«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet9/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Шахта типидаги печь - куввати 300 - 400 кВт, ишчи харорати 1500оС га тенг бўлган юкори кисмида махсус механизм ёки кутариш крани ёрдамида очиладиган копкокка эга бўлган ва ишчи камераси ер тубига жойлаштирилган печни ифодалайди.


2. Узлуксиз режимда ишлови ЭКП лар.
Куйида 3 - расмда мисол тарикасида узлуксиз режимда ишловчи ЭКП лар намуналарининг куриниши тасвирланган:



3 - расм
а - тунелль типидаги печь ; б - рольганг типидаги печь ; в - тортиб киздириш печи;
6 - футеровкаланган арава; 7 - юкори хароратларга бардошли рольганглар ; 10,10 - кабул килуви ва узатувчи барабанлар.
Пуннель типидаги печларда махсулот футеровкаланган аравага юкланган холда печнинг бир томонидан киритилиб, белгиланган хароратгача киздирилгач ташкарига узатилади. Маълум вактда барча аравалар бир арава узунлигига тенг масофага сурилади, бунда печнинг бир томонидан махсулот юкланган арава кирса, иккинчи томондан киздирилган махсулот юкланган бир арава ташкарига узатилади. Бундай печларнинг ишчи харорати 1300 - 1500 К га тенг.
Рольганг типидаги печь тубида юкори хароратга бардош берадиган роликлар урнатилган булиб, улар соат стрелкасининг айланишига тескари йуналишда айлантирилади. Махсулот эса ушбу роликлар устидаги харакати давомида белгиланган хароратгача киздирилади.
Тортиб киздириш печларида лента куринишдаги ва тупларга мужассамлаштирилган утказгичлар (симлар) бир барабандан иккинчи барабанга печь камераси оркали тортиб киздирилиши натижасида иссиклик ишлови берилади.
Умуман узлуксиз режимида иссиклик ишлови берувчи ЭКП лар узларининг юкори ишлаб чикарувчанлиги билан, иссиклик энергиясининг нисбатан кам йукотилиши билан характерланадилар.
Билвосита иссиклик ишлови бериш ЭКП лари умумий холда куйидаги параметрларга эга:
- печлар куввати 170 кВт дан 2 - 3 мВт гача;
- ишчи харорати 1150 - 2500 С гача;
- к.э. даги кучланиш 11 В дан 220 В гача (бир элементга );
- массаси 9 тоннадан 195 тоннагача;
Масалан: СЛВ - 16 маркали туннель типидаги печь учун:
- куввати - 2000 кВт;
- бир элементдаги кучланиш - 30 - 60 В ;
- максимал ишчи харорат - 1455 С ;
- габарит катталиклари - ( 44000 х 11800х 7200) мм ;
- массаси - 195 тонна
Печь 3 та ишчи зонага эга булиб, 2 киздириш ва 1 та совутиш камерасига эга.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling