Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
4-боб. Ташкилий тадбирлар
1-§. Ишлар хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 45. Ишлар хавфсиз бажарилиши учун қуйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт: ишлар хавфсиз олиб борилишига жавобгар шахсларни тайинлаш; наряд ёки фармойиш бериш; иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш; иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш; иш бажарилаётганда назорат қилиш; бошқа иш жойига ўтказиш; ишдаги танаффусларни ва иш тугатилганини расмийлаштириш. 46. Ишлар хавфсиз бажарилиши учун қуйидаги шахслар жавобгардир: наряд ва фармойиш берувчи; иш раҳбари; иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчи шахс; иш жойини тайёрловчи шахс; ишга қўйувчи (иш жойини тайёрловчи ва ишга қўйувчи битта ходим бўлиши мумкин); иш бажарувчи; кузатувчи; бригада аъзоси. 47. Наряд ва фармойиш берувчи ишларни хавфсиз бажариш имкониятини белгилайди. У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилиги учун, бригаданинг сифат ва сон жиҳатдан таркиби ҳамда жавобгар шахсларни тайинлаш учун, шунингдек, нарядда кўрсатилган хизматчилар бажариши керак бўлган ишга уларнинг электр хавфсизлиги гуруҳи бўйича мувофиқлиги учун жавобгардир. 48. Наряд ва фармойишни бериш ҳуқуқи корхонанинг ва унинг таркибий қисмларининг V гуруҳга мансуб маъмурий-техник ходимларига берилади. Наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган маъмурий-техник ходимлар бўлмаганда, кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш учун ушбу электр қурилмани эксплуатация қилувчи IV гуруҳга мансуб навбатчи ходим томонидан наряд ва фармойиш беришга ижозат берилади. Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш ҳуқуқи корхона раҳбариятининг ёзма кўрсатмаси билан расмийлаштирилиши шарт. 49. Иш раҳбари нарядда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилганлиги ва етарли эканлигига, ишга қўйувчи ва иш бажарувчи томонидан бригада аъзоларига берилган йўл-йўриқнинг сифати ва тўлиқлиги учун, шунингдек, иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришни ташкил қилиш учун жавоб беради. Иш раҳбарлари этиб V гуруҳга мансуб муҳандис-техник ходимлар тайинланиши шарт. Агар бажарилаётган ишнинг айрим босқичлари иш раҳбарининг узлуксиз назорати остида ва иш раҳбари бошчилигида бажарилиши зарур бўлса, у ҳолда наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига бу ҳақда ёзиб қўйиши шарт. 50. Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берувчи шахс иш бажариш учун кўзда тутилган ускунани ўчириш ва ерга улаш чораларининг етарлилиги ва уларни амалга ошириш мумкинлиги, шунингдек, ишга қўйиладиган бригадаларнинг иш вақтлари ва жойларини мувофиқлаштириш учун жавобгар ҳисобланади. Иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйишга ижозат берувчи шахс навбатчиларга ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор таъмирловчи ходимларга, шунингдек, ишга қўйувчиларга ускунада олдиндан бажарилган ўчириш ва ерга улаш ишлари ҳақида маълумот бериши шарт. Иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат бериш ҳуқуқига лавозим йўриқномасига асосан IV гуруҳга мансуб навбатчи ходимлар, шунингдек, корхона кўрсатмаси бўйича бунга ваколат берилган маъмурий-техник ходимлар ҳақли бўлади. 51. Иш жойини тайёрловчи шахс иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларнинг тўғри ва аниқ бажарилиши, шунингдек, иш шароитлари бўйича талаб қилинаётган чоралар (қулфларни, плакатларни, тўсиқларни ўрнатиш ва ҳоказо) учун жавоб беради. Иш жойларини тайёрлашга навбатчилар ёки электр қурилмасида тезкор алмашлаб улашларни бажаришга ижозат берилган тезкор таъмирловчи ходимларнинг ҳуқуқлари бор. 52. Ишга қўйувчи кўрилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилиги, нарядда кўрсатилган чоралар, иш жойи иш хусусиятига мувофиқлиги, ишга қўйишнинг тўғрилиги, шунингдек, берилаётган йўриқнинг сифати ва тўлалиги учун жавоб беради. Ишга қўйувчилар навбатчилар ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланиши лозим. Ушбу Қоидаларнинг 57-бандида қайд этилган шартлар бажарилганда ҲЛ да ишга қўйиш бундан мустасно. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида ишга қўйувчи IV гуруҳга мансуб, 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларда эса ишга қўйувчи III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. 53. Иш бажарувчи: тайёрланган иш жойининг наряд кўрсатмаларига мувофиқлигига; бригада аъзоларига берилган йўл-йўриқнинг аниқ ва тўлалигига; керакли ҳимоя воситалари, асбоблар, инвентарлар, мосламаларнинг мавжудлигига, ишга яроқлилиги ва уларни тўғри қўллашга; иш жойида тўсиқлар, хавфсизлик белгиларининг ва плакатларнинг, қулфлаш тузилмаларининг сақланишига; ишларнинг хавфсиз бажарилиши ва ушбу Қоидаларга риоя этилишига жавоб беради. Иш бажарувчи бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва алкоголь таъсиридан маст ҳолатда бўлган бригада аъзоларини ишдан четлаштириши шарт. Наряд бўйича 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмасида иш бажарувчи IV гуруҳга мансуб, 1000 В гача бўлган электр қурилмасида эса — III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Зарарли газлар пайдо бўлиши мумкин бўлган ер ости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишлар бундан мустасно, бунда иш бажарувчи IV гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Барча электр қурилмаларида фармойиш бўйича иш бажарилаётганда, ушбу Қоидаларнинг 67, 199 ва 400-бандларида кўрсатилганидан ташқари, иш бажарувчи III гуруҳга мансуб бўлиши мумкин. 54. Электр қурилмаларида мустақил ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиб бориш учун кузатувчи тайинланиши шарт. Кузатувчи: тайёрланган иш жойи наряд кўрсатмаларига мувофиқлиги учун; иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, плакатлар, узатмаларнинг қулфловчи тузилмалари мавжудлиги ва сақланиши учун; бригада аъзоларининг электр қурилмасини электр токидан жароҳатланиш борасидаги хавфсизлиги учун жавоб беради. Ишнинг технологияси билан боғлиқ хавфсизлик учун шу бригада таркибига киритилган, унга бошчилик қиладиган хизматчи жавобгардир ва у доим иш жойида бўлиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида кўрсатилади. Кузатувчилар III гуруҳга мансуб хизматчилардан тайинланиши мумкин. 55. Ҳар бир бригада аъзоси ушбу Қоидаларни, ишга қўйиш пайтида ва иш жараёнида олган йўл-йўриқли кўрсатмаларни, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқномалар талабларини бажариши шарт. 56. Ташкилот раҳбарияти ёзма кўрсатма билан ўз хизматчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериши расмийлаштирилиши шарт: наряд, фармойиш бериш; иш раҳбари; иш бажарувчи; ишга қўйувчи (тезкор таъмирловчи ходимлардан), шунингдек, электр қурилмаларини бир ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлиш. 57. Жавобгар шахсларга ўриндошлик асосида ушбу Қоидаларга 4-иловада келтирилган вазифаларнинг бирини бажаришларига ижозат берилади. ҲЛда иш жойини тайёрлаш учун коммутация аппарати билан операция бажармасдан туриб, фақат кучланиш йўқлигини текшириш ва кўчма ерга улагичларни ўрнатиш талаб этилган ҳолларда иш раҳбари ёки таъмирлаш бригадасидан тайинланган иш бажарувчи ўриндошлик асосида ишга қўйувчи вазифасини бажаришига ижозат берилади. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling