Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
12-боб. Аккумуляторли батареялар
256. Аккумуляторли хона ҳар доим қулфланган бўлиши шарт. Бу хоналарни кўздан кечирувчи ва уларда ишловчи шахсларга калитлар умумий тартибга асосан берилади. 257. Аккумуляторли хонада чекиш, унга олов билан кириш, учқун бериши мумкин бўлган асбоблардан ва аппаратлардан, электр иситиш асбобларидан (ушбу Қоидаларнинг 266-бандидан ташқари) фойдаланиш тақиқланади. Аккумуляторли хона эшикларида «Аккумуляторли хона!», «Ёнғинга хавфли!», «Чекиш тақиқланади!» деган ёзувлар бўлиши ёки давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни ва чекишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши шарт. 258. Оқим тортувчи вентиляцияси бўлган аккумуляторли хоналарда оқим тортувчи вентиляция зарядлаш бошланиши олдидан ёқилиши ва газ чиқариб юборилганидан, лекин зарядлаш тамом бўлгандан камида 1,5 соат ўтгандан кейин ўчирилиши шарт. 259. Ҳар бир аккумуляторли хонада қуйидагилар бўлиши шарт: электролит тайёрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган ҳажми 1,5 — 2,0 л бўлган жўмракли шиша ёки чинни кружка (ёки кўза); кислотали батареялар учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эритмаси ва ишқорли батареялар учун борат кислотаси ёки сирка эссенцияси. 260. Электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмалари бўлган барча идишларда тегишли ёзувлар (номлари кўрсатилган) бўлиши шарт. 261. Кислотани унинг номи ёзилган ёрлиқлар билан таъминланган, силлиқланган тиқин билан беркитилган шиша бутилларда сақлаш зарур. Батареяни эксплуатация қилиш учун зарур миқдорда кислотали бутиллар ва бўш бутиллар аккумуляторли батареяга тегишли алоҳида хонада сақланиши шарт. Бутилларни полда саватларга ёки ёғоч тоқиларга ўрнатиш керак. 262. Кислота, ишқор ва қўрғошин билан махсус ўқитилган одамлар ишлашлари шарт. 263. Кислота ва ишқорлари бўлган шиша бутилларни икки ишчи ташиши шарт. Бутиль саватчаси билан биргаликда дастакли махсус ёғоч қутиларда ёки ўртасида чуқурчаси ва тоқиси бўлган ва бутиль баландлигининг 2/3 қисми сават билан бирга жойлашиши керак бўлган махсус замбилда ташилиши шарт. 264. Электролит тайёрлашда кислотани дистилланган сув бор чинни ёки бошқа иссиққа чидамли идишга аста-секин (эритманинг жадал қизишининг олдини олиш учун) жилдиратиб қуйиш керак. Бунда ҳар доим электролитни стержен, ёки шиша найча, ёхуд кислотага чидамли пластмассадан ясалган қориштиргич билан аралаштириб туриш керак. Кислотага сув қуйиб электролитни тайёрлаш тақиқланади. Тайёр электролитга сувни кам қисмига қуйиш мумкин. 265. Кислота ва ишқор билан ишлаганда костюм (кислота учун дағал жун мато ва ишқор учун пахтадан), резинали этик (шим тагидан) ёки калиш, резинали фартук, ҳимоя кўзойнаги ва резинали қўлқопларни кийиш зарур. Ўювчи ишқорнинг бўлакларини махсус ажратилган жойда қоп-қанорга ўраб майдалаш зарур. 266. Аккумуляторли хонада пластиналарни кавшарлаш ишларини бажаришга қуйидаги шароитларда ижозат берилади: кавшарлашга зарядлаш тамом бўлганига камида 2 соатдан кейин рухсат берилади. Доимий зарядланиш усулида ишлайдиган батареялар ишлар бошланишидан 2 соат илгари разрядлаш режимига ўтказилиши шарт; иш бошлашдан олдин хонани 2 соат давомида шамоллатиш шарт; кавшарлаш пайтида хона узлуксиз вентиляция қилиниб турилиши шарт; кавшарланаётган жой қолган батареялардан ўтга чидамли тўсиқлар билан тўсилиши шарт; қўрғошин ёки унинг бирикмаларидан заҳарланишнинг олдини олиш учун махсус эҳтиёт чоралари кўрилиши ва аккумуляторли батареяларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномаларига мувофиқ иш режими аниқланиши шарт; ишлар наряд бўйича бажарилиши шарт. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling