«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet8/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Колкоптипидаги печь - футеровваланган (юкори хароратга чидамли) ва кузгалмас стендга киздирилувчи махсулот урнатилган булиб, устидан аввал утга чидамли муфель урнатилиб, сунгра махсулотни киздирувчи учун мулжалланган к.э. билан таъминланган «колпок» урнатилади. К.э. лар колпокнинг ички ён деворларига урнатилган. К.э. лар электр энергияси манбаасига эгилувчан кабель ва штенсель ажратгичлари ёрдамида уланади. Махсулот ва “колпок” кутариш кранлари ёрдамида стендга юкланади ва туширилади. Иссиклик энергиясидан фойдаланиш эффективлиги ва ишлаб чикарувчанлигини ошириш максадида 2-3 стенддаги махсулотга иссиклик ишлови бериш учун битта “ колпок “ дан фойдаланилади (биринчи стенддаги махсулот киздириб булингач, “колпок“ кран ёрдамида иккинчи ва сунгра учинчи стендга олиб урнатилади, бунда махсулотни совутиш жараёни муфель ичида давом эттирилади ва оқибатда бор йуги муфель ва колпокда йиғилган ва 10-15 % ни ташқил килган микдордаги иссиклик энергияси йуколишига эришилади). Бундай ЭКП ларнинг ишчи харорати 350 оС дан 1250 оС гачани ташқил этади. Мисол учун, 1,5 х 2,0 х 6,0 м катталикдаги ва массаси 100 тонна бўлган махсулотни киздириш печнинг куввати 570 кВт ни ташқил этса, бундан 500 кВт “ колпок” кувватини 70 кВт стенд кувватини ташқил этади.
Элеватор типидаги печь туби очик кузгалмас камера ва пастга тушириладиган кисмга ( тубга ) эга. Камера цилиндр ёки туртбурчак шаклга эга булиб, 3-4 м баландликга эга бўлган устунларга урнатилган. Печнинг туби гидравлик ёки электромеханик кутариш қурилмаси ёрдамида туширилади ва янги махсулот юклангач, камерагача кутарилади. Печнинг ишчи харорати 700, 1000, 1250 оС ни ташқил килади, куввати 600 кВт ни ташқил этади ва унлаб тонна махсулотга бир вактнинг узида иссиклик ишлови беради.
Камерали печлар махсулотни юклаб, тушириш эшикчаси ён томондан бўлган тўғри бурчакли камерадан ташқил топган булиб, махсулот асосан кулда юклаб туширилади. Камера туби юкори хароратга чидамли плита булиб, унга к.э.лар урнатилган. Ишчи харорати 1000 - 1800 К, фойдали иш коэффициенти 65 - 70 % га тенг.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling