Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1000 вольтдан паст ва юқори кучланишли электр қурилмалари
- II боб. Умумий қоидалар
ток узатувчи қисм - кучланиш остида бир маромда турган электр ускуналари
қисми; ток узатмайдиган қисм - авария режими натижасида кучланиш остида б¢лиши мумкин бўлган электр ускуна қисмлари, масалан электр машина корпуси; электрдан ҳимоя қилиш воситалари – электр қурилмаларда ишловчи одамларни электр токидан шикастланишидан, электр майдонининг ва электр ѐйининг таъсиридан ҳимоя қилувчи кўчма ва кўтариб юриладиган буюмлар; 6 электр қурилма - электр энергиясини ҳосил қилиш ѐки ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш ѐки истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўзаро боғланган ускуналар ва иншоотлар мажмуи; маҳаллий навбатчисиз электр қурилмаси - тезкор-сайѐр бригада ѐки тезкор- таъмирлаш ходимлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, ҳамда электр қурилмалари; ишлаб турган электр қурилма - кучланиш остида б¢лган ѐки коммутацион аппаратларни улаш билан кучланиш берилиши мумкин б¢лган электр қурилмалари ѐки унинг участкалари; 1000 вольтдан паст ва юқори кучланишли электр қурилмалари -кучланиши 1000 вольтдан паст ва юқори б¢лган электр қурилмалари (амалдаги кучланишнинг қийматига қараб). Мазкур Қоидаларнинг 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларнинг талаблари 42 В дан юқори кучланишга тегишли. II боб. Умумий қоидалар 2. Мазкур Қоидаларга мувофиқ иш жараѐнида фойдаланиладиган ҳимоя воситала-ри давлат стандартлари талабларига, ҳамда «Электр қурилмаларда фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қ¢ллаш ва синаш қоидалари»га жавоб бериши шарт. 3. Ишларни бажаришда қ¢лланиладиган механизмлар ва юк к¢тариш машиналари, компрессор ускуналари ва ҳаво тўплагичлар, асбоб ва мосламалар синалган б¢лиши ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари талабларига, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг амалдаги қоидаларига ҳамда асбоб ва мосламалар ѐрдамида иш бажаришда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек ишлаб чиқарган завод й¢риқномаси талабларига мувофиқ ишлатилиши керак. 4. Ишлаб турган электр қурилмаларда қурилиш ва монтаж ишларини бажараѐтганда қурилиш меъѐрлари ва қоидалари (бундан кейин ҚМҚ) №Қурилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” талабларига риоя қилиниши шарт 5. Ишчи ва хизматчилар учун меҳнатини муҳофаза қилиш й¢риқномаларида мазкур Қоидаларнинг талаблари ҳисобга олиниши керак. Ҳар бир ходим ўзи аниқлаган Қоида бузилишларини ва электр ускуналаридаги инсон ҳаѐти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараѐнида ишлатиладиган 7 машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини к¢ра олмаса, зудлик билан бу ҳақда юқори раҳбариятга хабар бериши шарт. 6. Мазкур Қоидаларга зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling