Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш
В гача бўлган кучланиш кўрсатгичлари
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча
1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичлари
3.1.35. 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари изоляцияни юқори кучланишда синаш, схемани юқори кучланишда текшириш, ёниш кучланишини аниқлаш ва энг катта ишчи кучланишга мўлжалланган кучланиш кўрсатгичидан ўтадиган токни ўлчашдан иборатдир. 3.1.36. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичи изоляциясини текшириш учун изоляцияланган қар икки корпус бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқага фольга билан ўралади ва корпусларни уловчи сим сувли ваннага, дастакка 5 — 10 мм қолгунча, тўла кўмилгунча туширилади. Синов ускунасининг бир сими контакт-учликларга уланиб, иккинчиси ерга улангани эса, фольгага уланиб сувга туширилади ( 3.2-чизма ). 25 3.2-чизма. Кучланиш кўрсатгичи дастаги ва сими изоляциясининг электр мустаҳкамлигини синаш принципиал шакли: 1 — синалаётган кучланиш кўрсатгичи; 2 — синалаётган трансформатор; 3 — сувли ванна; 4 — электрод сим. 3.3-чизма. Диэлектрик қўлқоплар, этиклар ва калишларни синаш принципиал шакли. 1 — синов трансформатори; 2 — алмашлаб уловчи контактлар; 3 — шунтли қаршилик (15 — 20 кОм); 4 — газоразрядли лампа; 5 — дроссель; 6 — миллиамперметр; 7 — разрядловчи қурилма; 8 — сувли ванна. Бир қутбли кучланиш кўрсатгичининг изоляцияловчи корпуси бутун узунлиги бўйича ажратгич ҳалқасигача узунлиги бўйича фолга билан ўралади. Фолга билан дастак бошидаги контакт орасида камида 10 мм очиқ жой қолдирилади. Синов ускунасининг бир сими контакт-учликка уланиб, иккинчиси — ерга уланган сими — фольгага уланади. Синовларни диэлектрик қўлқоп, этик ва калишни синаш учун мўлжалланган ускуна воситасида ўтказиш тавсия қилинади ( 3.3-чизма ). 500 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган кучланиш кўрсатгичи учун синов кучланиши 1 кВ ни, 660 В гача бўлган электр ускуналарида — 2 кВ ни ташкил қилади. Синовнинг давом этиш муддати 1 минут. Чўнтакда олиб юриладиган вольтметрнинг изоляцияловчи қисми ушбу асбобни ишлатишга мўлжалланган кучланиш синфида, асбобнинг ўзи эса ГОСТ 8.002-71 бўйича синалади. 3.1.37. Икки қутбли кучланиш кўрсатгичи схемасини текшириш учун синов ускунасидан контакт-учликларга кучланиш берилади, бир қутбли кучланиш кўрсатгичи схемасини текшириш учун эса контакт-учликка ва корпус бошидаги контактга кучланиш берилади. 660 В гача электр ускуналарида ишлатиладиган газоразряд лампали кучланиш кўрсаткичи учун синов кучланиши 750 В ни, 500 В гача бўлган электр ускуналарида эса 600 В ни ташкил қилади. Синовнинг давом этиш муддати 1 минут. 3.1.38. Ёниш кучланиши икки қутбли кучланиш кўрсатгичида контакт-учликларга ёки бир қутбли кучланиш кўрсатгичида контакт-учликка ва корпус бошидаги контактга кучланиш бериш билан аниқланади. 3.1.39. Ушбу Қоидаларнинг 3.1.37-бандига асосан, синовлар ўтказганда кучланиш кўрсатгичидан унга мўлжалланган энг катта ишчи кучланишда ўтувчи ток кучи ўлчанади. Бу ток кучи ўзидан актив ток 1 ўтказиш принципи билан ишловчи кучланиш 26 кўрсатгичларида 4 мА дан ошмаслиги ҳамда сиғим токи ўтказиш принципи билан ишловчи кучланиш кўрсатгичларида эса 0,6 мА дан ошмаслиги керак. 1 Бир вақтнинг ўзида кучланишни ўлчовчи кучланиш кўрсатувчи асбоблар учун бу ток 10 мА гача оширилиши мумкин. 3.1.40. Синовдан олдин кучланиш кўрсаткичини ташқи кўрикдан ўтказиш ва ишлатиш жараёнида уларнинг ўлчамлари, кучланиш кўрсатгичи ҳимоя ойнаси ва лампаларининг яхлитлиги, контакт учликларнинг бутунлиги ва корпусларини бир-бирига уловчи симнинг мустаҳкамлиги текширилади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling