Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар


Download 286.59 Kb.
bet6/57
Sana19.01.2023
Hajmi286.59 Kb.
#1101883
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
ПУЭ

3-§. Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
66. Қисқа муддатли, яъни давомийлиги 1 соатдан ортиқ бўлмаган ишлар фармойиш бўйича таъмирлаш ходим томонидан навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим назорати остида, шунингдек, навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимнинг ўзи томонидан бажарилишига рухсат берилади.
Бундай ишларга қуйидагилар киради:
электр двигатель ва бошқа ускуналардан кабеллар, симлар, шиналарни ажратиш ёки улаш;
ТҚда релели ҳимоя, автоматика, телемеханика ва алоқа, шу жумладан, юқори частотали ҳимоя ва алоқа фильтрларининг тузилмалари ва занжирларидаги ишлар;
0,4 кВ ли ҲЛни, шунингдек, барча кучланишли КЛни ажратиш ёки улаш, фазировка қилиш, КЛ занжирларининг бутунлигини текшириш, трансформатор шохобчаларини алмашлаб улаш, мой ўлчагич ойналарини ва якка изоляторларни артиш, қўшимча мой қуйиш ва текширишга олиш, мойни қуритиш ва тозалаш аппаратларини улаш ва ажратиш, ҳаво ўчиргичларининг манометрларини алмаштириш, ток ўтказувчи қисмларнинг қизиши ва титрашини текшириш, электр ўлчаш омбирлари билан ўлчаш, симлар ва шиналардан бегона нарсаларни, ҲЛ симларидан қулаган дарахтлар, шох-шабба ва бошқаларни олиб ташлаш;
электр қурилмаларининг, энергетика тизимининг диспетчерлик ва технологик бошқариш воситалари (кейинги ўринларда — ДТБВ) (алоқа ва телемеханиканинг кабель ва ҳаво линиялари, юқори частотали каналлар, телемеханика ва алоқа тузилмалари), каналларининг, иссиқлик автоматикасининг, иссиқлик техника ўлчовлари ҳамда ҳимоя тузилмаларининг, масофадан бошқариш воситалари, сигнализация ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари техник воситаларининг (кейинги ўринларда — ИАЎ), истеъмолчилар электр таъминотининг нормал ишлашига хавф солувчи носозликлар пайдо бўлганда, уларни бартараф қилиш учун кечиктириб бўлмайдиган ишлар.
67. Ушбу Қоидаларнинг 66-бандида келтирилган ишларни бажаришда ишлаётганларнинг сони назорат қилувчи ходим билан биргаликда 3 кишидан ортмаслиги шарт.
1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида ишлаганда, ишни бажараётган ёки назорат қилаётган навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бошлиғи IV гуруҳга мансуб, 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида — III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Бригаданинг қолган аъзолари III гуруҳга мансуб бўлишлари керак. Истеъмолчини таъминловчи уланишлардаги ишларга истеъмолчи ходими жалб қилиниши мумкин.
Ишни бошлашдан олдин иш жойида барча техник тадбирлар амалга оширилиши шарт, очиқ тақсимловчи қурилмаларда иш жойини арқон ёки шнур билан ўрашдан ташқари бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи қурилмасида иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас.
Ушбу Қоидаларнинг 66-бандида қайд этилган ишларни бажариш учун 1 соатдан кўп вақт ёки 3 кишидан ортиқ одам талаб этилса, у ҳолда ушбу иш наряд бўйича бажарилиши шарт.

Download 286.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling