индивидуал тартибида ёки серияли ишлаб чикарилаётган Электротехнология асослари узига хос тартибида системалаштирилган. Улар, асосан турли шароитларда намоён булувчи, электр токи ва магнит майдонининг пировард таъсирига кўра гурухларга булинган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling