Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
6-§. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш
75. Иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларни ўзгартириш тақиқланади. Иш жойини тайёрлашга тааллуқли чораларнинг тўғрилигига ва етарлилигига, шунингдек, ишнинг хавфсиз бажарилишига шубҳа пайдо бўлганда, ушбу иш жойини тайёрлаш тўхтатилиши шарт. 76. Иш бажарувчи ишга қўйувчи вазифасини ўриндошлик асосида бажарган ҳолларда, у иш жойини III гуруҳга мансуб бригада аъзоларидан бирортаси билан тайёрлаши шарт. 77. Ишга қўйувчи ишга қўйишдан олдин иш жойини тайёрлаш бўйича техник тадбирларнинг бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Ишонч шахсан кўриш билан, тезкор журналдаги ёзувлар бўйича, тезкор схема бўйича ёки навбатчи, тезкор таъмирловчи ходим ва истеъмолчилар ходимларининг хабарлари бўйича ҳосил қилиниши мумкин. 78. Иш раҳбари ва иш бажарувчи (кузатувчи) ишга қўйишдан олдин, ишга қўйувчидан иш жойларини тайёрлашда қандай чоралар кўрилганлигини аниқлаши ва ушбу тайёргарликни иш жойи чегарасида шахсан кўздан кечириши шарт. Ишга қўйишдан олдин иш жойи тайёрлигини иш раҳбари ишга қўйувчи билан бирга ёки унинг рухсати билан ўзи мустақил, иш бажарувчи — иш раҳбари ёки ишга қўйувчи билан бирга текшириши шарт. 79. Нарядлар ва фармойишлар бўйича ишга қўйиш бевосита иш жойида амалга оширилиши шарт. Фармойиш бўйича ишлашда иш жойини тайёрлаш керак бўлмаган ҳолларда ишга қўйиш иш жойида амалга оширилиши шарт эмас, ҲЛ, АҲЛ ва КЛда эса талаб қилинмайди. 80. Ишга қўйиш иш жойининг тайёрлиги текширилганидан сўнг амалга оширилади. Бунда ишга қўйувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт: наряд ёки фармойишда кўрсатилган бригада таркибининг шахсий гувоҳномаларига мослигини текшириши; соғлиги ёмон ва маст ҳолатдаги ишчиларни бригада таркибидан чиқариши; йўл-йўриқ бериши: бригадани наряд, фармойиш мазмуни билан таништириши; иш жойининг чегараларини кўрсатиши; иш жойига яқин турган ускуналарни ва кучланиш бор-йўқлигидан қатъи назар яқинлашиш тақиқланган таъмирланаётган ва қўшни уланишларнинг ток ўтказувчи қисмларини кўрсатиши; кучланиш йўқлигини бригадага тармоқда ўрнатилган ерга улагичларни кўрсатиши ёки иш жойидан ерга улагичлар кўринмаган тақдирда, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр қурилмаларида кучланиш йўқлигини текшириш билан кейинчалик ток ўтказувчи қисмларга қўл теккизиш орқали исбот қилиши шарт (конструкцияси имкон берадиган жойларда). 81. Ишга қўйишда ишга қўйувчидан ташқари иш бажарувчи ҳам бригадага йўл-йўриқ бериши шарт. У ишларни хавфсиз бажариш чоралари, шу жумладан, уларнинг технологияси, асбоблар, мосламалар, юк кўтариш машиналари ва механизмлардан фойдаланиш ҳақида ҳам йўл-йўриқ беради. Зарур бўлганда иш раҳбари йўриқни тўлдириши мумкин. Йўл-йўриқ берилмасдан бригадани ишга қўйиш тақиқланади. 82. Йўл-йўриқни бериш ва ишга қўйиш ишга қўйувчи, иш бажарувчининг (кузатувчининг) ва бригада аъзоларининг имзолари билан ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган наряднинг 3-жадвалида куни ва вақти кўрсатилиб расмийлаштирилади. Ишга қўйишда берилган йўл-йўриқни йўл-йўриқ бериш журналида расмийлаштириш талаб қилинмайди. 83. Ишга қўйиш наряднинг ҳар икки нусхасида расмийлаштирилади. Наряднинг бир нусхаси иш бажарувчида (кузатувчида), иккинчиси эса навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишга қўйувчида қолдирилади. Иш бажарувчи ўриндошлик асосида ишга қўйувчи вазифасини бажарганда ишга қўйиш наряднинг бир нусхасида расмийлаштирилади. Фармойиш бўйича ишга қўйиш тезкор журналда ёки ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган нарядлар ва фармойишлар бўйича ишларни қайд этиш журналида расмийлаштирилади. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling