«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Электр токининг пировард электрокимёвий таъсирига асосланган қурилмалар


Download 0.98 Mb.
bet3/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

2. Электр токининг пировард электрокимёвий таъсирига асосланган қурилмалар.
Бундай қурилмалар тоифасига эритма ёки коришма билан тулдириладиган элекролиз ванналари, юзаларга ҳимоялаш ёки декоратив копламалар берувчи қурилмалар, шунингдек гальванопластика усулида махсулот олиш қурилмалари ва электролитларда электрокимёвий - механик ишлов бериш қурилмалари киради.
3. Электромеханик қурилмалар.Бундай қурилмаларда ишлов берилаётган материаллардан импульс режимидаги токнинг окиб утиши механик кучлар ҳосил булишига олиб келади.
Мазкур қурилмаларнинг махсус синфини ультратовуш таьсирида ишловчи қурилмалар ташқил килиб, ультратовуш генераторларидан берилаётган юкори частотадаги механик тебранишлар таъсирида технологик жараёнлар амалга оширилади.
4. Электрокинетик қурилмалар. Уларнинг ишлаш принципи электр майдон энергиясини характадаги заррачалар энергиясига айлантиришга асосланган. Бундай қурилмалар тоифасига электрон - ион технологияларга асосланган электр фильтрлари. порошок материаллари ва эмульсияларни ажратиш қурилмалари, электр буёклаш ва окава сувларни тозалаш қурилмалари киради.
Электротехнология асослари ни юкоридаги тартибда гурухларга булиш юкори даражада шартли равишда амалга оширилган, чунки кўплаб технологик жараёнлар бир пайтнинг узида бир неча энергия ўзгариши асосида амалга оширилади. Бу эса уз урнида электротехнологик жараёнларининг имкониятларини янада кўплигини исботлайди.
Электр пайвандлаш ва электротехнологик жараёнларининг ривожланиш тарихи, рус физики В.В. Петров томонидан 1801 йилда электр ёйини кашф этилиши билан бошланган деб хисоблаб келинади. Лекин уша даврда катта кувватдаги электр энергия манбаалари ёки катта кувватдаги электр энергиясини маълум масофага узатиш хали кам ривожлангани сабабли, электротехнологик жараёнлар XIX асрнинг охирларигача сезиларли даражада ривожлана олмаган. Биринчи электр печлари, лекин чет давлатларда тайёрланган печлар, Россияга айнан XIX асрнинг охирларида келитирилган. Биринчи “ рус электр печи “ 1901 йилда рус мухандис физики В.П. Ижевский лойихаси асосида яратилган. Электротехнолгик жараёнларининг кейинги ривожига А.Н. Лодкгин, С.С. Штейнберг ва А.Ф. Гармолинлар электр металлургияси сохасида, С.И. Тельнкй ўзгарувчан ток электр ёйнинг электр занжири назарияси буйича, М.С. Максименко - металлар электротермияси сохасида, В.П. Вологдин - металларини индукцион киздириш усуллари сохасида, Н.Н. Бенардос, Н.Г. Славянов, О.Е. Патонлар электр пайвандлаш сохасида, А.В. Нетушил ярим утказгич ва диэлектрикларни киздириш назарияси сохасида ва А,Д, Свенчанский электр каршилик печлари ва ваккум ёй печлари назарияси сохаси изланишлар олиб борган холда узларининг салмокли хиссаларини кушдилар.
Хозирги кунда эса электротехнологик жараёнларни такомиллаштириш буйича олиб борилаётган изланишлар, келажакда имкони борича электр энергиясини кам истеъмол килган холда юкори ишлаб чикарувчанликка эга бўлган электротехнологик жараёнлар яратишга йуналтирилган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling