Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 5. Радио ва радио релели алоқа линиялари
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 5. Радио ва радио релели алоқа линиялари
453. Транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратлардаги ишларни фармойиш бўйича бажаришга рухсат этилади. Иш жойида резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ѐки изоляцион тахта супа ўрнатилган бўлиши керак. 454. III гуруҳга эга бўлган битта ходимга радиоаппаратурага, ҳар қандай таъмирлаш ишларини бажариш ҳуқуқисиз, хизмат кўрсатиш учун рухсат этилади, манбаи 42 В гача бўлган транзистор ва микросхемалардан йиғилган аппаратурадаги ишлари бундан мустасно. 455. Частотаси 60кГц-300ГГц оралигида бўлган электромагнит майдонида бажариладигаu ишларда давлат стандартлари талаблари бажарилиши шарт. 456. Юқори частотали аппаратларни созлаш ва синаш жараѐнида электр токидан шикастланишга қарши ва ортиқча электромагнит майдони нурланишидан сақланиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур. Қўлланиладиган ҳимоя кўзойнаги металлаштирилган юпқа қaтлам билан қопланган 92 бўлиши керак. 457. Носозликларни бартараф қилиш, схемаларга ўзгартиришлар киритиш, антенна- фидер қурилмаларини йиғиш ва бўлакларга бўлиш ишлари қурилмадан кучланиш олиб ташлангандан кейингина бажарилиши керак. Қуйидагилар ман қилинади: қўлни ѐки баданнинг бошқа жойларида иссиқлик эффекти билан электромагнит нурланишларини аниқлаш; энергия оқимининг зичлиги рухсат этилганидан юқори бўлган нурланиш майдонида ходимларнинг ҳимоя воситаларисиз бўлиши; электромагнит нурланиш манбаининг экранлаишини бузиш; очиқ ишлаѐтган антенна-фидер қурилмалари олдида туриш. 458. Минора ва мачталарга ўpнатилган ташқи антенна-фидер қурилмаларидаги монтаж ва профилактика ишлари IV ва III гуруҳга эга бўлган ходимлардан иборат бригада аъзолари томонидан бажарилиши лозим. Иш бошлашдан олдин юқори частотали аппаратура ўчирилиши шарт. 459. Антенна-мачта иншоотларида ишлаганда қуйидаги талабларни бажариш талаб қилинади: иншоотга кўтарилаѐтган ходимлар юқорида ишлаш учун pyxcaтномага эга бўлиши; иш бошлашдан олдин мачтанинг сигнал чироқлари, антенна иситгичи ўчирилган бўлиши ва «Уламанг! Одамлар ишламоқда» деган плакатлар осилиши керак; мачтадаги электр сигнал чироқлари лампаларини алмаштириш жараѐнида мазкур Қоидаларнинг 373, 374 бандлари талабларига риоя қилиш зарур. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling