Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
механик қулф – ечиладиган банд, калит билан беркитиладиган қулф;
бузилмаган электр майдонининг кучланганлиги - иш жараѐни мобайнида одам б¢лиши мумкин б¢лган майдонда аниқланадиган одамлар б¢лишининг таъсиридан ¢згарилмаган электр майдонининг кучланганлиги; 4 наряд-рухсат (наряд) - ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, зарур хавфсизлик чораларини, ишни бошлаш ва тугатиш вақтини, иш мазмунини белгиловчи махсус расмий бланкда тузилган фармойиш; хавфли таъсир – агарда симли алоқа ва симли хабар бериш занжирларида пайдо бўлган кучланиш ва токлар, хизмат кўрсатувчи ходимга ва алоқадан фойдаланувчи абонентларга хавф туғдирса, ѐки бу занжирларга уланган асбоблар ва аппаратларни ишдан чиқарса; тезкор – таъмирловчи ходим – таъмирловчи ходимлар жумласидан бўлган ўзига бириктирилган электр қурилмалари ҳажмида тезкор хизмат к¢рсатиш мақсадида махсус ўқитилган ва тайѐрланган ходимлар тоифаси; ҳаво электр узатиш линиялари ва ҳаво алоқа тармоқларини қ¢риқлаш майдони тармоқнинг иккала томонида, ýнг чеккадаги симлардан, уларнинг оғмай турган ҳолатида, вертикал текисликлар билан чегараланган ҳаво электр узатиш тармоғи б¢йлаб: 1 кВ кучланишгача б¢лган ҲЛ ва ҲАЛ учун 2 м; 1-20 кВ ҲЛ учун 10 м; 35 кВ ҲЛ учун 15 м; 110 кВ ҲЛ учун 20 м; 220 кВ ҲЛ учун 25 м; 500 кВ ҲЛ учун 30 метр масофада ер участкаси ва ҳаво бўшлиғи кўринишидаги қ¢риқланадиган майдон. Кемалар қатновчи сув ҳавзалари (дарѐлар, каналлар, к¢ллар) устидан ¢тган ҲЛ учун тармоқнинг иккала томонида, ýнг чеккадаги симлардан, уларнинг оғмай турган ҳолатида, вертикал текисликлар билан чегараланган ҳаво б¢шлиғи б¢йича – 100 м масофадаги, кемалар қатнамайдиган сув ҳавзаларида эса қуруқликдан ¢тадиган ҲЛ учун қўриқлаш зоналарини ўрнатиш учун кўзда тутилган масофадаги майдо; кабелли электр узатиш линиялари ва кабелли алоқа линияларини қ¢риқлаш майдони - қ¢риқлаш майдони деб, ер остида жойлашган тармоқларнинг энг четдаги кабелидан икки томонга вертикал текисликлар билан чегараланган кабелли электр узатиш линиялари (бундан кейин КЛ) учун 1 метр, кабелли алоқа линиялари (бундан кейин КАЛ) учун 2 метр масофадаги ер участкаси. сув сатҳидан сув тубигача сув ҳавзасининг сув остидаги КЛ ва КАЛ бўйлаб энг четдаги кабелнинг иккала томонидан 100 метрдан нарига вертикал текисликлар билан чегараланган қисми. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling