«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Қаршилик усулда иссиқлик ишлови бериш


Download 0.98 Mb.
bet6/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Қаршилик усулда иссиқлик ишлови бериш ўтказувчан материаллардан ток оқиб ўтиш оқибатида иссиқлик ажралиб чиқишига асосланган. Ушбу усул Джоуль - Ленц қонунига асосланган бўлиб, бевосита ва билвосита иссиқлик ишлови бериш қурилмаларида қўлланилади.
Индукцион усулда иссиқлик ишловчи бериш қиздирилаётган материалда уюрма токлар ҳосил қилиш оқибатида электромагнит майдон энергиясини иссиқлик энергиясига айлантиришга ва Джоуль - Ленц қонуни асосида иссиқлик ажралиб чиқишига асосланади.
Диэлектрик усулда иссиқлик ишлови бериш юқори частотадаги электр майдонига киритилган ток ўтказмайдиган ёки ярим ўтказгич металларда поляризация натижасида ҳосил бўлувчи силжиш токлари вужудга келишига асосланган.
Электр ёйи ҳисобига иссиқлик ишлови бериш усулида материалларга электродлар орасида ҳосил қилинган иссиқлик энергияси ҳисобига тегишли иссиқлик ишлови (ёй ёрдамида металларни кесиш, улаш, эритиш ва ҳоказо) берилади.
Электрон ва ионли -нурли киздириш усули электр майдони таъсирида тезланиш олган ва тез ҳаракатланаётган электронлар ва ионлар ўзаро тўқнашишлари натижасида ажралаётган иссиқлик энергиясидан фойдаланишга асосланган.
Плазмали қиздириш усули ёй разряди мухитидан ёки юқори частотали электромагнит ёхуд электр майдонидан газни ўтказиш оқибатида ажралаётган иссиқлик энергиясидан фойдаланишга асосланган.
Лазер ёрдамида иссиқлик ишлови бериш лазерларда яъни оптик квант генераторларида хосил қилинган юқори концентрациядаги ёруғлик энергияси оқимларини қиздирувчи юзалар томонидан ўзлаштирилишига асосланган.

Назорат саволлари


  1. Иссиқлик ўтказувчанлик усули қандай амалга оширилади?

  2. Фурье гипотезасига кўра узатилаётган иссиқлик энергияси миқдори қандай топилади?

  3. Конвекция усулиқандай амалга оширилади?

  4. Нурли иссиқлик алмашуви усулини амалга оширишни тушунтиринг.

3 – МАЪРУЗА


Автоматик бошкарув чизикди тизимларини лойихалашни ва созлашни тадкикотлаш усуллари. Математик ифодалари, структуравий тизимлари


P е ж а:



  1. Электр қаршилик печьларининг классификацияси.

  2. Қўлланилиш соҳаси ва характерли типлари.

  3. Доимий ва узлуксиз ишловчи электр қаршилик печьларининг тузилиши.




Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling