Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/36
Sana22.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1715559
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36
Bog'liq
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча

3.2. Механик синовлар 
Изоляцияловчи штангалар 
3.2.1. Оператив штангалар, ўлчов, ерга улагич штангаларни механик синовдан 
ўтказилади. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг механик синовлари электр 
синовларидан олдин ўтказилади. Штангалар намунавий механик синовлардан ўтказилади. 
Ишлатиш жараёнида штангалар механик синовлардан ўтказилмайди. 
3.2.2. Лаборатория ва синов ускуналарида ерга улаш учун мўлжалланган ерга 
улагич штангалардан ташқари (тақсимлаш қурилмалари ва ҳаво электр узатиш 
тармоқлари учун) оператив штангалар ва бошқа ҳамма турдаги ерга улагичлар штангалари 
узилиш синовидан ўтказилади. 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари 
симларида ерга улагич, оператив ва ўлчов штангалари (чинни изоляторли оператив 
штангалардан ташқари) эгилиш синовидан ўтказилади. 
3.2.3. Узилиш даражасини аниқлаш синовида штанганинг ишчи қисми 
маҳкамланади, дастакка эса тақаб қилинган куч қўйилади (осилган юк, динамометр 
орқали лебедка тросси). Оператив ва ерга улагич штангалари 1500 Н (150 кгс) бўлган куч 
билан 1 минут мобайнида узилиши синалади. Чинни изоляторли оператив штангалар учун 
синаш кучи 800 Н (80 кгс)ни ташкил қилади. 10 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш 
тармоқларида ишлатиладиган ерга улагич штангалари эса 1 минут мобайнида 1000 Н (100 
кгс) узилиш кучига бардош бериши зарур. 
3.2.4. Штангаларнинг эгилувчанлигини аниқлаш синовида штангалар горизонтал 
ўрнатилиб икки жойидан, яъни дастак учидан ва ажратгич ҳалқа ўрнатилган жойдан 
маҳкамланади (3.4-чизма). 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига 
ерга улагич штангалари, ўлчов ва универсал оператив штангалар ишчи қисми оғирлигига 
2 ҳисса катта бўлган куч билан синалади. Оператив (оддий) штангалар эгилувчанлиги 
ўзининг соф оғирлиги таъсирида синалади. Синов муддатининг давомийлиги 1 минут. 
Эгилувчанлик — штанганинг юк осилган қисмидаги эгилиш миқдорига, унинг 
изоляцияловчи қисмининг узунлигига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисобланганда 220 кВ 
кучланишгача бўлган штангалар учун 10 фоиздан, ушбу кучланишдан юқори бўлган 
штангалар учун эса 20 фоиздан ошмаслиги зарур. Эгилиш миқдори ушбу кўрсаткичдан 
юқори бўлган штангалар яроқсизга чиқарилади. 220 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр 
узатиш тармоқлари ва тақсимлаш ускуналарида ерга улагич штангалар эгалувчанликка 
синалмайди. 


29 
3.4-чизма. Штанганинг эгилувчанлигини синаш. 1 — маҳкамлаш нуқтаси; 2 — юкни осиш 
нуқтаси; 3 — юк осилган нуктадаги штанганинг эгилувчанлиги.
3.2.5. Синовдан сўнг штангалар кўздан кечирилиб, қолдиқ деформациялар
ёриқлар, уланган жойлар бўшашганлиги аниқланса, ушбу штанга яроқсизга чиқарилади. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling