Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/36
Sana22.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1715559
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36
Bog'liq
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча

110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида 
электромонтёрнинг бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун 
мўлжалланган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар 
3.2.6. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларни бошлашдан аввал
олдиндан тозаланган ва қуритилган изоляцияловчи қурилма ва мосламалар камида 24 соат 
давомида намлиги 70 фоиздан кўп бўлмаган, 20° С ± 5° С ҳароратда сақланиши лозим. 
3.2.7. Изоляцияловчи қурилма ва мосламалар статик, нарвонлар эса бундан 
ташқари, динамик синовларга қўйилади. Изоляцияловчи қурилма ва мосламаларни статик 
синовдан ўтказганда, уларга паспортда кўрсатилган юкламанинг 1,25 миқдори таъсир 
этилади. Бир электромонтёрга мўлжалланган изоляцияловчи нарвон, кабина ва аравача 
учун рухсат этилган юкламани 1000 Н (100 кгс) га тенг деб қабул қилиш лозим. Арқонлар 
механик синовдан ўтказилмайди. 
3.2.8. Бир электромонтёрга ҳисобланган изоляцияловчи нарвонни механик 
синовдан ўтказиш тартиби қуйидагича: 
статик синовда нарвон вертикал ҳолатда осилиб, унинг пастки зинасига 
маҳкамланган арқон ёрдамида вертикал ҳолатига нисбатан 40° атрофида бурчак ҳосил 
қилиш мақсадида тортилади. Нарвоннинг пастдан 4-зинасига 125 кг миқдордаги юк 5 
минут муддатга қўйилади. Динамик синовда эса, нарвон статик синови ҳолатидагидек 
вазиятда юклатилади ва унга қўшимча тебраниш ҳаракати берилади. Бунинг учун 
нарвонга осилган юк 100 мм юқорига кўтарилиб, эркин қўйиб юборилади. Синов 5 
маротаба қайтарилади. 
3.2.9. Изоляцияловчи арқонлардан ташқари, изоляцияловчи қурилмалар ва 
мосламаларнинг мустаҳкамлик захира коэффициенти 3 дан, одамларни кўтариш учун 
мўлжалланган, осилган монтёрлар ўтиргич жойини ўзгартириш ёки симлар бўйича 
электромонтёрли аравани юргизишга мўлжалланган изоляция арқонлари учун 12 дан, 
бошқа арқонлар учун эса 6 дан кам бўлмаслиги керак. 
3.2.10. Агар синовларда ёрилиш, синиш, деформация юз бермаса, уловчи 
элементларда ранг ўзгариши содир бўлмаса ва нарвонлар синовдан сўнг ўзининг биринчи 
ҳолатига қайтса, механик синовлар қониқарли ўтган ҳисобланади. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling